Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар
www.ziyouz.com kutubxonasi
13
аташади. Сабаби — бу даврда аёллик гармонлари сусая бошлайди. Бу
гормонал сусайиш
менопоз бури-лишидаги бирталай шикоят ва рохатсизликнинг асосини ташкил этади. Табиийки,
бу белгилар пайдо бўлишини кутиш ва муҳофаза қилиш аёлни бу белгиларни ҳис
этишга
йўналтирган бир омилдир. Менопоз шикоятларининг бир
талайи жинсий гормонларини
мувофиқлаштириш
билан кетказилиши мумкин; баъзан тинчлантирувчи омилларни қўллаш
керак.
Ёши қайтган хотиннинг бола туғиш қобилияти йўқолса ҳам,
жинсий истаги ва фаоллиги
камаймаслиги, ҳатто баъзан ортиши мумкин. Менопоздаги хотин она бўлолмайди,
аммо бу
ҳолат аёллигини ҳис этишдан маҳрум эта олмайди. Яъни, энди она бўлолмаслиги аёллик
ҳисларини йўқотишга олиб келмайди
("Saglik Elkitabi": 20).
Ҳанафийларга кўра: Аёллар кам деганда тўққиз ёшида балоғатга етиб, ой кўра бошлайди.
Эллик ё эллик беш ёшларида одат кўриш тўхташ даврига киради. Бу ёш «умидсиз ёши» ҳам
дейилади. Бу ёшдан аввал одатдан қолган аёллар ҳам бор
("Nasbur-Raye": 1/191).
Do'stlaringiz bilan baham: