Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Жаҳон Савдо Ташкилоти
ЖСТга аъзо бўлишнинг асосий тамойиллари, ЖСТга қўшилишдан иқтисодий 
ва сиёсий манфаатлар, «Қишлоқ хўжалиги бўйича келишув»,
1. Жаҳон Савдо Ташкилоти (WТО)нинг мақсади, таркиби ва 
асосий тамойиллари. 
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз ҳукумати томонидан қишлоқ 
хўжалигида олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар икки йўналишда амалга 
оширилмоқда. Биринчидан, мамлакатимиз ичида қишлоқ хўжалик 
корхоналарини иқтисодий самарадорлигини ошириш, уларда мулкий 
муносабатларни такомиллаштириш, хўжалик юритиш шаклларини 
такомиллаштириш каби муаммоларни ҳал қилишга қаратилган хуқукий 
асослар яратилди ва аграр таркибни такомиллаштириш тадбирлари олиб 
борилди. Иккинчидан, халқаро миқёсда мамлакат қишлоқ хўжалик ишлаб 
чиқарувчиларини манфаатларини ҳимоя қиладиган, уларни жаҳон бозорига 
чиқишларига ёрдам берадиган ҳамда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини 
экспорт салоҳиятини оширишга ҳисса қўшадиган ҳаракатларни амалга 
оширмоқда. 
Ўзбекистоннинг халқаро миқёсда мавқеини мустаҳкамлаш, ишлаб 
чиқарувчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ва мамлакатлар 
ҳамда ўзаро айирбошлаш тизимида томонларнинг ҳар томонлама 


169 
манфаатдорликларини таъминлаш учун халқаро иқтисодий ташкилотларга 
аъзо бўлиш ва улар таркибида фаолият юритиш энг мақбул йўллардан 
ҳисобланади. 
Жаҳон миқёсида кейинги йилларда халқаро меҳнат тақсимотининг 
кучайиши ва халқаро ихтисослашувнинг кучайиши жараёнлари жадаллик 
билан ривожланди. Бунинг натижасида ресурсларнинг жойлашиш 
хусусиятларидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва истеъмол 
жараёнларининг географияси глобал даражага етди. Табиий равишда турли 
сиёсий ва иқгисодий сиёсат юритаётган мамлакатларнинг ўзаро иктисодий 
алоқаларида айрим тушунмовчиликлар ва ўзаро келишмовчиликларнинг 
пайдо бўлиш ҳолатлари кўпайди, Демак, бу жараёнларни ҳар томонлама 
манфаатли асосда ҳамда томонларни ўзаро рози ҳолатда ҳал қила оладигаи 
ташкилотларнинг ҳам вужудга келишига зарурат туғилди. 
Мамлакатлар дастлабки ҳолатларда ўз яқин қўшни давлатлари 
билан, кейинрок эса мақсадлари бир-бирига тўғри келадиган, иқтисодий 
оборотида катта ўрин тутадиган мамлакатлари билан айрим мақсадларини 
амалга оширишга доир иттифоқлар тузишади. Иқтисодий жараёнларнинг 
глобаллашув жараёнининг тезлашлашиши эса бундай иттифоқлар 
таркибининг кенгайишига олиб келади. Масалан, Европа Иттифоқи 
дастлабки пайдо бўлган пайтда Бенелюкс мамлакатларининг ўзаро иқтисодий 
ҳамкорликларининг натижаси ўлароқ 6 та мамлакат аьзо бўлагн бўлса, 
хозирги кунда унинг таркиби 25 дан ортиқ мамлакатларни қамраб олган.
Дунё миқёсида мамлакатларнинг иқтисодий фаолиятларига фаол таъсир 
кўрсата оладиган ва мамлакатларда ўзаро манфаатли асосда аъзо бўлишга 
ҳаракат қиладиган қатор иқтисодий ташкилотлар мавжуд. Улар ичида ҳозирги 
кунда энг катта ўрин тутадиган, мамлакатлар сони бўйича энг кўп аъзога эга 
бўлган, иқтисодий муносабатларнинг ҳам жуда кўп соҳаларини кенг қамраб 
оладиган иқтисодий ташкилот бу Жаҳон Савдо Ташкилоти (WТО) 
ҳисобланади. Ўзбекистон ҳам ҳозирги кунда бу тушкилотга аъзо бўлиш учун 


170 
мурожаат қилган ва кузатузчи статусига эгадир. Шу жиҳатдан олганда биз 
ушбу мавзуда тадқиқот олиб боришга қарор қилдик.
Жаҳон Савдо Ташакилоти (WТО) замонавий халқаро товарлар ва 
хизматлар савдосини ҳуқуқий тартибга содиш тизимини олиб борадиган 
ташкилот ҳисобланади. Жаҳон Савдо Ташкилоти 1995 йил 1 январдан 
бошлаб ўз фаолиятини бошлаган ва 1948 йилда ташкил топган Савдо ва 
таърифлар бўйича бош келишув (GATT)нинг меросхўри ҳисобланади. 
Жаҳон Савдо Ташкилоти мамлакатларнинг кўп томонлама товар ва 
хизматлар айирбошлаш тизимида муҳим роль ўйнайди. Жаҳон Савдо 
Ташкилотининг 
штаб-квартираси 
Женева 
шаҳрида 
жойлашган. 
Ташкилотнинг йиллик бюджети ўртача 150-180 млн. швейцария франкини 
ташкил қилади. Ташкилотнинг бюджети унга аъзо мамлакатлар халқаро 
савдо, хизматлар ва интеллектуал мулкининг охирги 3 йилдаги савдосига 
нисбатан тулов сифатида шаклланади. Тўловнинг минимал микдори ялпи 
савдо тушумининг 0,015 %и миқдорида белгиланган. Жаҳон Савдо 
Ташкилоти раҳбариятини турли иқтисодий фаолият жараёнларини тартибга 
солишга кўмаклашадиган 500 нафар штатдаги Котибият бошқаради. Котибият 
раҳбари бош директор ҳисобланади. 
Жахон 
Савдо 
Ташкилотига 
аъзо 
мамлакатлар 
фаолияти 
келишувларини амалга ошириш ва унга асосан фаолият юритишларига 
асос бўладиган асосий тамойиллар сирасига қуйидагиларни киритиш 
мумкин: 
- аъзо мамлакатларга энг юкори манфаатли режимни амал қилишини 
таъминлаш; 
- савдонинг миллий режимига амал қилиш ва хорижий товар ва 
хизматларга монелик қилмаслик; 
- адолатли рақобат учун шароитлар яратиш ва савдони тартибга 
солишни кўп томонлама манфаатли тариф усуллари ёрдамида тартибга 
солиш; 
- савдо режимини кўра билиш ва юқори самарали савдо сиёсатини 


171 
амалга ошириш; 
- ривожланаётган мамлакатларга махсус ва дифференциялашган 
савдо режимларини тақдим қилиш; 
- савдога оид келишмовчиликларни йўл-йўриқ ва битимлар орқали ҳал 
қилиш. 
Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш мамлакатлар ва уларнинг 
истеъмолчилари ва ишлаб чиқарувчиларига бир қатор манфаатлар олиб 
келади. 
Ташкилотга 
аъзо 
бўлиш 
натижасида 
мамлакатнинг 
истеъмолчилари қуйидаги манфаатларга эга бўлишади: 
• Яшаш 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling