Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

КИРИШ 
 
Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти кўп жиҳатдан қишлоқ 
хўжалигининг 
қандай 
даражада 
ривожлантирилганлиги 
ва 
унинг 
самарадорлик даражасига боғлиқ. Қишлоқ хўжалигининг мамлакат 
иқтисодиётида тутган ўрни мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини ҳал қилиш, 
шунингдек, 
пахтачилик, 
тамакичилик 
ва 
чорвачиликнинг 
қатор 
тармоқларини ривожлантириш орқали саноатни хом ашёга бўлган талабини 
қондириш орқали мамлакат иқтисодиётини барқарорлаштиришга қўшадиган 
ҳиссаси билан белгиланади. Қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган 
иқтисодий ислоҳотларнинг самараси якунда мамлакат иқтисодий 
салоҳиятини ҳам оширишга ҳисса қўшади. 
Кейинги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётида, жумладан, қишлоқ 
хўжалигида қатор иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу 
ислоҳотларнинг асосий мақсади, қишлоқда ҳақиқий мулк эгаларини 
шакллантириш, бозор муносабатларини онгли равишда ҳис қилган ҳолда 
ишлаб чиқаришни амалга ошириш ва самарали фаолият юритишларини 
таъминлашга қаратилган.
Кейинги йиллардаги глобал иқтисодий ўзгаришлар бозор иқтисодиёти 
асосида ривожланиш билан биргаликда, бозор муносабатларини тартибга 
солишнинг заруриятини, иқтисодий ривожланишни тартибга солишда 
давлатнинг роли бениҳоя катта эканлигини, яъни иқтисодий ривожланишда 
Ўзбекистон Республикаси Президенти таъкидлаганидек: «давлатнинг бош 
ислоҳотчи» бўлиши заруриятини тасдиқлади. 
Аграр сиёсат мамлакат ҳукуматининг аграр соҳада олиб бораётган 
ислоҳотларининг мазмунидир. Аграр сиёсат ўзида қишлоқ аҳолисини 
моддий, 
ижтимоий, 
ҳуқуқий 
ва 
иқтисодий 
шарт-шароитларини 
шакллантирадиган давлат фаолиятини қамраб олади. Аграр сиёсатнинг аниқ 
вазифаларига қуйидагилар киради: 

мамлакат аҳолисини иқтисодий асосланган баҳолардаги озиқ-овқат 
маҳсулотлари билан таъминлаш; 




қишлоқ 
хўжалигининг 
умумий даромад яратиш соҳасидаги 
иштирокини таъминлаш; 

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал қилиш. 
Мазкур ўқув қўлланма қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртларининг 
5340100 – «Иқтисодиёт»(қишлоқ хўжалиги), 5340900 – «Бухгалтерия ҳисоби 
ва аудит» ва 5610100 – «Фермер хўжалигини бошқариш» таълим йўналиши 
талабаларига мўлжалланган бўлиб унда аграр сиёсатни юритиш усуллари
асосий тамойиллари ва ривожланган мамлакатларда бу борадаги тажрибалар 
кенг ўрин олган, шунингдек, қишлоқ хўжалик бозорларини ташкил этиш ва 
ривожланиш хусусиятлари ҳамда уларни ички ва халқаро даражада 
ривожлантириш имкониятлари кенг очиб берилган. 
Ўкув қўлланма мазмунан икки қисмдан таркиб топган бўлиб биринчи 
қисмда аграр сиёсатни шакллантириш ва ривожлантириш билан боғлиқ 
масалалар кўриб чиқилган бўлса, иккинчи қисмда, қишлоқ хўжалик 
бозорларининг моҳияти, турлари, халқаро иқтисодий ташкилотлар талаблари 
асосида уларни шакллантириш ва ривожлантириш имкониятлари очиб 
берилган.
Ўқув қўлланмада муаллифлар жамоасининг кўп йиллик илмий, амалий 
ва ривожланган мамлакатларга қилинган илмий амалий тажриба 
алмашишлари натижалари ҳам ўз аксини топган.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling