Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Албатта, садақалар
www.ziyouz.com kutubxonasi
59 ЗАКОТ «Закот» сўзининг луғавий маъноси ортмоқ, орттирмоқ, кўпаймоқ, кўпайтирмоқ, покламоқ, поклик ва баракот. Бинобарин, закот берганнинг моли кўпаяди, покланади. Шаръан закот бой одамнинг ҳар қамарий йилда бир марта молининг қирқцан бирини камбағалларга, мискинларга беришидир. Закот молиявий ибодатдир. Закотда вақт тайин этиш жоиз. Закот Исломнинг беш асосидан биридир. Фарзлиги Китоб, Суннат, ижмо билан собитдир. Инкор этган диндан чиқади. Ишониб, адо этмаган катта гуноҳ орттиради. Аллоҳ Куръони каримда марҳамат қилади: «Албатта, садақалар (закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа (закот) йиғувчиларга, кўнгиллари Исломга ошно қилинувчи кишиларга, бўиинларни озод қилишга, Аллоҳ йулида юраётганларга, йўловчи ва мусофирларга берилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир» (Тавба, 60). Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қиладилар: «Шубҳасиз, Аллоҳ мўминларга ўз бойликларидан бир садақа фарз қилгандир. Бу садақа (закот) бойлардан олинади, фақирларга берилади» («Bulugu'1-Meram»: 2/335). Закот бермаган фақирнинг ҳаққини еган булади, демак, ҳаром еган бўлади. Шундай қилиб, бойлигига ҳаром аралашади. У закотни берган замон молини ҳаромдан айирган, поклаган ва хар хил бало-қазодан муҳофаза қилган бўлади. Ҳеч бир бой закот олинаётганини сўзлашга. ҳақли эмас. У фақирни танқид қилиб, ўзининг ҳунармандлиги, уддабуронлига, оқиллигини мақгаб, эришган нарсаларим фақат ўзимга оид бўлиши керак, дея олмайди. Чунки жамият ва миллат фақир, бой, кўр, майиб-мажруҳ, соғлом кишилардан, уларнинг дунёга келишига сабаб бўлган ота-оналаридан ҳамда болаларидан иборат. Бой фақат ўзи бир хонадан чиқмай, бу жамиятга аралашмай бой бўла оладими? У қанча оқил бўлса ҳам, бу саволга жавоб беришдан ожиздир. Бойнинг бойлигида ва молида фақирнинг ва тоғдаги чўпоннинг ҳаққи бор. Бермагунича, ҳаром еган бўлади. Бу бировни тунаб, қароқчилик қилиб, қўрқитиб ёки чўнтагидан уриб олинган гулнинг ҳаромлигига ўхшаш ҳаромдир. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling