Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Узр қонининг хиллари
 
Узр қони етти хилдир: 
1. Ҳали тўққиз ёшга тўлмаган қиздан келган қон. 
2. Эллик беш ёшдан ўтган аёлдан келган қон. Бунда қоннинг ранги қуюқ қирмизи ёки 
қорамтир ва ҳидли бўлса, ҳайз қони, бошқа рангда ва ҳидсиз бўлса, узр қонидир. 
3. Чақалоқ туғилишидан олдин келган қон. 
4. Ҳайз ва нифоснинг энг кўп муддатини кечириб, иккинчи ҳайз муддатига қадар давом 
этиб келган қон ёки нифосдан сўнгра ҳайзга қадар давом этиб келган қон. 
5. Ҳайзнинг энг кам муддати бўлган уч кундан оз келган қон. 
6. Аёлнинг ҳайзидан уч кун ҳисоби тўлиб, ҳайзнинг энг кўп муддати бўлган ўн кундан ўтиб, 
иккинчи ҳайз вақтига қадар давом этган қон ҳам узр қонидир. 
7. Агар бир аёлнинг ҳайздан ҳисоби бўлмасдан ҳайзнинг энг кўп муддати ўн кундан ўтса. бу 
қон ҳам узр қонидир. 
Истиҳоза қони қай ҳолларда кўрилади?
 
Истиҳоза қони қуйидаги ҳолларда кўрилади: 
1. Мубтадий. Энди балоғатга етиб қон кўра бошлаган қиз деганидир. Бундай қизнинг одати 
ҳар ойда ўн кун белгиланади. Чунки кўпи ҳайз бўлмайди. Ҳар ойдан йигирма кун поклик деб 
қабул қилинади. Агар давомли қон кўрадиган бўлса, ўн куни одат, йигирма куни истиҳоза деб 
қабул қилинади. 
2. Илк лоҳусалик қони. Бу ҳолатдаги аёлнинг лоҳусалиги қирқ кун, кейинги поклиги 
йигирма кун деб қабул қилинади. Агар қон келаверса, қирқ куни лоҳусалик, йигирма куни 
истиҳоза деб қабул қилинади. 
3. Мутода. Аввалги одатида саҳиҳ (тўғри) ўлароқ қон кўрган, покланган, сўнгра яна 
давомли қон қўрган, одатини ҳам унутмаган аёл демакдир. Бу аёл одат ва поклик вазиятидаги 
одатига қарайди. Одатидан зиёд кўрилган қон истиҳоза деб қабул қилинади. Одати ўтгач, тарк 
этган намозларини қазо қилади. 
4. Мутахоййира. Одатини унутган аёл деганидир. Бу аёлнинг ҳам одатидан зиёда давом 
этган қони истиҳозадир. Ле-кин бу аёлнинг бунча куни пок, бунча куни ҳайзли деб ҳар қандай 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
24
шаклда ҳукм этилмайди. Аксинча, бундай ҳолатдаги аёл шаръий ҳукмларнинг энг эҳтиётли 
бўлганини олиб, ўшанга амал қилади 
(«Fethul-Kadir»: 1/122; «el-Lubab»: 1/32). 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling