Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик соҳасида Жаҳон Савдо


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

3. Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик соҳасида Жаҳон Савдо 
Ташкилоти(WTO)га қўшилиши: манфаат ва йўқотишлар. 
Ўзбекистон Жаҳон Савдо Ташкилотига кириш учун 1994 йилда 
мурожаат қилган бўлсада, лекин бу ҳаракат ҳозиргача бошланғич даражада 
қолмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо 
Ташкилотига қўшилиш ишларини жадал олиб бормоқдалар. Ҳозиргача 
Жаҳон Савдо Ташкилоти ва Ўзбекистон ўртасида иккитомонлама ва 
кўптомонлама музокаралар ўтказилган. Ҳукуматда вазирлар ва вазирлар 
ўринбосарлари даражасидаги комиссия иш олиб бораяпти, ҳамда тўққизта 
ишчи гуруҳ тузилган. Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш учун 
Ўзбекистон ҳукуматидан талаб қилинадиган омиллар асосан миллий тартиб 
қоидаларни маҳаллий ва хорижий корхоналр учун бир хилда 
мувофиқлаштирш, импорт ва экспорт учун таъифларини мувозанатда 
сақлаш, савдо ва ишлаб чиқариш имкониятини барчага тенг қилиш, 
тадбиркорлар ҳуқуқларин халқаро меъёрларда кафолатлашдир. Жаҳон Савдо 
Ташкилотига аъзо бўлиш Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир 
кўрсатиши хусусан, маҳаллий саноатнинг ривожланишига тўсиқлар бўлиши 
мумкинлиги ҳақида мутахассислар турлича фикрда. 
Жаҳон Савдо Ташкилотига кириш Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойда 
бўлади, жараён савдо ва иқтисодий риволжланишга тўсқинлик қилаётган 
ҳолатларга барҳам беради ва Ўзбекистон иқтисодиёти дунёнинг 150 дан 


181 
ортиқ мамлакатида қабул қилинган халқаро меъёрлар асосида ишлай 
бошлайди. Бундан ташқари Жаҳон Савдо Ташкилоти низомида 
ривожланаётган давлатларга ёрдам кўрсатиш, ташкилотга аъзо бўлишнинг 
хорижий сармоядорлар учун кафолат сифатида тушунилади. Бу эса сармояга 
муҳтож бўлган Ўзбекистон иқтисодига қўшимча маблағлар жалб қилиш 
мумкин. 
Ўзбекистон Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлишни тезлаштирадиган 
қатор омиллар бу жараённи тезлаштириши мумкин. Улар сирасига 
тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий базалари яратилганлиг, сиёсий ва 
иқтисодий ислоҳотларни халқаро мезонлар доирасида олиб боришга 
қилинаётган ҳаракатлар кабиларни киритиш мумкин. Ўзбекистон 
республикаси савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим 
имзолаган 48 та мамлакатда янада қулай тартиб яратмоқда. Ушбу 
мамлакатлар импорт қилинадиган маҳсулотларга(автомобилдан ташқари) 3% 
дан 30% гача божхона солиғи солинади, ноқулай тартибдаги мамлакатлардан 
эса божхона солиғи икки марта кўп ундирилади. Ўзбекистон билан эркин 
савдо ҳудуди ташкил қилиш тўғрисидаги битим имзолаган мамлакатлардан 
олинадиган моллар божхона солиғига эга эмас. Ушбу мамлакатларга 
Озарбайжон, Арманистон, Беларуссия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, 
Молдова, Россия, Украина ва Тожикистон республикалари киради. 
Миллий 
иқтисодиётнинг 
рақобатбардошлилигини 
оширишда, 
мамлакатнинг экспорт имкониятларини ўстириш ва кенгайтиришга 
йўналтирилган яхлит дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш 
республиканинг 
ташқи 
иқтисодий 
сиёсатидаги 
асосларидан 
бири 
ҳисобланади. 
Дастурнинг мақсади экспорт ҳажмининг барқарор ўсиши учун 
шароитлар яратиш ва мавжуд заҳира ҳамда ишлаб чиқариш имкониятларидан 
ҳамда ишлаб чиқариш имкониятларидан фойдаланиш ва ривожлантиришда 
уининг тизимини такомиллаштиришдан иборат. Экспорт билан таъминлаш 
жаҳоннинг 78 та мамлакатларида амалга оширилди. Экспорт тизимида 


182 
сезиларли ўзгаришлар юз берди. Жумладан, хом ашёни экспорт қилиш 
камайди ва бир вақтнинг ўзида тайёр маҳсулотни экспорт қилиш ҳажми, 
яъни қайта ишлаш маҳсулотлари экспорти ҳажми ошди. Хусусан, ишлаб 
чиқаришни йўлга қўйиш билан буюм ва маҳсулотларнинг кўпгина турлари, 
жумладан, ёқилғи, пойафзал, спиртли ва алкоголсиз ичимликлар импорт 
қилиш қисқарди. Умумий экспорт ҳажмининг деярли 74% и асбоб-ускуналар 
ва ишлаб чиқариш техникага оид маҳсулотларнинг импортига тўғри келади. 
Бу эса республика иқтисодиётини ривожлантиришда стратегик мақсадларига 
мос. Ўзбекистон ўзининг ташқи савдо тартибини эркинлаштириш, Жаҳон 
Савдо Ташкилоти талабларига мослаштириш бўйича режалаштирилган 
сиёсатини олиб бормоқда. 
Ўзбекистон Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлишида энг кўп 
келишувларни айнан аграр тармоқ билан боғлиқ муносабатларда амалга 
оширишга мажбур бўлади. Бунинг учун олиб борилаётган аграр сиёсат ва 
унинг жаҳон андозаларига мос келиши муҳим аҳамият касб этади. Аграр 
сиёсатнинг аграр иқтисодиётга фаол таъсири аграр сиёсатнинг фаолият 
доирасини белгилаб олишга ёрдам беради.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling