Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-мавзу. Ўзбекистон аграр сиёсатининг асосий йўналишлари. Асосий саволлар: 1.
- 1. Ўзбекистон аграр сиёсатининг ҳуқуқий асослари.
Назорат саволлари:
1) Аграр сиёсат нима? 2) Аграр сиёсатнинг асосий соҳалари ўзида нималарни қамраб олади? 3) Аграр қонунчиликнинг муҳим соҳалари қайсилар ҳисобланади? 4) Аграр қонунчилик ва аграр таркиб деганда нимани тушунасиз? 5) Фаннинг предмети, услуби ва услубиётини тушунтириб беринг. 17 6) Аграр иқтисодиёт ва аграр сиёсат бир-бири билан қандай боғланган? 7) Аграр сиёсатнинг аниқ вазифаларига нималар киради? 8) Аграр-сиёсий тадбирлар нима ва уларга нималар киради? 9) Ўзбекистонда аграр сиёсатнинг ривожланиш тарихи қандай даврларга бўлинади? 10) Давлат томонидан аграр сиёсатни тартибга солишнинг асосий вазифаларига нималар киради? 11) Давлат томонидан аграр сиёсатни тартибга солиш қайси йўналишларда амалга оширилади? 18 2-мавзу. Ўзбекистон аграр сиёсатининг асосий йўналишлари. Асосий саволлар: 1. Ўзбекистон аграр сиёсатининг ҳуқуқий асослари. 2. Аграр таркиб сиёсати: мақсади, воситалари ва элементлари. 3. Хўжалик юритишнинг самарали шаклларини танлаш. Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: аграр сиёсатнинг ҳуқуқий асослари, аграр таркиб сиёсати, аграр таркиб сиёсати элементлари, аграр таркиб сиёсати воситалари, аграр таркиб сиёсати омиллари, хўжалик юритиш шакли. 1. Ўзбекистон аграр сиёсатининг ҳуқуқий асослари. Замонавий аграр иқтисодиёт мамлакатимиз иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутади. Унинг ривожланиш ҳолати доимий эътиборга моликдир. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг иқтисодий инқирозга юз тутганлигини бир қатор сабаблари мавжуд: • кўп йиллар давомида ерга нисбатан давлат мулки муносабатлари ҳукмронлик қилгани ва кишиларда эски психологиянинг ҳукмронлик қилиши иқтисодий ислоҳотларни амалга ошишига салбий таъсир кўрсатганлиги; • қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига фан-техника ютуқларини қўллаш ва уни амалга оширишнинг қийинлашиб қолганлиги; • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида керагидан ортиқча меҳнат ресурсларининг йиғилиб қолганлиги, уларни бўшатиш ва бошқа иш билан таъминлаш ҳукумат олдига яна бир улкан муаммони қўйганлиги; • қишлоқ хўжалиги техникаларининг эскилиги ва тармоқда механизациялаштириш даражасининг пасайиб кетганлиги, янги техника сотиб олиш ва ишлаб чиқаришга жалб қилиш қимматлиги ва ишлаб чиқарувчиларда бунинг учун керакли маблағнинг йўқлиги; 19 • қишлоқ хўжалиги корхоналарини ривожлантириш учун керакли миқдордаги ссуда ва кредитларнинг етишмаслиги ёки уларни олишнинг ҳаддан ташқари қийинлиги. Аграр сиёсатнинг асосий вазифаси бу каби муаммоларга имкон қадар тезроқ барҳам бериш ва иқтисодий ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишига эришишдир. Шу мақсадда кейинги йилларда мамлакат аграр тармоғини ривожлантириш учун бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Улар ичида энг муҳимларидан бири мамлакат аграр сиёсатининг ҳуқуқий асослари яратилди (1-чизма). Ўзбекистон аграр сиёсатининг ҳуқуқий асосларини қуйидагилар ташкил этади: - Ер Кодекси; - Меҳнат Кодекси; - Қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжалиги) тўғрисидаги қонун; - Фермер хўжаликлари тўғрисидаги қонун; - Деҳқон хўжаликлари тўғрисидаги қонун; - Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ундаги ишлаб чиқариш, молия, солиқ, кредит ва бошқа муносабатларни такомиллаштириш борасидаги қонунлар, фармонлар, қарорлар, меъёрий ҳужжатлар ва бошқа қонуности ҳужжатлари. Танланган йўл асосида Ўзбекистонда аграр соҳани ривожлантиришнинг асосий вазифалари белгилаб олинган (2-чизма). Умуман олганда, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ривожланишининг қуйидаги икки муҳим стратегик мақсадни амалга ошириш асосида қурилган: - Пахта толасини етиштиришнинг барқарорлигини таъминлаш; - Дон ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва дон мустақилликка эришиш. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳани барқарор ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Президентнинг 2009 йил 13 февралда бўлиб ўтган 2008 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш 20 1-чизма. Қишлоқ хўжалигида аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий омиллари. Қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий асослари Бевосита таалуқли қонунлар Ер кодекси Ер тўғрисида Наслчилик тўғрисида Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида Санация тўғрисида Асосий қонунлар Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги ) тўғрисида Фермер хўжалиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Мулк тўғрисида Билвосита таалуқли қонунлар Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида Ижара тўғрисида Ўзбекистон республикаси тадбиркорлик тўғрисида Ер солиғи тўғрисида Солиқ кодекси Фуқаролик кодекси Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида Банклар ва банк фаолияти тўғрисида Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида Банкротлик тўғрисида Қонун ости ҳужжатлар тўплами Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари Қишлоқ хўжалик субъектлари фаолиятига оид намунавий Низомлар Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, таклифлар, тадбирлар, услубий тавсияномалар ва дастурлар Деҳқон хўжалиги тўғрисида 21 2-чизма. Аграр соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг чуқурлаштириш модели. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling