Афғонистон фуқароси Аҳмад ва Қатар фуқароси Собир ўртасида


Download 24.04 Kb.
bet2/3
Sana13.04.2023
Hajmi24.04 Kb.
#1354498
1   2   3
Bog'liq
Kazus ON Turdiboyev

Бизнингча, Афғонистонлик Аҳмад ва Қатарлик Собир ўртасида тузилган савдо битими (шартнома) юқоридаги умумшариат қоидалари асосида тузилган.



  1. Ислом ҳуқуқида шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган. Исломда мажбурият ҳуқуқи рим ёки бошқа ҳуқуқ тизимларидан тамомила фарқ қилади. Исломнинг мажбурият таълимотига кўра, инсонни Аллоҳнинг олдидаги мажбурияти энг асосий мажбурият ҳисобланади. Фуқаролик мажбуриятлари иккинчи ўринда туради. Ислом ҳуқуқига кўра, мажбуриятлар чекланмаган ва чекланганга ажратилади. Чекланмаган мажбуриятлар, гарчи улар қонун билан белгиланмаган бўлса-да, кишилар уни бажаришга мажбурдирлар. Мисол учун, ҳалокатга учраётган шахсга ёрдам кўрсатиш, камбағалларга моддий ва маънавий ёрдам бериш кабилардир. Чекланган мажбуриятларга қонун билан кўрсатилган мажбуриятлар киради. Бу мажбуриятлар, ўз навбатида, иккига: ҳаққуллоҳ (яъни, инсоннинг Аллоҳ олдидаги мажбуриятлари) ва ҳаққуннос (шахснинг фуқаролик битимларидан келиб чиқадиган, ўзгалар олдидаги мажбуриятлари).



Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга ошириш (мол-мулкни топшириш, ишни бажариш ва ҳоказо)га ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади. Мажбуриятлар, кўпинча, қарзни қайтариш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, мол-мулкни топшириш, мулкни қўриқлаш, пул маблағлари тўлаш, товарлар етказиб беришга нисбатан амал қилади. Молиявий мажбуриятлар қарздор билан кредиторнинг ўзаро муносабатларига тааллуқли бўлиб, маълум пул маблағларини белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини белгилайди. Корхона олиш мажбурияти (дебитор қарзи)га ҳамда тўлаш мажбурияти (кредитор қарзи)га эга бўлиши мумкин.


Бизнинг фикримизча, Аҳмад ва Собир ўртасида Доҳа шаҳрида тузилган савдо шартномасида мажбуриятлар ҳам кўрсатилган бўлиб, уларнинг Аҳмад томонидан тўғридан-тўғри бузилиши Собирнинг суд мурожаат қилишига асос бўла олади.



  1. Ислом ҳуқуқида суд тизими ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Ислом ҳуқуқида суд ва одил судловнинг асосий вазифаси
    адолатни тиклаш сифатида қаралган. Адолат бор жойдагина тинчлик
    қарор топади, деган тамойил устувор аҳамият касб этган. Муҳаммад
    (с.а.в) ва саҳобалар даврида – унинг ўзи, ва ундан кейинги халифалар
    даврида эса – халифалар қозилик вазифасини бажарган. Аббосийлар
    даврига келиб (VIII аср) суд ҳокимияти давлат ҳокимиятининг алоҳида
    тармоғи сифатида ажрала бошлаган6.

Ислом суд ҳуқуқининг асосий манбаи Қуръон, сунна ва


ижмоъ ҳисобланади. Қуръонда одил судловга тааллуқли оятлар
қуйидагилардир: Бақара сурасининг 213-ояти, Ҳадид сурасининг 25-
ояти, Аъном сурасининг 82-ояти, Моида сурасининг 44, 45, 47, 49 ва
250-оятлари, Нисо сурасининг 58, 65, 105-оятлари, Аҳзоб сурасининг
36-ояти, Нур сурасининг 48-51-оятлари7.

Суд ва суд жараёни жуда содда, оғзаки тарзда амалга ошириши


ҳамда расмиятчиликнинг йўқлиги билан ажралиб турган. Жавобгар билан
даъвогар ўртасидаги келишувга асосан ёки чақириққа биноан жавобгар
қози ҳузурига келади. Агар жойнинг бир нечта маҳаллий қозилари бўлса,
моликийлар мазҳаби қоидаларига кўра, шикоятчи танлаган, ҳанафийлар
мазҳабининг кўрсатмаларига кўра, жавобгар танлаган қозига мурожаат
қилинади. Агар тарафлар ҳар хил диний-ҳуқуқий мазҳабларга тегишли
бўлсалар, қозини танлаш ҳуқуқи жавобгарга берилади. Бироқ, агар бир
мазҳаб қозиси ишни кўриб чиқишни бошлаган бўлса, уни кўриб чиқиш
учун бошқа мазҳаб қозисига ўтказиши мумкин бўлмаган8.



Download 24.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling