Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ
§ 11. ЭЛЕКТРОСТАНЦИЯЛАРНИНГ, ПОДСТАНЦИЯЛАРНИНГ ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИДА ВА КАБЕЛЬ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИДА ИШ БАЖАРИШДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР
Download 0.97 Mb.
|
Хавфсизлик техникаси коидалари 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИШ РАҲБАРИНИ ТАЙИНЛАШ
- II. ПОДСТАНЦИЯЛАРДА, ҚЎШИЛМАЛАРДА БИТТА НАРЯД БИЛАН БИР НЕЧТА ИШ ЖОЙЛАРИДА ИШ БАЖАРИШ
§ 11. ЭЛЕКТРОСТАНЦИЯЛАРНИНГ, ПОДСТАНЦИЯЛАРНИНГ ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИДА ВА КАБЕЛЬ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИДА ИШ БАЖАРИШДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР
ИШ РАҲБАРИНИ ТАЙИНЛАШ 104. Иш раҳбари қуйидаги ҳолларда тайинланиши керак: механизмлар ва юк кўтариш машиналарини қўллаб ишлаганда; 1000 вольт кучланишдан юқори ускуналарда қурилмалардан кучланишни олиб ишлашда (ушбу қоиданинг 106 бандига мувофиқ ҳамма электр қурилмаларидан кучланиш олинган ҳоллар, оддий ва аниқ схемали электр қурилмалар, электродвигателлар ва улар уланган ёпиқ тақсимловчи ускуна қурилмалари бундан мустасно); транспорт ҳаракати серқатнов, ҳамда коммуникациялар зонасида жойлашган кабель электр узатиш ва алоқа кабелларида ишлаганда. Наряд берувчига юқорида санаб ўтилган ишлардан ташқари бошқа ишлар учун ҳам иш раҳбари тайинлашга рухсат берилади. II. ПОДСТАНЦИЯЛАРДА, ҚЎШИЛМАЛАРДА БИТТА НАРЯД БИЛАН БИР НЕЧТА ИШ ЖОЙЛАРИДА ИШ БАЖАРИШ 105. Ушбу қоидани 106, 107, 109, 110, 112 бандларида қайд этилаган ҳоллардан ташқари битта қўшилманинг битта ва бир нечта иш жойларида ишлашга битта наряд бериш рухсат этилади. 106. Ҳамма ток ўтказувчи қисмлардан, шу жумладан ҳаво ва кабель электрузатиш тармоқлари кириб–чиққан қисмидан кучланиш олинган электр ускуналарида ва қўшни электр ускуналарга кириш йўллари беркитилган (100 В кучланишгача бўлган шчит ва ускуналар кучланиш остида қолиши мумкин) ҳолларда, барча қўшилмаларда бир вақтда ишлаш учун битта наряд беришга рухсат берилади. Бундай пайтда иш раҳбарини талаб қилинмайди. 107. Агрегатлар (қозон, турбина, генератор) ва алоҳида технологик ускуналарни (кул чиқариб ташлаш, иситиш, ёқилғи майдалагич тизимлари ва бошқаларни) таъмирлашга чиқарилган тақдирда битта наряд ушбу агрегат электродвигателларининг ҳаммасида (ёки бир қисмида) ва ушбу агрегатларни (ускуналарни) электродвигателларини электр энергияси билан таъминловчи тақсимловчи электр ускуналарнинг ҳамма (ёки бир қисми) қўшилмаларида ишлаш учун битта наряд берилади. Кучланиш бир хил ва бир тақсимловчи электр ускунасидан уланган электродвигателларда ишлаш учун битта наряд берилиши мумкин. 108. Электродвигателларда ва улар уланган комплект тақсимловчи электр ускуналари билан жиҳозланган тақсимловчи ускуналарда бригадани бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказишни расмийлаштириш талаб қилинмайди. Бригадани ушбу электр ускуналарнинг бир нечта иш жойига тарқатиб ишлашига рухсат этилади. Конструкция бошқача ишланган тақсимловчи электр ускуналаридаги электродвигателлар қўшилмаларида ишлашаг ижозат олинганда ва иш бажарилганда бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказиш нарядда расмийлаштирилиши зарур. 109. Якка тизимдор шинали ва исталган миқдорда секцияга эга бўлган 6–110 кВ кучланишли тақсимловчи электр ускунасида таъмирлаш учун барча секцияларни тўла чиқарилган тақдирда, шиналарда ва шу секциянинг барча (ёки бир қисми) қўшилмаларида битта наряд бериб ишлашга рухсат этилади. Ушбу секция чегарасида бригада аъзоларини бир нечта иш жойига тарқатиб ишлатиш мумкин. 110. Электр ускунанинг бита ва бир нечта қўшилмаларининг ҳар хил иш жойларида бир вақтда ёки навбатма–навбат ишлаш учун қуйидаги ҳолларда битта наряд беришга рухсат этилади: куч ва контролъ кабелларни етказиш ҳамда кўчириб етказишда, электр ускуналарини синашда, ҳимоя воситалари ва бошқа воситаларни текширишда; бир қўшилмадаги коммутацион аппаратларни таъмирлашда, шу жумладан ушбу аппартларнинг узатмаси бошқа хонага жойлашган тақдирда ҳам; туннелларда, коллекторлар, қудуқлар, хандақлар ва чуқурларда алохида жойлашган кабелларни таъмирлашда; иш жойининг жойлашиши ишбошига бригада устидан назорат олиб бориш имкориятини яратиши мумкин бўлган тақдирда, ёнма–ён жойлашга чуқурда, тақсимловчи ускунаёки иккита чуқур ичида бажариладиган кабелларни (иккитадан ортиқ бўлмаган) таъмирлашда. Бу ҳолда бригада аъзоларини бир нечта иш жойига тарқатиб ишлашга рухсат берилади. Бригада бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказишни расмийлаштириш талаб қилинмайди. 111. Ушбу қоиданинг 106, 107, 109, 110 бандларига асосанбажарилиши керак бўлган ҳамма иш жойлари ижлашга ижозат беришдан олдин тайёрланиши зарур. Наряд бўйича иш батамом тугатмагунча бирон–бир қўшилмани улашга тайёрлаш, шу жумладан электродвигателни синаб кўриш ман этилади. Агар бригада турли иш жойларига тақсимланган бўлса, III–гуруҳга эга бўлган бир ёки бирнеча бригада аъзолари ўз иш жойларида ишбошисиз алоҳида–алоҳида ишлашларига ижозат этилади. Ишбоши назоратсиз алоҳида ишлаётган бригада аъзоларини ишбоши иш жойига олиб бориб уларга иш жараёнида амал қилиниши керак бўлган хавсизлик чоралари ҳақида йўриқнома бериши керак. 112. Бир нечта подстанцияларда ёки бир подстанцияни бир нечта қўшилмаларида бир турдаги ишларни кетма–кет бажариш учун битта наряд беришга ижозат этилади. Бундай ишларга қуйидагилар киради: –изоляторни артиш; қисқичлардаги больтларни тортиб қўйиш; симлар ва шиналар уланган қисмини тортиб маҳкамлаш; текшириш учун ёғ олиш ва етишмаганда қўйиш; трансформаторлардаги ўрамларнинг сонини кўпайтириш ва камайтириш билан кучланишни ўзгартириш; релени ҳимоя воситалари, автоматика, ўлчов асбобларини текшириш; бегона энергия манбаи ёрдамида электр ускунани юқори кучланишда синаш; ўлчов штангаси ёрдамида изоляторларни текшириш;кабель электр тармоқларининг шикастланган жойларини топиш. Бундай нарядларнинг муддати 1 кун. Ҳар бир подстанцияда ва ҳар бир қўшилмада ишга ишга қўйиш наряднинг 3–иловасида (ушбу қоиданинг 3–иловаси) расмийлаштирилади. Ҳар бир подстанцияда иш ушбу наряд бўйича тўла тамом қилинганидан кейингина ускунани электр тармоғига улаб туширишга рухсат берилади. 113. Фармойиш бир нечта электр ускуналарда (қўшилмаларда) навбатма–навбат бажариладиган ишлар учун берилиши мумкин. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling