III. ТАҚСИМЛОВЧИ ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИ ҲУДУДИДА ЖОЙЛАШГАН ҲАВО ВА КАБЕЛЬ ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ, ДИСПЕТЧЕРЛИК ВА ТЕХНОЛОГИК БОШҚАРУВ ВОСИТАЛАРИ УЧАСТКАЛАРИДА ИШЛАШ
114. Тақсимловчи электр ускуналари ҳудудида жойлашган ҳаво электр узатиш тармоқларидаги иш ҳаво электр узатиш тармоқларида хизмат қилувчи ходимлар томонидан берилган наряд асосида бажарилади.
Навбатчиси бўлган электр ускуналари ҳудудида жойлашган охирги таянчда иш олиб борилганда навбатчи бригада йўриқнома бериб, уларни шшу таянчгача кузатиб қўйиш керак.
Навбатчисиз электр усакуналари ҳудудида жойлашган электр тармоғида ишбоши тақсимловчи электр ускунасининг калитини олиб, ўзи мустақил таянчга бориб иш бажаришига рухсат берилади.
Очиқ тақсимловчи электр ускуналарининг пештоқларида ва ёпиқ тақсимловчи электр ускуналари биносида иш бажарилганда тармоқда хизмат қилувчи бригадани ишлашига ижозат бериш навбатчи ёки тезкор–таъмирлаш ходимларидан тайинланган ушбу тақсимловчи электр ускуналарида хизмат қилувчи ишлашга ижозат берувчи шахс томонидан нарядни расмийлаштириб амалга оширилади.
Тақсимловчи электр ускуналари жойлашган ҳудудда ишбоши ўз бригада аъзолари билан бирга мустақил чиқиб кетиши мумкин, аммо айрим бригада аъзолари ушбу қоиданинг V бўлим 86–бандида кўрсатилган тартиб бўйича чиқишлари керак.
115. Тақсимловчи электр ускуналарда жойлашган кабелларнинг охирги муфтасида ва кабелларнинг учлари бир–биридан ажратилган жойларда ҳамда тақсимловчи электр ускуналар ҳудудидан ўтган ва кабель каналларига ётқизилган кабелларда бажариладиган ишлар ушбу кабель тармоғида хизмат қилувчи ходим берадиган наряд бўйича бажарилиши зарур.
Кабелнинг охирги муфтасида ва кабелларнинг учлари бир–биридан ажратилган жойларда ишлашга ижозатни тақсимловчи электр ускуналарида хизмат қилувчи ходим беради. Тақсимловчи электрускуналари ҳудудидан ўтган ва кабель каналларига ётқизилган кабелларда ишлашга ижозатни ушбу тақсимловчи ускунада хизмат қилувчи навбатчи ёки тезкор–таъмирловчи ходимнинг розилигини олиб кабель эллектр тармоқларида хизмат қилувчи ходим беради.
Кабелларнинг учлари бир–биридан ажратилган жойларда ушбу тақсимловчи электр ускуналарида хизмат қилувчи ходим берадиган наряд бўйича, кабель тармоғида хизмат қилувчи ходимнинг хизмат сафаридаги ходим сифатида ишлашига ижозат беради.
116. Тақсимловчи электр ускуналаридаги ҳудудидаги алоқа ускуналаридаги ишлар диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари хизмати ходимлари томонидан бериладиган наряд бўйича олиб борилиши зарур.
Ушбу ускуналарда бригадани ишлашга ижозат беришни тақсимловчи электр ускуналарига хизмат қилувчи ходим бажаради.
Ушбу ускуналаридаги ишларини тақсимловчи электр ускуналарига хизмат қилувчи ходим берган наряд билан диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари ходимлари бажаришлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |