Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

www.ziyouz.com kutubxonasi 
12
йигирма етги куни поклик кунидир. 
("Fethul-Kadir": 1/12; "Nasbur-Raye": 1/92; Ibn-i Abidin: 
1/263).
Илк ой кўрган қиз тўрт кун қон кўрса, ўн беш кун пок турса, сўнг бир кун қон келиб, икки 
кун пок бўлгандан сўнг яна қон кела бошласа, одати тўрт кун бўлади. 
Илк бор ой кўрган қиздан ўн кун қон келса, кейин ўн беш кун пок турса, сўнгра бир кун қон 
келиб, уч кун келмаса, сўнг яна давомли қон кела бошласа, унинг одати ўн кун; одатини шунга 
кўра ҳисоблаб, шунга кўра намозларини ўқийди. 
Илк марта ой кўрган қиз уч кун қон кўриб, ўн беш кун пок турса, сўнг тўрт кун қон кўриб, 
ўн олти кун пок турса, сўнг яна қон кела бошласа, унинг одат кунлари беш кундир. 
Илк одат кўраётган қиз уч кун қон кўрса, ўн беш кун пок турса, яна уч кун қон кўриб, ўн 
беш кун пок турганидан сўнг такрор қон кела бошласа, унинг одати уч кун. Иккинчи қон 
келганидан сўнг уч кун намозини тарк этиб, ўн беш кун ўқийди. 
Илк уч одат кўраётган қиз ўн беш кун поклик, сунг тўрт кун қон, ўн олти кун поклик
кейинги ой беш кун қон, ўн етти кун поклик кўрса, булардан кейин қон кела бошласа, ўртачаси 
ҳайз кунлари ҳисобланади, яъни, тўрт кун одат, ўн олти кун поклик муддатидир. 
Илк одат кўраётган бир қиз, уч кун қон, ўн беш кун пок, кейинги ой яна уч кун қон, ўн беш 
кун пок, кейинги ой тўрт кун қон, ўн олти кун пок турганидан сўнг яна қон давом этса, унинг 
одати уч кун ҳисоб қилинади 
(Tahtavi: 393; "Nasbur-Raye": 1/193; "El-Bedai": 1/39).
 
Қизнинг илк кўрган қони давомли оқса, нима бўлади?
Янги ҳайз кўра бошлаган қизнинг одати қарорлашмасдан, қони давомли оқса, ҳар ойдан ўн 
куни одат ҳисоб қилинади, йигирма кун поклик муддати саналади 
(Bilmen: 70) 
Илк бор ҳайз кўрган қиз нима қилади?
Балоғат ёшига кирган қиз илк бор кўра бошлаган қон сабабли дарҳол намозини тарк этади, 
рўзадор бўлса, рўза-сини қазога қолдиради. Турмуш қурган бўлса, жинсий муносабат 
қилмайди. Бу қон уч кун ичида, яъни, уч кунга етмай тўхтаса, ҳайз қони эмас. У вақтда 
қолдирган намозларини қазо қилиб ўқийди. Имоми Аъзамдан накд этилишига кўра, илк 
бошланган бу қон уч кун давом этиб ҳам то ҳайз қони экани аниқланмагунча намозини тарк 
этмайди ва рўзасини давом қилдиради 
(Tahtavi: 394; "Nasbur-Raye": 1/192; "El-Bedai": 1/70).
Илк одат кўрган қиз қонни қуёшнинг ярми чиққанида кўриб, тўртинчи кун қуёшнинг 
тўртдан бири чиққанида тўхтаса, бу қон истиҳоза қонидир. Қуёшнинг ярми чиқмагунича ҳайз 
саналмайди, ярми чиққан вақтда ҳайз ҳисобланади. Масалан, одати беш кун бўлган аёл қонни 
қуёшнинг ярми чиққанида кўриб, ўн биринчи кун қуёшнинг учдан иккиси чиққанида тўхтаса, 
беш кундан кўпи истиҳоза қонидир 
(Ibn-i Abidin: 1/270).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling