Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар
"Ораларингиздаги ўз хотинларини зиҳор қиладиган кимсаларнинг
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зиҳорнинг ҳукми
"Ораларингиздаги ўз хотинларини зиҳор қиладиган кимсаларнинг (зиҳор қилинган
хотинлари) уларнинг оналари эмасдирлар. Фақат уларни туққан (аёл)ларгина уларнинг оналаридир. Шак-шубҳасиз, улар сўзнинг номақбул ва ёлғонини айтурлар. (Лекин) Аллоҳ, шубҳасиз, Афв этгувчи ва Мағфират қилгувчидир. Ўз хотинларини зиҳор қилиб, сўнгра айтган сўзларидан қайтадиган кимсалар (зиммасида эр-хотин) қўшилишларидан олдин бир қулни озод қилиш бордир. Бу сизларга мавъиза-ибрат бўлгай. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардордир. Энди ким (озод қилиш учун қул) топа олмаса, (унинг зиммасида эр-хотин) қўшилишларидан илгари пайдар-пай икки ой рўза тутиш бордир. Энди ким (рўза тутишга) қодир бўлмаса, (унинг зиммасида) олтмишта бечора-мискинга таом бериши бордир. Бу (ҳукмлар) сизлар Аллоҳ ва унинг пайғамбарига иймон келтиришларингиз учун (нозил қилинди)" (Мужодала, 2—4). Салама ибн Сахрдан ривоят этилган ҳадиси шарифда ҳам зиҳор ва зиҳор каффорати англатилган ("et-Tac": 2/353). Зиҳор жоҳилият давридаги талоқ шаклларидандир. Ислом ийлони олди, лекин зиҳорни инкор этди. Фақат, зиҳор қилган кимсага каффорат беришни буюрди (Мужодала, 34). Насаб, эмикдошлик ёки уйланиш йўли билан маҳрам бўлган аёлнинг қаралиши ҳаром бўлган қисмлари унинг сирти, қорни, сонлари ва жинсий аъзоларидир. Хотинининг аъзоларини бу аъзоларга ўхшатиш зиҳор бўлади. Ёки маҳрамнинг ярми, учдан бири каби ёйғин бўлган қисмига ўхшатиш ҳам зиҳор бўлади ("Cevhere": 2/83; "Damat": 1/283). Бир эркак хотинини ўз онасига, эмган онасига ёки қайнонасига, ўғлининг хотинига, опа- синглисига, қиз қариндошига, холасига ё аммасига ўхшатса, зиҳор бўлади. Лекин қайинсинглисига ўхшатса, зиҳор бўлмайди. Чунки уларнинг маҳрамлиги доимий эмас ("Hukuku Islamiyye": 2/312). Зиҳор ҳалолни ҳаромга ўхшатишдир. Шу ўхшатиш зиҳорнинг шартидир. Масалан, бир эркак хотинига "Сенинг орқанг онамнинг орқасидай ёки сенинг сонларинг Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар www.ziyouz.com kutubxonasi 56 онамнинг ёки онангнинг сонларидай, сенинг жинсий аъзоинг онамнинг жинсий аъзосидай", деса, зиҳор қилганбўлади. Каффорат бермагунича хотинига яқинлашмайди. Яқинлашиш ҳаром. Яъни, яқинлашса, ҳаром иш қилган бўлади ("Cevhere": 2/84; "Damat": 1/283). Зиҳорнинг ҳукми Юқорида зикр этилган сўзлар билан хотинини зиҳор қилган кимсага хотини билан қўшилиш ҳаром бўлади. Зиҳор каффоратини ўтамасидан (тўламасидан) туриб хотинига яқинлашмайди, ўпмайди (шаҳват билан). Каффоратни ўтагачгина, бу ишлар ҳалол бўлади. Каффорат бермасидан 6v ишларни қилса, гуноҳкор бўлади ("Dureru'l-Hukkam": İ/393; "el-Hidaye": 2/21). Баъзи сўзлар бор, айтилйш ниятига қараб маъно қозонади. Киши хотинига: "Сен ғирт онамга ўхшайсан" ёки "онанг кабисан", деса, ундан нимани қасд қилганини сўралади. "Мен бу сўзлар билан онамдан кўрганим гўзал ёки онасидан кўрганим ёмон феълларни назарда тутдим деса, зиҳор бўлмайди. Бундай деган одамдан зиҳорними, талоқ-ними ё ахлоқий ўхшатишними — нимани қасд этгани сўралади ("el-Hidaye": 2/21; "Cevhere": 2/83). Зиҳор ахлоқ, феъл ўхшатиши эмас, аъзоларни ўхшатишдир. Агар эркак хотинининг бир аъзосини онаси, опа-синглиси, қайнонасининг қараш жоиз бўлган аъзосига, масалан, юзига, қўлига ўхшатса, зиҳор бўлмайди (Bilmen. "islam ilmihali": 2/33). Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling