Аэропортнинг бош режасини лойиҳалаш мавзусидаги курс ишини бажариш бўйича қўлланма
Download 1.54 Mb.
|
Kurs ishi uchun uslubiy qo\'llanma
Аэропортнинг бош режасини лойиҳалаш мавзусидаги курс ишини бажариш бўйича қўлланма
КИРИШ Ҳавода ташишларнинг мунтазам ва хавфсизлигини таъминлашнинг асосий шартларидан бири – ҳаво кемаларининг хавфсиз парвозлари юқори даражада бўлган ҳолда, керакли харакатланиш жадаллигини таъминлайдиган ҳаво ва ер усти воситалари ҳисобланади. Замонавий аэропорт – ҳаво кемаларининг керакли даражадаги ҳавфсиз ва мунтазам парвозлари ва йўловчиларга хизмат кўрсатишнинг юксак ишончлилигини таъминлайдиган, мураккаб ва қимматбаҳо иншоотлар ва технологик ускуналар комплексидан иборат. Аэропортлар фаолияти йўловчилар ва бошқа мижозлар-авиахизматларни бажарувчилар ёки шунга ёрдам берувчи истеъмолчиларнинг талаблари доирасида амалга оширилади. Аэропортлар хизмат кўрсатиш ҳудудидаги аҳолининг авиация хизматларига бўлган эҳтиёжларини қондириш, фойдани кафолатлаши (ҲК даги фойдаланувчилар, йўловчилар, мижозлар, ижарачилар ва б.) автотранспорт бозори талабларига мувофиқ ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш ва кенгайтириш, бунда фойдаланувчилар ҳаётининг хавфсизлиги, соғлиғи, мулкий манфаатларини таъминлаши, аэропорт фаолиятининг мамлакатдаги ва хориждаги меъёрлари, шартлари, қоидаларига амал қилиши зарур. Аэропорт объектларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишга ажратиладиган инвестиция маблағлари аэропортнинг ишлаб чиқариш фаолиятидан олинадиган, башорат қилинадиган даромади билан аниқланади [1]. Аэропорт қурилиши лойиҳа тадқиқот ишларини олиб бориш ва қурилишнинг тегишли техник иқтисодий асосини тузиш ва аэропортнинг бош режасини ишлаб чиқишдан бошланади. Аэропортнинг бош режаси қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак: Аэропортни ривожлантириш истиқболини 20 йилга ҳисобга олиш; Аэропортнинг эксплуатацион бўлимлари ишларининг замонавий технологиясига асосланиш ҳамда ҳаво кемаларини максимал ўтказиш қобилиятини ва иқтисодий самарадорлигини таъминлаш; Атрофдаги жойнинг (аэродром ҳудудига яқин) турли вазиятларга мўлжалланган режаси ва шаҳарнинг бош режаси билан мувофиқ бўлиши бунда унинг ривожланиши учун қийинчилик туғдирмаслик; Хизмат кўрсатиладиган шаҳар ва яқин атрофдаги аҳоли пунктлари билан ишончли трансппорт алоқасини таъминлаш; Ҳудуддан оқиллона фойдаланишни таъминлаш ва аэропорт бинолоари ва иншоотларини автоматлаштиришни технологик лойиҳалаш, шунингдек қурилиш участкасини ободонлаштириш бўйича экологик, санитария ва ёнғинга қарши меъёрларга амал қилиш. Аэропортнинг бош режаси аэропорт техник хизмат кўрсатиш ҳудудидаги учиш полосаси, алоҳида бинолар ва иншоотлар, ҳаво кемаларининг ҳавода харакатланишини бошқариш, радионавигация ва қўниш объектларининг коннфигурацияси, шунингдек, шаҳар томондан аэропортга кириб келинадиган йўллар билан аниқланади. “Аэропортнинг бош режаси” курс ишининг асосий вазифаси – аэропортдаги турли хизматларнинг ишлаб чиқариш жараёнларини эътиборга олган ҳолда, аэропортдаги асосий бино ва иншоотларнинг технологик параметрларини ҳисоблаш, аэропортнингбош режасида уларнинг режалаштириш ечимлари биилан боғлиқ бўлган техник-иқтисодий масалаларни ҳал қилишдан иборат. Аэропортнинг бош режасини лойиҳалаш учун дастлабки маълумотлар қуйидаги бўлимларда ва курс иши топшириғида берилган. Download 1.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling