Аэропортнинг бош режасини лойиҳалаш мавзусидаги курс ишини бажариш бўйича қўлланма


Download 1.54 Mb.
bet3/10
Sana20.11.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1789938
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Kurs ishi uchun uslubiy qo\'llanma

Курс ишини расмийлаштириш

Тушунтириш хати стандарт форматдаги қоғозда (А4 210х297) варақнинг бир томонида расмийлаштирилади. Times New Roman шрифти, кегель – 14, сатрлар орасидаги интервал – 1.5 пт, саҳифа ҳошияларининг ўлчамлари: чапдан – 30 мм, юқоридан ва пастдан – 20 мм, ўнгдан – 10 мм. Барча саҳифалар араб рақамлари билан рақамланади, саҳифанинг тартиб рақами варақ пастки қисмининг ўртасида нуқтасиз жойлаштирилади. Биринси саҳифа титул вароғи ҳисобланади, уунга саҳифа рақами қўйилмайди. Умумий қабул қилинган сўзлардан ташқари, сўзларни қисқартириш мумкин эмас. Брошюра ҳолига келтирилган тушунтириш хати муқоваси қаттиқ титул қоғозида бўлиши керак. (1-илова) Тушунтириш хатидаги чизмалар шартли масштабда чизилади.
Аэропортнинг бош режаси А1 (594х841 мм) форматдаги ватманда, аэропортнинг учиш полосаси 1:100 масштабда бажарилади. Чизмада намунада кўрсатилганидагидек бурчак штампи бўлади (2-илова). Чизманинг рамкаси бўлиб уни юқоридан ва пастдан, ўнгдан 5 мм, чапдан 25 мм қилиб чизиш керак бўлади. Чизма қалам билан чизилади ва бош режанинг айрим элементларини рангли қилиш мумкин.
Чизмада аэропорт бино ва иншоотларининг плани ва учиш-қўниш тасмасининг йўналишини аниқлайдиган “Шамол чамбараги” чизилиши керак.

    1. Курс ишини ҳимоя қилиш

Курс иши ўқув графигига мувофиқ бажарилади ва бажарилишига қараб якуний имтиҳонлардан 1 ҳафта олдин топширилади. Берилган талабларни бузган ҳолда бажарилган, шунингдек, кўчирилган нусхалар кўриб чиқишга қабул қилинмайди.
Курс ишини кўриб чиқиш натижаларига кўра курс иши қуйидагича баҳоланади: “Ҳимояга рухсат этилади” ёки “Руҳсат этилмайди”. Курс ишини кўриб чиқган ўқитувчи тутил вароғига белги қўяди. Курс иши учун якуний баҳо, у ҳимоя қилинганидан сўнг қайдномага қўйилади.
Қуйидаги ҳолатлар курс ишининг баҳосини тушириб юборади:

  • Иш мазмуни ва ҳажмининг берилган топшириққа мос келмаслиги;

  • Норматив ва кўргазмали материал (графиклар, жадваллар, гистограммалар ва бошқалар.) дан самарасиз фоййдаланиш;

  • Курс ишини расмийлаштиришга қўйиладиган талабларнинг бузилиши;

  • Тушунтириш хатининг расмийлаштирилиши;

  • Бош режа чизмасининг расмийлаштирилши;

  • Саволларга бериладиган жавобларнинг тўғрилиги;

  • Курс ишининг ўз вақтида ҳимоя қилиниши.




    1. Download 1.54 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling