Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


Download 0.97 Mb.
bet10/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

V–БОБ. ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР


§ 1. УМУМИЙ ТАЛАБЛАР. ИШЛАРНИ ХАВФСИЗ БАЖАРИШ МАСЪУЛ ШАХСЛАР, УЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ВАЗИФАЛАРИ

45. Ишни хавфсиз бажариш учун қуйидаги ташкилий тадбирлар амалга оширилиши шарт:


– ишни хавфсиз бажариш учун жавобгар шахс тайинлаш;
– наряд ёки фармойиш бериш;
– иш жойларини тайёрлашга ва ишга қўйишга рухсат этиш;
– иш жойини тайёрлаш ва ишга қўйиш;
– иш жараёнида назорат олиб бориш;
– бошқа иш жойига ўтказиш;
– иш жараёнида танаффус қилиш ва иш тамом бўлишини расмийлаштириш.
46. Иш жараёнида ишни хавфсиз олиб боришга қуйидаги шахслар жавобгардирлар:
– наряд, фармойиш берувчи;
– иш раҳбари;
– иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга рухсат этувчи шахс;
– иш жойини тайёрловчи шахс;
– ишга қўйувчи шахс; (Иш жойини тайёрловчи ва ишга қўйувчи бир шахс бўлиши мумкин);
– ишбоши (иш юритувчи);
– назорат қилувчи;
– бригада аъзоси.
47. Наряд, фармойиш берувчи шахс ишни хавфсиз бажариш шартини белгилайди.
У нарядда кўрсатилган хавфсизлик чораларини тўғрилиги ва етарли даражадалигига, бригада аъзоларнининг малакаси ва сони бўйича етарлигига, иши хавфсиз бажариш учун жавобгар шахсни тайинлашга, шунингдек, нарядда кўрсатилган хизматчиларини электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи, улар бажариши керак бўлган ишга мувофиқ эканлигига жавобгардир.
48. Наряд ва фармойишни бериш ҳуқуқи корхона маъмурий–техник
ходимига ва унинг таркибий бўлимидаги электр хавфсизликги бўйича V–гуруҳга эга бўлган шахсга берилади.
наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган маъмурий–техник ходим йўқ пайтида кечиктириб бўлмайдиган ишни бажариш учун ушбу электр ускунани эксплуатация қилувчи электр хавфсизлиги бўйича IV– гуруҳга эга бўлган навбатчи ходим наряд ва фармойиш бериши мумкин.
Бундай пайтларда навбатчи ходимга наряд бериш ҳуқуқи корхона раҳбариятининг ёзма кўрсатмаси билан расмийлаштирилиши керак
49. Иш раҳбари нарядда курсатилган барча хавфсизлик чораларининг бажарилиши ва уни етарлигига, ижозат берувчи ва ишбоши томонидан бригада аъзоларига берилган йўриқнома сифати ва тўлалигига ҳамда иш жараёнида ишни хавфсиз олиб боришни ташкил қилишга жавоб беради.
Иш раҳбари қилиб электр хавфсизлиги бўйича V–гуруҳга эга бўлган муҳандис–техник ходимлар тайинланиши керак. Агар бажарилаётган иш баъзи босқичларда иш рахбаридан узлуксиз назорат ва иш раҳбари бошчилигида бажарилишини талаб қилса, у ҳолда наряд берувчи наряднинг "Алоҳида кўрсатмалар" сатрига бу ҳақда ёзиб қўйиши керак.
50. Иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга рухсат этувчи шахс иш бажариш учун кўзда тутилган электр ускунани ўчириш ва ерга улагич ўрнатиш ва уларни амалга ошириш имконияти чораларининг етарлигича борлига, ҳамда ишга қўйиладиган бригадаларни иш бошлаш вақти ва иш жойини мувофиқлаштиришга жавоб беради.
Иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга рухсат этувчи шахс навбатчи ёки иш жойини тайёрлаётган тезкор–таъмирлаш ходимларига ҳамда ишлашга ижозат берувчига электр ускунани олдиндан бажариб қўйилган ўчириш ишлари ва ускуналар ерга улангани ҳақида маълумот бериши шарт.
Иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга рухсат этиш мансаб йўриқномасига асосан, электр хавфсилиги бўйича IV–гуруҳга эга бўлган навбатчи ходим корхона кўрсатмасига биноан ваколат берилган маъмурий–техник ходимгина ҳақлидир.
51. Иш жойини тайёрловчи шахс нарядда кўрсатилган иш жойини тўғри ва аниқ тайёрлашга ҳамда иш шароитига таалуқли тадбирларини (электр ускунани қулфлаш, хавфсизлик техникаси шиорларини осиш, тўсиқ қўйиш ва ҳаказоларни) бажаришга жавоб беради.
Иш жойини тайёрлаш ҳуқуқи ушбу электр ускунада тезкор ўчириш–ёқиш ҳуқуқи берилган навбатчи ёки тезкор–таъмирлаш ходимгагина берилади.
52. Ишга қўйувчи кўрилган хавфсизлик чора–тадбирларнинг тўла ва тўғрилигига, уларни нарядда кўрсатилган чораларга мослигига, иш жойи ва хусусиятига, ишлашга берилган ижозатнинг тўғрилигига ҳамда берилаётган йўриқноманинг сифати ва уни тўлалигига жавоб беради. Ишга қўйувчи шахслар навбатчилардан ёки ушбу қоиданинг 57–бандида қайд этилган шартлар бажарилган бўлса, ҳаво электр узатиш тармоқларида ишлашга ижозат бериш мустасно қилинган ҳолларда, тезкор таъмирлаш ходимларидан тайинланади. 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускунада ишлашга ижозат берувчи IV–гуруҳга, 1000 В кучланишгача бўлган электр ускунада эса ишлашга ижозат берувчи III–гуруҳга эга бўлиши керак.
53. Ишбоши қуйидагиларга жавоб беради:
–тайёрланган иш жойи наряд кўрсатмасига мос эканлигига;
–бригада аъзоларига берилган йўриқноманинг аниқ ва тўлалигига;
–керакли ҳимоя воситалари, асбоб–ускуналар, инвентарлар ва мосламаларининг борлигига, соз ва етарлилигига ҳамда улардан тўғри фойдалана билишлигига;
–иш жойидаги тўсиқларни, хавфсизлик техникаси шиорлари ва белгиларни, беркитиш ускуналарининг буткуллигини сақлашга;
–ишни бошидан охиригача хавфсиз ва ушбу қоидага асосан бажарилишига жавоб беради. Ишбоши бригада аъзолари устидан доимий назорат олиб бориши ва маст ҳолдаги бригада аъзосини ишдан чеглаташи зарур.
наряд билан 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускунада ишбоши электр хавфсизлиги бўйича IV–гуруҳга, 1000 В кучланишгача бўлган электр ускунада эса III–гуруҳга эга бўлиши шарт. Зарарли газлар пайдо бўлиш хавфи бор ерости иншоотларида ва кучланиш остида бажариладиган ишларда эса ишбоши IV–гуруҳга эга бўлиши керак.
Ушбу қоидани 67, 199 ва 400 бандларида кўрсатилган ҳоллардан ташқари барча электр ускунада фармойиш иш билан иш олиб боришда электр хавфсизлиги бўйича III–гуруҳга эга бўлиши мумкин.
54. Электр ускунада мустақил ишлаш ҳуқуқига эга бўлмаган бригада ишчилари устидан назорат олиббориш учун назорат қилувчи шахс тайинланиши керак.
назоратқилувчи қуйидагиларга жавоб беради:

  • иш жойига қўйилдган ерга улагичнинг, тўсиқларнинг, авфсизлик шиорлари ва белгилариниг, ўчириш ўтказгичлари қулфларининг буткул сақланишига;

  • иш олиб бораётган бригада аъзоларининг ток уриш хавфидан сақлашга.

Иш жараёни билан боғлиқ хавфсизликка жавобгар шахс, шу бригада
бошқарувчиси бўлиб, бу шахс бригада таркибига кириб, доимо иш жойида бўлиши шарт. Унинг фамилияси наряднинг "алоҳида кўрсатмалар" деб қайд этилган сатрига ёзиб қўйилиши керак.
назорат қилувчи шахс электр хавфсизлиги бўйича III–гуруҳга эга бўлган ишчидан тайинланиши мумкин.
55. Ҳар бир бригада аъзоси ушбу қоида талабларини, ишлашга ижозат
бериш пайтидаги ва иш жараёнида олган йўриқнома ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маҳаллий йўриқнома талабларини бажарилиши шарт.
56. Корхона раҳбарининг ёзма кўрсатмаси билан ўз ишчиларига қуйидаги ҳуқуқларни бериш расмийлаштирилади:
наряд, фармойиш берувчи, иш раҳбари, ишбоши, ишлашга ижозат берувчи (тезкор таъмирлаш ходимидан), шунингдек электр ускунанинг якка ўзи криб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар.
57. Жавобгар шахслар ўриндошлик йўли билан ушбу қоиданинг 4–иловасида қўшимча вазифалардан бирини бажаришлари мумкин.
Ҳаво электр коммутацион аппаратдан фойдаланмасдан иш жойини тайёрлашда фақат кучланиш бор йўқлигини текшириш ва кўчма ерга улагични қўйиш керак бўлган ҳолларда иш раҳбари ёки таъмирлаш бригадасидан тайинланган ишбоши ўриндошлик билан ишлашга ижозат берувчи шахс вазифасини бажариши мумкин.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling