Ятт «Isamiddinov Dovud Maxmudovich»-нинг миллий нон ва патир тайёрлашни ташкил этиш буйича тузилган Бизнес режасининг қисқача тавсифи
Download 17.39 Kb.
|
Tahlil
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бизнесни ифодалаш булимида тадбиркор тулиқ булинмалардан фойдалиниб аниқ қилиб курсатиб утилган.
- Ишлаб чиқариш булимида тадбиркор маҳсулот сифатини қай даражада яхшилашга камроқ қаратилган ва ишчи ходимларнинг малакасини ошириш режаси курсатилмаган.
- Маркетинг булимида ҳамма булинмаларидан туғри фойдаланган аммо ўз маҳсулот сотувини рағбатлантириш учун корхона қандай чоралар ва усулларни қай бирини қуллашини режада курсатилмаган.
- Ходимлар бўлимида ҳамма булинмалардан фойдаланиб режа тузган.
- Молиявий булимда ишлаб чиқарувчи корхона олдинги йилларнинг молиявий маълумотларини курсатилмаган ва булинмалардан туғри фойдаланган.
ЯТТ «Isamiddinov Dovud Maxmudovich»-нинг миллий нон ва патир тайёрлашни ташкил этиш буйича тузилган Бизнес режасининг қисқача тавсифи Тузилган бизнес режанинг титул варағида Режа сарлавҳаси, Тайёрлаш муддати, Ким томонидан тайёрлангани, фирманинг тулиқ номи ва манзили, тадбиркорнинг исм фамилияси ҳамда режа ким учун тайёрланганлиги аниқ курсатилган. Мундарижа титул варағи ва резюмедан кейин асосий уқиладиган қисм. Мундарижада майда-чуйда тавсилотлар мавжуд эмас сарлавҳа ва бет рақамлари курсатилган. Маҳфийлигини таъминлаш меморандуми булимида – маҳфийлигини таъминлаш буйича маълумотлар тулиқ киритилган. Қисқа хулоса ёки резюме булимида – Тадбиркорнинг Исм фамилияси, юридик манзили ва руйхатдан утганлиги, банк реквизитлари, фаолият тўри, сўров даражаси, молиялаштириш манбалари, келажакдаги ютуқлари омиллари ва асосий ҳаракат ютуқлари қисқача ёритилган. Маҳсулотнинг аниқ тарифи ва унинг қуллаш усуллари, хусусиятлари потенциал харидорлар талаблари, даврийлиги аниқ ва равшан қилиб курсатилган. Нон ва нон маҳсулотларини қуллаш тенденсияси яъне вақт утиши билан унинг истеъмоли ошиб бориши ва янги имкониятлар мавжудлигини курсатиб утилган. Тадбиркор махсулотнинг рақобатчилар модели билан қиёслаганда ноёбликка эгалиги, товарнинг ҳимоя даражаси қандайлиги яъне муаллифлик ҳуқуқлигига товар сертификатига эгалигиги курсатилмаган. Тадбиркор фирманинг ўсишига йуналтирилганини курсатилан яъне савдо умумий ҳажмини купатириш, фирма улишини мавжуд бозорларда ҳажмларини ошириш, маҳсулот сифатини ошиши, соф даромадни ўсиши. Бизнесни ифодалаш булимида тадбиркор тулиқ булинмалардан фойдалиниб аниқ қилиб курсатиб утилган. Ишлаб чиқариш жараёнинг таърифи – Бу булимда тадбиркор техник жараёнларидан иложи борича камроқ фойдаланилган.Тадбиркор корхонанинг бир кунлик ишлаб чиқариш қуввати ва шунга талаб борлиги, Ишлаб чиқаришнинг асосий компонентлари баён этилган. Ишлаб чиқариш ва технологияларнинг асосий методлари қандай булиши, маҳсулот ишлаб чиқариш буйича операциялар жараёни, шу операцияларда устуворликка эришиши, нон ишлаб чиқариш буйича қандай хом-ашё ва материаллар зарурлиги, ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун қандай кучлар зарурлиги ва корхонада ушбу кучлар мавжудлиги, сифат назорати қандай амалга ошириши, зарур асбоб ускуналар руйхатлари курсатилган ҳамда ишлаб чиқаришни юритиш учун бугун ва эртага зарур булган иш кучи қандай булиши инобатга олинган. Тадбиркор салбий омилларини (заиф жойларини) корхона қайси ҳолатларда банкротга учрамаслигини схема орқали курсатилган. Ишлаб чиқариш булимида тадбиркор маҳсулот сифатини қай даражада яхшилашга камроқ қаратилган ва ишчи ходимларнинг малакасини ошириш режаси курсатилмаган. Маркетинг режаси – Муваффақият қозониш учун корхона уз маҳсулотига бозор яратиш керак, тадбиркор бизнес режада корхона маркетинг фаолияти стратегиясини асосий мақсад ва вазифаларини тушиниб ёритилган. Корхона мўлжаллаган бозор тармоғидаги асосий талабларини, ушбу бозорнинг асосий сегментлари яъне даромад даражаси, демографик белгилари, ўзини тутиш ҳолати буйича харидорлар гуруҳи қандайлиги курсатилган. Корхона мавжуд бозорнинг сегментида қандай ўринга даъвогар бўлиши мумкинлиги, бозорда ўз ўрнини аниқлагач бошқа корхона рақибларини сиқиб чиқаришни режада аниқ қилиб берилган. Корхона маҳсулотларига нарх урнатишда асосий методика қандай булиши, қуйилган нарх корхона учун қандай соф фойда келтириши, маҳсулот тарқатишнинг қанақа каналлари борлиги, воситачиларсиз тўғридан-тўғри маҳсулотларини етказиб берилиши,маҳсулотларни реклама қилишда қайси йуналишларда иш олиб бориши у ёки бу воситачиларни танлаш нима билан асосланганлиги курсатилган хулоса қилиб айтганда корхона маркетинг элементлардан қай бирини назарда тутиб иш олиб бормоғи кераклигини тушиниб англаб режада курсатилган. Маркетинг булимида ҳамма булинмаларидан туғри фойдаланган аммо ўз маҳсулот сотувини рағбатлантириш учун корхона қандай чоралар ва усулларни қай бирини қуллашини режада курсатилмаган. Ходимлар булими – Тадбиркор бу булимда асосий мутахасислар ва раҳбарий таркибини ташкиллаш, корхонанинг ташкилий тузилиши ва лойиҳанинг амалга ошириш муддати, раҳбарият таркибини асослаш усуллари ёритилган. Режада корхонани асосий қатнашчиларини қисқача таништирилган яъне тадбиркор, унинг ҳамкорлари, дирктор, директорлар кенгаши аъзолари, асосий вазифаларни бажарувчи ходимлар ва ишчилар, ички алоқаларни кўрсатувчи корхонанинг ташкилий схемаси келтирилган, штадлар жадвали ва иш ҳақи харажатлари жадвалда курсатилган, корхона доирасида жавобгарлик ва масъулиятларни курсатиб утилган. Ходимлар бўлимида ҳамма булинмалардан фойдаланиб режа тузган. Молиявий режанинг мақсади – Ишни бажариш ва уни амалга ошириш учун талаб қилинадигон молиявий ресурсларни яъне режалаштирилган манбалар ва молиялаштириш схемаси, кредитни қайтариш жадвали, сарф-харажатларнинг тулиқ схемаси курсатилган. Режада пул манбаларининг ҳаракати ҳақидаги ҳисобот, фойда ва камомад ҳақидаги ҳисобот, лойиҳанинг самарадорлиги курсаткичи яъне ички фойда нормаси, ўзини қоплаш муддати, рентабиллик меъёри, зарарсизлик нуқталари киритилган. Тадбиркор бу булимда жадвал ва схемалар орқали шуларни аниқ қилиб курсатилган. Асосий давр Киримлар ҳисоби Кредит билан боғлик ҳисоблар Солиқ тўловлари Сотув ҳажмларининг прогнози Даромад ва харажатлар ҳакидаги ҳисобот Пул маблағлари ҳаракати Молиявий булимда ишлаб чиқарувчи корхона олдинги йилларнинг молиявий маълумотларини курсатилмаган ва булинмалардан туғри фойдаланган. Download 17.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling