Афғонистон фуқароси Аҳмад ва Қатар фуқароси Собир ўртасида


Юқоридаги манбаларга таяниб хулоса қиладиган бўлсак


Download 24.04 Kb.
bet3/3
Sana13.04.2023
Hajmi24.04 Kb.
#1354498
1   2   3
Bog'liq
Kazus ON Turdiboyev

Юқоридаги манбаларга таяниб хулоса қиладиган бўлсак, бизга берилган муаммоли вазиятда Афғонистонлик Аҳмад ва Қатарлик Собирнинг Доҳа шаҳрида савдо битими (шартномаси) тузиши ва кейинчалик шартнома мажбуриятлари юзасидан Аҳмаднинг битимнинг тўғридан-тўғри бузиши оқибатида томонлар қайси шариат судига мурожаат қилиши сўралган.
Ислом ҳуқуқи бўйича устоз А.Раҳмоновнинг “Жавобгар билан даъвогар ўртасидаги келишувга асосан ёки чақириққа биноан жавобгар
қози ҳузурига келади. Агар жойнинг бир нечта маҳаллий қозилари бўлса,
моликийлар мазҳаби қоидаларига кўра, шикоятчи танлаган, ҳанафийлар
мазҳабининг кўрсатмаларига кўра, жавобгар танлаган қозига мурожаат
қилинади. Агар тарафлар ҳар хил диний-ҳуқуқий мазҳабларга тегишли
бўлсалар, қозини танлаш ҳуқуқи жавобгарга берилади
9 деб маълумот беришларини инобатга олган ҳолда айтишимиз мумкинки, шикоятчи Собир моликий мазҳабига кўра Қатар судига мурожаат қилиши керак эди. Жавобгар Аҳмад ханафий мазҳаби вакили сифатида Афғонистон шариат судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эди. Лекин юқоридаги маълумотларни инобатга олиб давогар ва жавобгарнинг хар хил диний-ҳуқуқий мазҳабларга тегишли
эканликлари ҳисобига, қозини танлаш ҳуқуқи жавобгарга берилади, яъни Аҳмад Афғонистон шариат судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бироқ, агар бир мазҳаб қозиси ишни кўриб чиқишни бошлаган бўлса, уни кўриб чиқиш
учун бошқа мазҳаб қозисига ўтказиши мумкин бўлмаган10лигини ҳам ҳисобга олиш зарур.
FOYDALANILGAN ADABIYOT VA INTERNET MANBALAR:


  1. «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси».

  2. Имом ал-Бухорий “Ал-Жомэ ас-Саҳиҳ” Тошкент, 1997 йил.

  3. Раҳмонов А. ва муаллифлар Ислом ҳуқуқи Дарслик. Тошкент. 2021 йил.

  4. library.tsul.uz

  5. islommoliyasi.uz




1 Қуръони Карим, Бақара сураси, 275-оят.

2 Қурони Карим, Нисо сураси, 29-оят.

3 Раҳмонов А. ва муаллифлар Ислом ҳуқуқи Дарслик. Тошкент. 2021. Б-186

4 Имом ал-Бухорий “Ал-жомъэ ас-Саҳиҳ” 2-жилд. Савдо китоби. Б-5.

5 Имом ал-Бухорий “Ал-жомъэ ас-Саҳиҳ” 2-жилд. Савдо китоби. Б-7.

6 Раҳмонов А. ва муаллифлар Ислом ҳуқуқи Дарслик. Тошкент. 2021. Б-251

7 Раҳмонов А. ва муаллифлар Ислом ҳуқуқи Дарслик. Тошкент. 2021. Б-252

8 Раҳмонов А. ва муаллифлар Ислом ҳуқуқи Дарслик. Тошкент. 2021. Б-257

9 Раҳмонов А. ва муаллифлар Ислом ҳуқуқи Дарслик. Тошкент. 2021. Б-257

10 Раҳмонов А. ва муаллифлар Ислом ҳуқуқи Дарслик. Тошкент. 2021. Б-257

Download 24.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling