Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар
www.ziyouz.com kutubxonasi
49
талоқ ҳаққи бирдан қўлланган бўлади. Хотинга: «Сени уч талоқ билан қўйдим»;
«Сенга учдан тўққизга қадар талоқ бердим»; «Минг талоқ бердим» дейишга ўхшаш.
Ажрашишга алоқадор баъзи муҳим масалалар
1. Қўрқитиб ёки ҳазил-мазах билан ажрашиш
Эр қўрқитиб ёки ҳазиллашиб хотинига: «Сени қўйдим, ажрашдик» ёки «Сенинг бошинг
бўш», деса, хотини аж-раган бўлади.
(«el-Fikh ale'l-mezahibi'l Erbaa: 5,4/280; «Fethul-Kadir»:
3/38)
Зеро, ажрашнинг ҳазили йўқ. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Уч нарсанинг жиддийи ҳам, ҳазили
ҳам жиддийдир: талоқ, никоҳ ва ражъат (ажрашган хотинига қайт-моқ)дир», деганлар
(Ebu
Davud. «Talak»: 9).
2. Мастнинг талоғи
Маст қилувчи
ичимликларни, яъни, Ислом таъқиқлаган ҳар қандай
моддаларни ичиб,
хотинига: «Сени қўйдим», деса, ҳанафий ва шофеъий мазҳабларига кўра, хо-тин ажраган
бўлади
(«Damat»: 1/585).
3.
Мактуб орқали талоқ
Эр ёнида бўлмаган хотинига мактуб битиб, имзо чекиб ё муҳрини қўйиб, ажрашганини ёзиб
жўнатса, хотиннинг боши очиқ бўлади. Arap ўзи ёзолмасдан бировга ёздирса ва бу мактубнинг
унга оидлиги қатъий билинса, хотиннинг боши очиқ бўлади
(«Fetava-i Hindiyye»: 1/379).
4. Телба ва руҳий хастанинг ажраши
Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қиладилар: "Акли бузуқ ва ақли заифдан ташқари ҳар
кимнинг талоғи ўтади"
(Ibn-i Mace. "Talak": 15, Tirmizi. "Talak": 15).
"Уч кишидан талоқ кўтарилган: ухлаган одамдан, уйғонгунигача; боладан то у балоғатга
етгунига қадар; жиннидан то у ўзига келгунига қадар"
(Ibn-i Mace. "Talak": 15; Ebu Davud.
"Talak": 17).
Бир одам ҳушдан кетиш, тутқаноқ каби хасталиклар пайтида талоқ айтса, талоқ тушмайди.
Бундай хасталар ақл-ҳушлари ўзларида бўлган пайти талоқ қуйсалар, ҳақиқий бўлади
(Ibn-i
Abidin: 2/426).
Do'stlaringiz bilan baham: