Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Қирқ кундан зиёда келган қон нима?


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Қирқ кундан зиёда келган қон нима?
Лоҳусаликнинг энг кўп муддати қирқ кун. Қирқ кундан зиёд келмайди. Келса, узр қонидир. 
Истиҳозадир. Нифос саналмайди 
(«Cevhere»: 1/44).
Лохусалик қони одатидан аввал тўхтаса
 
Лоҳуса аёл қони илгари маълум бўлган одатидан аввал тўхтаса, ювиниб-чўмилади, ўзи 
биладиган одати келгунга қадар намозини ўқийди, рўзасини тутади, фақат эри билан жинсий 
муносабатда бўлмайди 
(«Fetava-i Ali Efendi»: 1/3). 
Чақалоқ туғилмасидан аввал келган қон
 
Бундай қон нифос эмас, истиҳоза қонидир 
(«Cevhere»: 2/44). 
Бола гавдасининг кўпи 
чиқмасидан хотин лоҳуса бўлмайди. Бу ҳолатда келган қон ҳам истиҳоза қонидир. Бу онда 
хотинга намоз фарздир. Ўқимаса, гуноҳкор бўлади. Чақалоққа зарар бермайдиган шаклда 
намозини ўқийди 
(«Cevhere»: 2/44).
Бу ҳукмда муҳим бир нуқтага ишорат бор. Балки бу қийин вазиятда намоз ўқиёлмас, агар 
ўқиёлмаса, зиммасидан тушмайди, қарз бўлиб қолади, кейинроқ қазо қилиб ўқиши керак. 
Чунки бола тўла туғилмасидан хотин лохуса бўлмайди, намоз бўйнидан тушмайди. Олдинги 
вақт намозини ўқиган, лекин ҳали янги намоз кирмасидан аввал бола туғилса, намоз хотин 
зиммасидан тушади. 
Қорни кесилиб боласи олинган хотин лохуса бўладими?
 
Агар хотин бачадонидан қон келмаса, қорни кесилиб бола туғса ҳам, лоҳуса саналмайди. 
Фақат ғусл қилиши, намоз ўқиши, рамазон бўлса, рўза тутиши керак 
(«el-Fikh ala 'l-Mezahibi 'l-
Erbaa»: 1/123).
Хотин бола ташласа, лоҳуса бўладими?
 
Агар ҳомила инсонлар хоҳиши билан — дори ёки жарроҳлик (кесиш) билан туширилган 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
22
бўлса, бу иш буюк жиноят ва қотиллиқдир. 
Агар туширилган ҳомиланинг қўл, оёқ, тирноқ, соч ва бармоқ каби аъзолари билиниб-
шаклланиб қолган бўлса, лоҳусалик пайдо бўлади, аъзолари ҳануз шаклланмаган-билинмаган 
бўлса, лоҳуса саналмайди. Туширилгандан сўнг қон уч кун давом этади. Аввалдан ҳам энг кам 
ўн беш кун поклик ҳоли давом этган бўлса, у ҳайз қони бўлади. Ундай бўлмаса, истиҳоза қони 
саналади 
(«Dureru'l-Hukkam»: 1/43; Tahtavi:15). 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling