Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

харажатлари 
пасаяди. 
Ҳозирги 
кунда 
кўпгина 
мамлакатларда мамлакат ичкарисига киритиладиган товар ва хизматларга 
савдо тўсиқларининг кўплаб ўрнатилиши истеъмолчиларга оладиган 
маҳсулотларининг сунъий равишда нархларини ошишига олиб келмокда. 
Жахон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш бу каби харажатларни камайтиради 
ва якунда истеъмолчи арзонроқ маҳсулотга эга бўлади. Ташкилотнинг 50 
йилдан ошиқ ҳаёт даври давомида айнан савдо тўсиқларини камайтиришга 
доир 8 марта келишувлар амалга оширилган ва ҳозирги кунда аъзо 
мамлакатларда энг паст даражадаги савдо тўсиқлари амал қилмоқда. 
Мутахассисларнинг 
ҳисоб-китобларига 
кўра 
Англияда 
текстил 
маҳсулотлари 
импортига 
қўйилган 
тўсиқлар 
сабаб 
мамлакат 
истеъмолчилари ҳар йили ўртача 500 миллион фунт стерлинг қўшимча 
харажат қилишади, худди шу сабаб оқибатида Канадаликлар ҳар йили 
ўртача 780 миллион Канада доллари миқдорида зарар кўришади. Европа 
Иттифоқи мамлакатларида телекоммуникация тизимини либераллаштириш 
тармоқ хизматлари нархини 7-10 %га арзонлашишига олиб келди. 
• Товар ва хизматларни сотиб олишга жуда кенг танлов 
вужудга келади. Бу ҳолат ҳам мамлакат аҳолисини маҳсулот ва 
хизматларни ўзига керакли сифатдаги маҳсулотларга эга бўлишига асос 
бўлади. Истеъмолчилар ички ишлаб чиқариш ва хорижий бозордан кирган 
маҳсулотларни ўзаро таккослаш ва ўзи хоҳлаган сифатдаги ва 


172 
ассортиментдаги маҳсулот ва хизматларга эга бўлиш имконияти пайдо 
бўлади. 
Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш натижасида мамлакатлар 
куйидаги иқтисодий манфаатларга эга бўлишади: 
Даромадларнинг ошиши. Эркин савдонинг ривожлантирилиши 
истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар ва давлатга бирдек таъсир кўрсатади. 
Савдо тўсиқларининг камайиши сотиладиган маҳсулотлар миқдорини 
ошишига олиб келади ва бу орқали истеъмолчилар ва давлатнинг ҳам бир 
бутун ҳолдаги даромадларини ошишига ҳам олиб келади. Эмпирик 
маълумотлар кўрсатишича 1986 йилдан 2006 йилгача бўлган даврда жаҳон 
даромадлари 109 млрд доллардан 509 млрд долларга ошди. Давлатлар 
даромадларининг ошиши ресурсларни қайта тақсимлаш орқали аҳолининг 
кам даромадли қисмини қўллаб-қувватлаб уларни бойитишга ҳаракат қилиш, 
шунингдек, олинадиган даромадларни инвестиция кўринишида ҳам қайта 
тақсимлаш орқали мамлакат учун керакли соҳаларни ривожлантириш 
имконияти пайдо бўлади. 
• 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling