Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар
www.ziyouz.com kutubxonasi
14
ҲАЙЗ ҲАҚИДА БАЪЗИ МУҲИМ МАСАЛАЛАР
Рамазонда қуёш чиққач oдат кўрган аёл ҳолати
Рўзани ният қилиб, қуёш чиққач одат кўрган аёлнинг рўзаси бузилади. Аёл бу ҳолда
овқатланади. Бундай аёлга рўза ҳаром бўлгани каби, еб-ичмай рўзадорга ўхшаб юри-ши ҳам
ҳаром
(Tahtavi: 369).
Бу ҳолда аёлларнинг яширин овқатланиши исломий одоблардандир.
Рамазонда қуёш чиққач пок бўлган аёл ҳолати
Рамазонда қуёш чиққанидан сўнг одат ва лоҳусаликдан (кўз ёриши
муносабати билан
келадиган оқиндилардан) покланган аёл, агар рўзага зид иш қилмаган бўлса, дарҳол ният
қилиб, рўза тутади ва рўзага ҳисоб бўлади. Агар қуёш чиққанидан сўнг пок бўлгунга қадар
рўзага терс бирон иш қилган бўлса, у куннинг қолган қисмини емай-ичмай оқшомгача юриши
бир қарашга кўра вожиб, бир қарашга кўра мустаҳабдир
(Tahtavi: 369).
Oдат қони тўхтамасидан олинган таҳорат
Бир аёл одат ёки лоҳусалик қони тўла тўхтамасидан та-ҳорат ёки ғусл қилса, саҳиҳ (тўғри)
бўлмагани каби, қйлган таяммуми ҳам саҳиҳ эмас
(Tahtavi: 70).
Do'stlaringiz bilan baham: