Жиб жиззах шаҳар раисига


Ўз хуқуқимни химоя қилиш учун адвокатнинг юридик ёрдами учун гонорар сифатида тўланган 00000 сўмни


Download 28.55 Kb.
bet4/4
Sana03.03.2023
Hajmi28.55 Kb.
#1243523
1   2   3   4
Bog'liq
Д.Мукаррамов Даъво ариза МОДДИЙ зарарга

4.Ўз хуқуқимни химоя қилиш учун адвокатнинг юридик ёрдами учун гонорар сифатида тўланган 00000 сўмни
Хаммаси бўлиб 165.320.665 (Бир юз олтмиш беш миллион уч юз йигирма минг олти юз олтмиш беш) сўм зарарни ундириб беришингизни СЎРАЙМАН.
Илова
1.Даъво ариза нусхалари
2.Фуқарорлик паспортим нусхаси
3. Ш.Рашидов туман судининг 2021 йил 28 августдаги ажрими нусхаси
4. Жиноят ишлари бўйича Жиззах шахар судининг 2021 йил 10 декабрдаги ажрими нусхаси
5. Жиноят ишлари бўйича Жиззах шахар судининг 2022 йил 25 мартдаги хукм нусхаси
6. Жиззах вилоят суди ЖИБ судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 17 июндаги ажрими нусхаси
7. Жиззах вилояти Мактабгача таълим бошқармасининг 2022 йил 4 июлдаги №169-к-сонли буйруғи нусхаси
8. Олий суди жиноят ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 октябрдаги ажрим нусхаси.
9. Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқармасининг 2023 йил 24 январдаги № 01-01/2-3-09-сон жавоб хати.

2023 йил 2 февраль




Даъвогар Мукаррамов Даврон Сиддиқович

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига


6-ИЛОВА
Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш
ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Таътиллар вақтига ҳақ тўлаш, ишдан бўшатиш нафақасини, ишсизлик нафақасини тўлаш, шунингдек олий таълим тизимида ўқиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш даври учун ўртача ойлик иш ҳақи биринчи йил ишловчиларга ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ўн иккидан бирга (олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга; етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳоказолар), ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчилари учун ҳисоблаш даврида тарифакация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган суммани ўндан бирга оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Уларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
2. Йил охирида ортиқча бажарилган соатлар учун ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ ушбу соатлар бажарилаётган вақтда амалда бўлган ставкалар бўйича тўланади.
3. Ходимларнинг саломатлигига меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши иш берувчи томонидан қопланиши учун суммалар ҳисоб-китоби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
4. Меҳнатга яроқсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш варақалари бўйича тўловлар (нафақалар ҳисоблаш) ҳисоб-китоби Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
5. Бошқа барча ҳолларда (1—4-бандларда кўрсатиб ўтилганлардан ташқари) ўртача ойлик иш ҳақи кейинги икки календарь ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади.
6. Ходим меҳнат таътилида бўлганда, давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш, икки ойгача бўлган муддатда иш қидириш (меҳнат бўйича маҳаллий орган томонидан берилган маълумотномага мувофиқ уч ой), шунингдек, касаллик даврида тариф ставкалари, лавозим маошлари миқдорлари ошган ҳолларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларидаги корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг ишлаган кунларига тўғри келган иш кунларининг амалдаги сони учун тўловлар қайта ҳисобланади.
Download 28.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling