Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


Download 0.97 Mb.
bet22/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

VI–БОБ. ТЕХНИК ТАДБИРЛАР

§ 1. Техник тадбирлар. Электр ускуналарни ўчириш


132. Иш бажариш учун иш жойини тайёрлашда кучланишни олиб ташлаш талаб қилинса, қуйида кўрсатилган тартибда техник тадбирлар бажарилиши керак;


барча ўчирилиши керак бўлган ускуналар ўчирилиши, уларнинг ўз–ўзидан ёки янглишиш оқибатида ёқилишига тўсқинлик қилувчи чораларни кўриш;
узоқдан бошқариладиган коммутацион аппаратларнинг калитларига, қўл билан бошқариладиган юритмаларга тақсимловчи шиорлар осиш;
одамларни электр токи билан жароаланишидан сақлаш мақсадида ерга улаш зарур бўлган ток ўтказувчи қисмларни ерга улашдан олдин уларга кучланиш йўқлигини текшириш;
ерга улагични ўрнатиш (ерга улагич пичоқларини улаш, кўчма ерга улагични ўрнатиш);
зарур бўлган тақдирда иш жойларини ёки кучланиш остида қолган бошқа ток ўтказувчи қисмларни тўсиш ва тўсиқларга хавфсизлик шиорлари осиш. Маҳаллий шароитга қараб ўчирилган ток ўтказувчи қисмлар ерга улашдан олдин ёки кейин, тўсиқлар билан ажратилади.
133. Ток ўтказувчи қисмларда ишлашда, кучланишни олиб ташлаш талаб қилинса қуйидагилар ўчирилиши зарур;
иш бажарилиши керак бўлган ток ўтказувчи қисмлар;
одамлар, юк кўтариш машиналари ва механизмларни электр ускуналариниг кучланиш остидаги тўсиқ қуйилмаган ток ўтказувчи қисмларига ушбу қоиданинг 2–иловасида қайд қилингандан кам масофага яқинлашишлари мумкин бўлган ток ўтказувчи қисмлар.
Электр узатиш тамоқларини ўчириб ишлаш мобайнида, ушбу узатиш тармоғини айрим қисмлари, кучланиш остида бўлган электр узатиш тармоғига 2–илованинг учинчи устунида қайд қилинган масофадан кам масофагача яқинлашишлари мумкин бўлса, бу уззатиш тармоғи ҳам ўчирилиши зарур. Таъмирланаётган электр узатиш тармоғи устунига осилган ҳаво алоқа тармоғи ҳам албатта ўчирилиши зарур.
134. 1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарда иш жойига ҳар томондан кучланиш беришмумкин бўлган коммутацион аппаратларни ўчириш йўли билан кўринадиган узиқлар ҳосил қилиниши керак. Кўринадиган узиқлар сақлагични олиб қўйиш, ҳамда узгич ва қувват ўчиргичлари орқали бажарилади (аппарат ичига жойлаштирилган пружина таъсирида автоматик тарзда уланадиган коммутацион аппаратлар бундан истиснодир).
Куч трансформаторларининг ва кучланиш трансформаторларининг ажратилган қисмларида ишланган тақдирда, улардаги кучланиш қайта трансформациясини йўқотиш учун ушбу трансформаторлар 1000 В кучланишгача бўлган томонидан ҳам ўчирилиши зарур.
135. Иш жойини тайёрлашда қўл билан бошқариладиган ажратгич (узгич) ва қувват ўчиргичлари ўчирилгандан сўнг уларнинг тўла ўчганликларини синчиклаб кўриб, уларда шунтловчи уламалар йўқлиги тўғрисида тўла ишонч ҳосил қилиши керак.
136. 1000 В кчланишдан юқори электр ускуналарида коммутацион аппаратларни алмаштириб улаб юбориш ёки ўз–ўзида ёқилиб қолиши орқали иш жойига кучланиш берибюбормасликни олдини олиш учун, қуйидаги чоралар кўрилиши керак:
ажратгич, узгич, қувватўчиргичларнинг қўл юритмалари ўчирилган ҳолатида осма қулф билан қулфланиши;
изоляцион тезкор штангалар билан бошқариладиган ажратгичларнинг доимий тўсиқлари осма қулф билан қулфланиши; (6–10 кВ кучланиши, электр ускуналаридаги бир қутбли ажратгичларни адаштириб улаб юборишни олдини олиш учун ажратгич пичоқларига махсус диэлектрик қалпоқлар кигизиб қўйиш лозим).
Юритмалар узоқдан бошқариладиган коммутацион аппаратларда, кучланиш берувчи ва бошқарув занжирлари ва ўчирилиши, ҳаво босими таъсирида ишлайдиган юритмаларда эса, бундан ташқари аппаратга келаётган ҳаво йўли беркитилиши ва задвижкалар осма қулф билан қулфланиши ва сиқилган ҳаво чиқариб юборилиши ва бунда ҳаво чиқарилган бўшатгич клапанлари очиқ ҳолда қолдирилиши шарт;
юк оғирлиги ва пружина таъсирида бажариладиган юритмаларида ёқишга таъсир қиладиган юклари ёки пуржиналари ишламайдиган ҳолатга ўтказилиши керак.
Комплект тақсимловчи электр ускуналари хужраларидаги тортиб чиқариладиган аравачаларнинг коммутацион аппаратларини адаштириб улаб юборишни олдини олиш чоралари 243 ва 244 бандларда кўрсатилганига мувофиқ бажарилиши керак.
137. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарининг иш бажариладиган ток ўтказувчи қисмларида иш бажарилганда кучланиш берилиши мумкин бўлган ҳамма томондан қўл юритмаси билан жиҳозланган коммутацион аппаратлар ўчирилади. Схемада сақлагич бўлмаган коммутацион аппаратларни адаштириб улаб юборишни олдини олиш, шкаф эшиклари ва тутқичларини қулфлаш, кнопкани ёпиб қўйиш, коммутацион аппаратларнинг контактлари орасига изоляцион накладка (қоплагич) қўйиш каби чоралар орқали амалга оширилади.
Узоқдан бошқариладиган коммутацион аппаратлардан кучланишни олиб ташлашда уни уловчи электр ғалтаги ўчириб қўйилиши зарур.
Аппаратларнинг конструктив тузилиши ва хусусияти йўл қўядиган бўлса, юқорида кўрсатилган чоралар иш бажариладиган жиҳозларга ёки коммутацион аппаратларга уланган шиналарни бўшатиб ажратиш ёки симларни бўшатиб, олиб ташлаш билан алмаштирилиши мумкин.
138. Иш жойини тайёрлашда шиналарни бўшатиб ажратишни, кабеллар ва симларни бўшатиб олиб ташлашни, навбатчи ёки тезкор–таъмирлаш ходимлари назоратида электр хавфсизлиги бўйича III–гуруҳга эга бўлган таъмирлаш ходими бажарилиши мумкин.
Иш жойига яқин ва унга тегиб кетиш эҳтимоли бўлган ток ўтказувчи қисмлардан кучланиш олиб ташланиши ёки улар тўсиқлар билан тўсиб қўйилиши зарур.
139. 1000 В кучланишгача бўлган ўчган–ўчмаганлигини кўз билан кўриб бўлмайдиган контактлари ёпиқ коммутацион аппаратларни (тортиб чиқарилмайдиган турдаги автоматлар, пакетили ўчиргичлар, ёпиқ 0,4 кВ рубильниклар ва ҳоказолар) ўчирилган ҳолатини аппаратлардан чиққан қисқичларида ёки ускунага чиқиб борадиган шиналар, симларда ёки ушбу аппаратлар орқали уланадиган ускунанинг қисқичларида кучланишни бор–йўқлигини текшириш йўли билан аниқлаш зарур.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling