Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


г) Ҳайзли, лоҳуса аёлнинг тиззаси билан киндиги орасидан фойдаланиш


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

г) Ҳайзли, лоҳуса аёлнинг тиззаси билан киндиги орасидан фойдаланиш
 
Бир пардасиз, яъни, орада бир либоссиз фойдаланиш ҳаром Абдуллоҳ ибн Саъд 
Расулуллоҳдан сўради: «Ҳайзли вақтида хотинимдан менга нима ҳалол?» Расулуллоҳ марҳамат 
қилдилар: «Изорнинг (этакнинг) усти сенга ҳалол» 
("Neylul Evtar": I/227).
Расулуллоҳнинг хотинларидан Ҳазрати Маймуна онамиз дейдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) 
ҳайзли вақтимда мен билан ётардилар. Орамизда бир либос бўларди» 
("et-Tac'. 1/104). 
Яна 
Ҳазрати Маймуна айтадилар: «Расулуллоҳ хотинлари ҳайзли вақтларида либос устидан улар 
билан суйишардилар» 
("et-Tac": 1/227).
Расулуллоҳ бу ишни лаззатларини кўзлаб қилмасдилар. Чунки жинсий эҳтиёжларини 
кетказиш учун бошқа хотинлари ҳам бор эди. У ҳолда бунинг бошқа сабаблари бўлиши керак: 
Биринчи, 
Расулуллоҳ бундай иш тутар эканлар, бу хусусдаги ботил ишончларни йўқотдилар 
ва бувдай иш тутиш жоиз эканини кўрсатдилар Чунки яҳудий ва насоролар бундай 
қилмасдилар; 
Иккинчи, 
ҳайзли ваклида тани хам, руҳи ҳам ҳаловатсиз бўладиган хотинни ёлғизлик ва 
роҳатсизликдан қутқардилар, аввалгидай инсон эканини кўрсатдилар. 
Имоми Аъзам билан Имоми Абу Юсуфга кўра, этак остидан тизза билан киндик орасидан 
фойдаланиш ҳаром. Лекин Имом Муҳаммад: «Қон келган ердан сақланиш шарти билан ҳар 
тарафдан фойдаланиш ҳалолдир». деган 
(«Damat»: 1/36; "Dureru'l-Hukkam": 1/42) 
ва Имоми 
Шофеъий ҳам шу фикрдалар. Бу ҳолда қон келган жой очиқ қолмаслиги, ёпиқ бўлиши лозим. 
Бундай қилганлар эҳтиёт бўлишлари керак. 
 
5.
 
«Ой кўрган» ва лоҳуса аёлнинг масжидга кириши ҳаром
Бундай ҳолда заруратсиз масжид ва жомеъларга кириш ҳаром. Жунубларга ҳам бу ҳукм 
тааллуклидир. Ҳазрати Ойиша (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ (алайҳиссалом) бир куни 
масжидга қараб очилган баъзи асҳобнинг уйларини кўриб, амр қилдилар: «Шу уйларнинг 
эшикларини бошқа тарафга қараб ўгирингиз! Чунки мен одатли ва жунуб кимсаларнинг 
масжидга киришларини ҳалол кўрмайман» 
("et-Tac": 1/107). 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling