Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Ҳайзли хотин уйқудан пок бўлиб турса


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Ҳайзли хотин уйқудан пок бўлиб турса
 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
15
Ҳайзли аёл уйқусидан пок бўлиб уйғонса, ухлаётган пайтда ўтиб кетган намозини қазо 
қилиб ўқийди. Зеро, уйқудаги пайтдан поклиги эътиборлидир 
(Ibn-i Abidin: 1/276).
Аёл пок ҳолда ухлаб ҳайзли уйғонса ва кечаси хуфтон намози ўқимаган бўлса, поклангач 
қазо қилиб ўқийди. Зеро, қонни кўрган он эътиборлидир 
("Menhelul-Varidin": 85).
Ҳайз қони муддатидан аввал тўхтаган аёл ҳолати
 
Бир хотиннинг доимги одати етти кун бўлса, ҳайзнинг энг кам муддати бўлган уч кундан 
сўнг қон тўхтаса, одатини тамомлагунча, яъни, етти кун тўлгунча жинсий муносабатда бўлиши 
ҳалол эмас. Чунки қон одат ичида такрор келиб қолиши мумкин ва умуман олганда шундай 
бўлади ҳам. Бу вазиятда кутиш керак. Шунинг билан бирга, қон тўхтагач, чўмилади, сўнг 
намозини ўқийди. Рамазон бўлса, рўзасини тутади. Фақат, намоз учун мустаҳаб бўлган 
вақтаинг охирларида чўмилиши у аёлга вожиб бўлади. Яъни, намоз вақтининг мустаҳаб бўлган 
қисмининг сўнгига қадар, намозни бошламайди. Агар қон келмаса, чўмилиб намозини ўқийди, 
рўза вақти бўлса, рўзасини тутади. Агар қон мустаҳаб бўлган вақт ичида такрор келса, у аёл 
одатлидир, намоз ўқимайди, рўза тутмайди 
("Fetava-i Ali Efendi": 1/3; Ibn-i Abidin: 1/264).
Ҳайзли аёл ўликни ювса бўладими?
 
Ҳайзли аёлнинг маййит ювиши жоиз. Бунга далил Жаноби Пайғамбаримизнинг: «Мўмин 
асло нопок бўлмайди», деган ҳадиси шарифларидир 
(Buhari, Müslim, Ebu Davud, Tirmizi).
Ҳайзли холда вафот этган аёлнинг ҳолати
 
Аёл ҳайз ёки лоҳусалик вақтида вафот этса, мурдаси ювилади. Ювилаётганида поклаш учун 
оғзини ва бурнини ҳўллаш етарлидир. Ҳайздан ва лоҳусаликдан поклаш учун бир марта 
таҳорат қилдириш деб ва яна бир марта жасадни ювиш деб ўликни икки марта ювиш керак 
эмас 
("Fetava-i Mecmua-i Cedide": 1/38).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling