Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

ҳузурингда ушлагин (яъни, талоқ қилишга шошмагин), Аллоҳдан қўрққин", деб Аллоҳ 
ошкор қилгувчи нарсани ичингизга яширган эдингиз ва Аллоҳдан қўрқишингиз 
муҳаққақ бўлгани ҳолда, Сиз одамлардан (яъни, уларнинг таъна қилишларидан) 
қўрққан эдингиз. Бас, қачонки Зайд ундан (яъни, Зайнабдан) ҳожатини адо (яъни, уни 
талоқ) қилгач, Биз Сизни унга уйлантирдик. Токи мўминларга асранди болалари ўз 
хотинларидан ҳожатларини адо (яъни, уларни талоқ) қилишгач, уларнинг (хотинларига 
уйланишларида) танглик бўлмаслиги учун (шундай қилдик)» 
(Аҳзоб, 37).
Асранди болалар насл-насаб жиҳатидан яқин бўлмасалар, бегоналар кабидир. Асранди 
ўғилга ўз қизини никоҳлаш мумкин. Агар асрандиси қиз бўлса, ўзи ҳам уйланиши мумкин ёки 
ўғлига ҳам олиб бериши мумкин. Асранди ўғилнинг қўйган (талоқ билан ажрашган) хотинига 
иддаси тугагач, асраб олган киши уйланиши мумкин 
("Isülahat-i Fikhiye Kamusu": 2/431). 
Исталган қизни истамоқ жоизми?
Расулуллоҳ марҳамат қиладилар: «Сиздан бировингиз дин қардошининг совчилари устига 
совчи қўймасин. Совчи юборган ундан аввал воз кечгунча ёки ўзига изн бергунга қадар» 
("Buluğu'l Meram": 3/246).
 
Ийло (хотинига яқинлашмасликка қасам ичиш) 
"Ийло" қасам билан бир нарсадан кечиш, тарк этиш деганидир. Фиқхда эса, тўрт ой ёки 
янада кўпроқ хотинига яқинлашмасликка Аллоҳ номи билан қасамёд қилиш. Тўрт ойдан оз 
муддатга қасам ичиш ийло эмас. Ийлонинг сабаби эр-хотиннинг оила муросасизлиги. Эр 
ийлони тадбир сифатида қўллаши мумкин. Ийлонинг шарти эрнинг талоққа салоҳиятли бўлиши 
ва аёлнинг ҳам никоҳли бўлишидир. Боланинг ва телбанинг ийлоси ҳақиқий эмас. 
Ийлонинг рукни хотини билан жинсий муносабатда бўлмасликка онт ичиш ёхуд жинсий 
муносабатда бўлишни оғир бир ибодатга боғлашдир. Қасамсиз, тўрт ойга етмаган ва жуда 
енгил бир ибодатга боғлаб қилинган ийло ҳақиқий эмас. Ийлонинг муддати, Қуръони 
каримнинг далолатига кўра, тўрт ойдир: "Хотинларидан қасам билан юз ўгирган кишилар учун 
тўрт ой кутиш муҳлати бор. Агар (шу муддат ичида хотинларига) қайтсалар (жоиздир). Зеро, 
Аллоҳ, шубҳасиз, Мағфиратли, Раҳмлидир. Ва агар талоқ қилишни қасд қилган бўлсалар, бас, 
албатта, Аллоҳ Эшит-гувчи, Билгувчидир" 
(Бақара, 226—227).
Ийло абадий ҳам бўлиши мумкин. Тўрт ой ичида хотини билан жинсий муносабатда бўлса, 
ийло бузилади. Бу ҳолда эр ё қасам каффороти беради, ёки ийло учун мақсад қилиб қўйган 
ибодатни жазо сифатида ўтайди. Сўнг хотинига қайтиб, турмушни давом эттиради. Агар тўрт 
ой тўлгунича хотинига қайтмаса, боин талоқ билан ажрашган бўлади. Ийлодан қайтиш фақат 
жинсий муносабат билан бўлади. "Мен ийлодан қайтдим", дейишнинг ўзи етарли эмас. Arap 
жинсий муносабат қилолмаслик даражасида хаста бўлса, шу сўзлар ҳам етарли бўла олади. 
Аммо тузалгач, қўшилиши шарт 
("Damat": 1/287; "Cevhere": 2/79; "Dureru'l-Hukkam": 1/395).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling