Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак, қадимда ғалла экинларини ўстириш ва юқори ҳосил олиш билан боғлиқ юмушлар содда кўриниш касб этсада, маҳаллий иқлим турмуш тарзининг ўзига хос ҳусусиятларига мос бўлиб


Download 41.5 Kb.
bet2/2
Sana01.04.2023
Hajmi41.5 Kb.
#1315618
1   2
Bog'liq
Нон

Қўш ҳайдамоқ бориб-келмоқ,
Ўроқ ўрмоқ алмоқ-солмоқ,
Ҳай-ҳай ҳамир муштламоқ.
Хамир муштланиб бўлгач, супрага олиниб зувала-зувала қилинган, хамирдан зувалалар ясашда кишининг насибаси қирқилади деб, пичоқ ишлатилмасдан қўл билан ажратилган. Зувалалар махсус дастурхон ва кўрпачага ўралиб кўпчитилгач, супра устида ясалган. Нонни ёпишда тандирни қизитишга ҳам алоҳида эътибор берилиб, “ўтинингни аяма, нонингни кулга таяма” нақлига амал қилинган.



Сутли нон қилишда сув ўрнида сут ишлатилган. Бу хилдаги нонларни узоқ сафарга чиққан кишиларга атайин кўпроқ пишириб берилган. Чунки қуёшда қотирилган сутли нон сувда тез юмшаган, ҳамда ўзига хос тарзда мазали бўлган.

Патир нон қадим замонлардан мавжуд бўлиб, хамирга ишлов бериш, унга қўшиладиган масаллиқлар ҳамда пишириш усулига қараб сариёғли патир, жиззали патир, қаймоқли патир, пиёзли патир, шўро патир, чалма патир каби хилларга бўлинади. Патир нон юпқалиги ҳамда хамиртуришсиз (кўпчимаган)лиги билан ажралиб туради. Шунингдек, патир нонлар юзи тўлиқ нонпар билан уриб чиқилади, патир нонлар тўй-ҳашамлар ва меҳмонлар учун махсус пиширилган.


Фарзанд кўрган “чиллали” аёлларга “чилласи” чиққунига қадар асосан, қайирма нон пишириб берилган. Қайирма нон ҳам оби нон каби ёпилиб, фақат хамири қорилиб кўпчитилгандан кейин зуваласи яхшилаб ясалади ҳамда нонпар маромига етказилиб урилади.


Сурхон воҳасида чорвадор аҳолиси нон турларидан кўмма нон ҳам истеъмол қилганлар. Кўмма нонни воҳа тожиклари “нони кўмоч” деб атаганлар, ўзбек қипчоқларида ҳам кўмма нон кўплаб истеъмол қилинган. Бундан ташқари қатлама ҳам борки, улар тўй ва меҳмон дастурхони учун қадимдан буён фойдаланиб келиниши эътироф этилади.


Воҳанинг Шўрчи, Қумқўрғон, Олтинсой, Узун туманларидаги қўнғирот, юз уруғларида қолаверса, деярли бошқа ҳудудларда фотиҳа тўйида куёв томони 30 тадан 60 тагача қатлама пишириб юборилган. Воҳада келин тўйи, никоҳ тўйи ва бошқа тўйлар қатламасиз ўтказилмаган, тўйдан 3 кун олдин тўй қатламасини пишириш учун “қатлама пишди” маросими ўтказилган. Қатлама пишириш учун тўй эгасининг яқин қариндош-уруғ ҳамда қўни-қўшнилари таклиф этилганлар.


Сурхондарё вилояти


Термиз Давлат Университети ўқитувчиси:
Раҳимов Баҳодир
27.12.2007 йил





Download 41.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling