Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc
Аграр сиёсатнинг асосий вазифалари
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari
3. Аграр сиёсатнинг асосий вазифалари.
Аграр сиёсат маълум бир мустақилликларга эга ва у фаол тарзда аграр иқтисодиётга таъсир кўрсатиб боради. Аграр сиёсатнинг аграр иқтисодиётга таъсири одатда икки хил бўлади: у ривожланишни ёки тезлаштиради, ёки секинлаштиради. Аграр сиёсатнинг аграр иқтисодиётга ижобий таъсири илмий асосланган сиёсат бўлгандагина билинади. Аграр иқтисодиёт ва аграр сиёсатнинг ўзаро алоқадорлигини ёки бирининг иккинчисидан айни ҳолатда устунлигини сиёсий ёки хўжалик йўналишидаги масала биринчи қўйилаётганлиги билан ажратиб олиш мумкин. Бунда қуйидагиларни эътиборга олиш лозим: • биринчидан, бир бутунлик, яъни аграр иқтисодиёт ва аграр сиёсатнинг ўзаро мустаҳкам алоқада ва муносабатда эканлиги; • иккинчидан, аграр иқтисодиётнинг бирламчи, аграр сиёсатнинг иккиламчи эканлиги; • учинчидан, аграр сиёсатнинг аграр иқтисодиётга фаол таъсир кўрсатишини. Аграр сиёсатнинг аграр иқтисодиётга фаол таъсири аграр сиёсатнинг фаолият доирасини белгилаб олишга ёрдам беради. Аграр сиёсатнинг моҳиятини кўриб чиқишда, қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: 12 • аграр сиёсат сиёсий муносабатлар доирасига киради, чунки у ўзида давлат, давлатлараро ва шу каби доирадаги муносабатларни мужассамлаштиради; • аграр сиёсатнинг хусусиятлари аграр иқтисодиётнинг махсус хусусиятларидан келиб чиқади. Аграр иқтисодиётнинг асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, тақсимоти, айирбошлаши ва истеъмолини бошқариш билан боғлиқ иқтисодий қонунлар ётади. Шунинг учун ҳам аграр сиёсат ҳам шу қонунлар ҳукмронлиги остида олиб боради; • аграр сиёсат умумжамият муносабатлари тизимида муҳим ўринга эга. Бошқача айтганда, у аграр иқтисодиётга яқин жойлашган, унинг ифодаси ва якуни сифатида намоён бўлади. Аграр сиёсатнинг асосий вазифаси – аграр соҳадаги жараён ва қарашларни акс эттирибгина қолмасдан, балки кишиларнинг шу соҳадаги қарашлари, жараёнлари ва қонунлари тизимидаги фаолиятини очиб беришдир. Аграр сиёсатнинг бошқа бир муҳим вазифаларидан бири аграр қонунчиликка таъсир кўрсатиш ҳисобланади. Аграр соҳада бозор муносабатларини шакллантириш жараёнида давлат, биринчи навбатда, аграр бозордаги ишлаб чиқарувчилар ва истъемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазифасини қўяди. Иқтисодий фаолият бир меъёрда кетиши учун фаолият кўрсатувчи субъектлар қонуний ҳимоя қилинган бўлиши керак. Аввало, хўжалик юритувчиларнинг ерга нисбатан ва мулкка нисбатан фаолиятларини эркин бўлишига эришиш лозим. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига мулк ҳуқуқини кафолатлайдиган аграр қонунчилик зарур. Аграр сиёсатнинг аниқ вазифаларига қуйидагилар киради: - мамлакат аҳолисини иқтисодий асосланган баҳолардаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш; - қишлоқ хўжалигининг умумий даромад яратиш соҳасидаги иштирокини таъминлаш; 13 - атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал қилиш. Доимий иқтисодий ривожланиш аграр-сиёсий тадбирлар қўлланилиши лозим бўлган нуқталарни кўпайишини тақозо қилади. Қишлоқ хўжалиги бўлмаган соҳалардаги тадбирларнинг қишлоқ хўжалигига таъсирини, шунингдек, қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқларга таъсири ҳам ҳисобга олиниши керак. Кўп сонли ўзаро алоқалар доирасида аграр-сиёсий тадбирларнинг ютуғи бир қатор шароитларга боғлиқ бўлади. Бу шарт- шароитлар қуйидагилардир: • экологик тоза бўлиши; • иқтисодий омиллар билан боғланганлик, яъни ўз соҳасига тўғри келишлиги; • ўз мақсадларининг ва бошқа ёндош мақсадларнинг бир-бирига мослиги; • ўз моҳиятига тўғри келишлик, яъни техник кетма-кетлилик; • ўз вақтида бўлишлик. Аграр сиёсатда бу қоидалар ҳамма вақт ҳам бир текис бажарилавермайди. Қишлоқ хўжалигидаги ижтимоий-иқтисодий алоқаларнинг етарлича ҳисобга олишнинг қийинлиги аграр сиёсатни олиб боришни ҳам қийинлаштиради, лекин аграр сиёсатнинг вазифаси вазиятни тўғри баҳолаб, керакли қарорни қабул қилиш муҳим аҳамият касб этади. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling