Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


-илова: Ички қўллаб-қувватлаш: қўллаб-қувватлашнинг умумлашган  кўрсаткичини ҳисоб-китоби .  4-илова


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

3-илова: Ички қўллаб-қувватлаш: қўллаб-қувватлашнинг умумлашган 
кўрсаткичини ҳисоб-китоби . 
4-илова: Ички қўллаб-қувватлаш: қўллаб-қувватлашнинг эквивалент 
кўрсаткичини ҳисоб-китоби. 
5-илова: 4-модданинг 2-пункти муносабатлари бўйича махсус режим 
(давлатнинг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига ёрдамлар бўйича). 
Ҳар бир мамлакат ва бошқа иқтисодий ташкилотлар ҳам Жаҳон Савдо 
Ташкилоти билан ўзаро ҳамкорликда ва келишувда фаолият юритадилар. Энг 
йирик ва мукаммал асосга эга бўлган Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳам 
Жаҳон Савдо Ташкилоти билан ҳамкорликда фаолият олиб боришдан 
манфаатдордирлар. Европа Иттифоқи ва Европанинг бошқа давлатлари 
ўртасида ташкил қилинган «Миллениум савдо ташкилоти»(МСТ) ва «Agenda 
2000» дастури бу мамлакатларнинг бевосита бошқа мамлакатлар билан 
иқтисодий алоқаларини таъминлашга хизмат қилади. 
Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо мамлакатлар амал қилиши лозим 
бўлган ва тартибга солиш талаб қилинадиган воситаларидан бири бу ишлаб 
чиқариш ва сотишга ўрнатиладиган квоталардир. Квоталар қўлланилиши 
ишлаб чиқарувчиларнинг савдо қобилиятлиликларига турлича таъсир 
кўрсатади. 
Квоталар мақсадга мувофиқми ёки йўқ? Танлаш имконияти бўлганда 
савдога қобилиятлиликни нимага имконият яратишини аниқлаш лозим, 
асосий иқтисодий келишмовчилик нимада, даромадни қайта тақсимлаш ва 


179 
самарадорликми, ёки активлар ва натижавийликми эканлигни аниқлаб олиш 
лозим. Айтиш мумкинки, бир қатор мақсадларга эришиш учун (масалан, 
чнги фермер хўжаликлари ёки айрим ҳудудларни қўллаб-қувватлаш учун) 
иқтисодий самарадорликнинг айрим қисмидан воз кечиш мумкин ва бу 
қандайдир қиймат туради. Шундай савол туғилади, агар қиймат қанча турса 
кимдир тўлаши керак бўлади. Натижа эса мамлакатлар ва маҳсулотлар 
бўйича фарқ қилади. Аммо савдога қобилиятлилик даражаларидан шу нарса 
келиб чиқадики, ҳар бир ҳолатдан ютадиганлар бўлади. Квоталарнинг давлат 
томонидан тақсимланиши ёш фермерлар учун яхши бўлса, бизнесдан 
чиқаётган эски фермерлар учун ёмондир. 
Бир қатор мамлакатларда кўпчилик ўртасида квоталар ҳақиқатан ҳам 
савдони тезлишишига таъсир кўрсатадими, агар таъсир кўрсатса қандай 
даражада деган квоталарга нисбатан қарама-қарши фикрлар мавжуд. 
Иқтисодий қизиқишлар нуқтаи назаридан буни тушуниш мумкин. Асосий 
келишмовчиликларнинг объекти – бу албатта, квоталарнинг баҳосидир. 
Кўпгина фермерлар асосан, Бирон фермани қўшиб олиб кенгайишни 
ҳохлаганлари, баҳоларни ҳамма вақт юқори деб ҳисоблайдилар. 
Квоталарнинг баҳоси юқори бўлишига энг асосий сабаблардан бири бўлиб, 
квоталар бозорининг яхши амал қилмаётгани ҳисобланади. Яхши амал 
қилаётган бозор истеъмолчилар ҳамда хом-ашъё етказиб берувчиларнинг 
кўпчилиги, такомиллашган ахборотлар ва паст меҳнат ҳаражатлари билан 
тавсифланади. Агар бозор кичик бўлса, ёки монополлашган бўлса, бозордаги 
бир неча брокерлар, талаб ва таклиф бир-бирига аралашиб кетганлигидан 
фойдаланиб, квоталарни аукцион асосида сотиб, фойда олишлари учун унинг 
баҳосини оширишлари мумкин. Бунда шундай савол туғилади, мавжуд 
квоталар бозори, самарали бозорми ёки йўқлигини аниқлаш лозим. Агар 
квоталр бозорида айирбошлаш масаласи ечилмаган бўлса, шуни ҳам 
унутмаслик керакки, ҳамма вақт ҳам квоталар айирбошлаш бозори 
такомиллашмаган бозор ҳисобланади. Фақат бунда хавф шундаки, кишилар 
квоталарни айирбошлашда кўплаб хатоликларни амалга оширсалар, бир 


180 
гуруҳ фермерлар гуруҳи уларни эгаллаб олади ва савдо чегараларини 
қўллашга ўтиб оладилар ва бунинг натижасида монополия келиб чиқиши 
мумкин. 
Жаҳон 
Савдо 
Ташкилотининг 
санитария 
ва 
фитосанитария 
талабларини 
бажаришда 
ветеринария 
ва 
ветеринария 
тиббиёти 
хизматларининг ўрни беқиёсдир. Бунинг учун ҳар бир мамлакатда бу каби 
бозорларни яратиш ва улардан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб 
этади. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling