Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак, қадимда ғалла экинларини ўстириш ва юқори ҳосил олиш билан боғлиқ юмушлар содда кўриниш касб этсада, маҳаллий иқлим турмуш тарзининг ўзига хос ҳусусиятларига мос бўлиб


Download 41.5 Kb.
bet1/2
Sana01.04.2023
Hajmi41.5 Kb.
#1315618
  1   2
Bog'liq
Нон


НОН АЗИЗ

Нон - ризқ-рўзимиз, энг мўътабар бойлигимиз, дастурхонимиз кўрки, фаровонлигимиз белгиси. Нон улуғ неъмат ва сермашаққат меҳнатлар маҳсули бўлгани учун ҳам уни асраб-авайлаш барча замонларда муҳим аҳамият касб этган. Шу сабаб узоқ тарихга эга бўлган урф-одатларимиз, анъаналаримиз ушбу бебаҳо неъмат билан боғлиқ.


Сафарга чиқаётганимизда бизга доимо ҳамроҳ бўлсин дея яқинларимиз нон беришади, Ватан ҳимоясига отланган йигитга ҳам унинг бир бўлагини тишлатишади ва кулча ризқ-насиба белгиси сифатида эсон-омон қайтиб келсин дея уйда осиғлик туради. Нон, ҳатто унинг увоғини ҳам эъзозлаб кўзига суртувчи халқимизнинг бу азиз неъмат билан боғлиқ ўзига хос ажойиб одатлари жуда кўп.


Сурхон воҳасининг тарихи узоқ ўтмишларга бориб тақалиб, унда дон ва донли маҳсулотлардан таом тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади. Воҳада ярим ўтроқ чорвадор аҳоли ун ва ёрмаларни ёрғучоқларда тортган бўлса, ўтроқ аҳоли эса сув ҳамда ҳайвон кучи билан ҳаракатга келтириладиган тегирмонлардан фойдаланганлар. Буғдой тоғли ҳудудларда лалми усулда етиштирилган бўлса, дарё бўйларида ва унга туташ ҳудудларда суғорма усулда етиштирилган. Воҳа ҳудудининг Сурхондарё, Қоратоғдарё, Хўжаипок дарё, Обизаранг дарё, Тўпаланг дарёсининг ёқаларига донли экинлардан кўпроқ шоли етиштирганлар.





Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак, қадимда ғалла экинларини ўстириш ва юқори ҳосил олиш билан боғлиқ юмушлар содда кўриниш касб этсада, маҳаллий иқлим турмуш тарзининг ўзига хос ҳусусиятларига мос бўлиб, қулайлиги билан ажралиб турган ва тез суръатларда такомиллашиб борган.

Деҳқончилик маҳсулотларидан таомлар тайёрлаш кенг ривожланган бўлиб, тадқиқ этилаётган даврда ўсимликлардан тайёрланадиган таомлари хилма - хиллиги билан ўзига хос ўринга эга бўлган. Арпа ун, жўхори ун, буғдой ун, маккажўхори унларидан турли хилдаги нонлар ҳамда таомлар тайёрланган.


Ўрта Осиёнинг бошқа халқлари қатори Ўзбекистон, жумладан Сурхон воҳаси аҳолиси ҳам нонни энг кўп истеьмол қилган. Ноннинг “оби нон”, “жиззали нон”, “сутли нон”, “патир нон”, “қозон патир”, “ёғли нон”, “лочира нон”, каби турлари мавжуд эди. Шунингдек, воҳамизда жўхори унидан “зоғора нон”, арпа унидан “арпа нон”, тариқ унидан “тариқ нон”, “тариқ зоғора” ҳамда камбағал оилалар эса қурғоқчилик келган йилларда кепакдан “кепак нон” истеъмол қилишган.


Шунингдек, воҳада тандирларнинг “ер тандир” ҳамда “девор тандир” деб номланиши ҳам борки, улар ўрнатилишига қараб бир-биридан фарқланган. Дейлик, чорвадор аҳоли нон пиширишда асосан, таба тошлардан фойдаланганлар, бунда тандир яхши қиздирилиб, енглик кийиб, рапида ёрдамида нон ёпилади.





Асрлар давомида ёғурчоқ тошлар ихтиро қилинган бўлса, кейинчалик шамол ва сув тегирмонлари ҳам пайдо бўлади. Милодий 1-4 асрларга оид Хитой йилномаларида қадимги юртимиз ҳудуди тилга олиниб, бу бетакрор ва гўзал ўлкада қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш борасида юксак деҳқончилик маданияти шаклланган.

Воҳада супрада ун эланади, хамир қорилади, қўлда ясалади ҳамда барча хамирли таомлар тайёрланади. Супра бир нечта эчки ёки қўй териси яхшилаб ошланиб, ишлов берилгандан кейин, доира шаклда тажрибали кайвони аёллар томонидан тикилган.


Нон пиширишда хамиртурушдан хамирни тобига келишида фойдаланиб, воҳада юзлар, дўрмонлар, қўнғиротлар “кўпиртирма нон”, қатағонлар, турклар, ўшорилар, кетарилар “келдирма нон”, Денов, Сариосиё ҳамда Узун туманларидаги тожиклар эса “нони расида” деб атаганлар. Хамиртуриш кўпинча супрада сақланиб, у билан боғлиқ ўзига хос қатор иримлар мавжуддир.





Масалан, қишлоқда бир киши вафот этган кун хамир қилинган хонадан ирим қилиб, супрасига хамиртуриш қолдирмаган. Шунингдек, шанба куни хамиртуриш сўраб келган кишига берилмаган, икки “чиллали хонадон” бир-бирига чилласи тушади деб, хамиртуруш беришни ирим қилганлар.

Воҳанинг ўзига хос яна бир жиҳати борки, бу ҳам бўлса уй нони, яъни оби нон ўзига хос тарзда тайёланади. Хусусан, махсус хамир товоққа илиқ сув, туз ҳамда хамиртуруш солиниб, яхшилаб аралаштирилган. Сўнгра ун солиниб хамир қорилади, хамир қорилиб, яхшилаб тобига келгунча муштланади. Ноннинг яхши тайёрланиши муштлашга ҳам боғлиқдир, бу ҳақда воҳа аҳолиси шундай иборани ишлатади:



Download 41.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling