Аграр тармоқ мамлакат иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири сифатида ўзига хос тарзда ривожланмоқда


Download 62.92 Kb.
bet7/9
Sana31.01.2023
Hajmi62.92 Kb.
#1142986
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҳисобот

. Бошкарма раҳбарияти




  1. Бошкармага вилоят хокимининг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Кишлок хужалиги вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод килинадиган Бошкарма бошлиги раҳбарлик қилади.

  2. Бошкарма бошлигининг Ўзбекистон Республикаси Кишлок хужалиги вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан биринчи ўринбосари бўлади.

  3. Бошкарма бошлиги бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига мувофиқ унинг биринчи ўринбосари ёки ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.

  4. Марказий (Бошкарув) аппаратининг таркибий бўлинмалари бошликлари, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари мутасаддилик қиладиган Бошкарма бошлиги уринбосарлари(шу жумладан биринчи ўринбосар) тавсияномаси бўйича Бошкарма бошлиги томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

  5. Вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари тегишли вилоятлар ҳокимлари билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

  6. Туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимлари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Қишлок хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда, тегишли равишда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиги томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


2. Бошкарма марказий(бошкарув) аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг туманлар бўлимлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби


  1. Бошкарма марказий(бошкарув) аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг туманлар бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.

  2. Бошкарма марказий(бошкарув) аппаратининг таркибий бўлинмалари Бошкарманинг туманлар бўлимлари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиб:

топшириқларни туманлар булимларига ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Бошкарманинг туманлар бўлинмаларига ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;
Бошкарманинг туманлар бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
Бошкарманинг туманлар булимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотларнинг ўрганилишини ташкил этади;
Бошкарманинг туманлар булимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради;
Бошкарманинг туманлар булимлари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;

  1. Бошкарманинг туманлар булимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари Бошкарма марказий(бошкарув) аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

Бошкарма раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот беради;
қишлоқ хўжалиги соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисидамарказий аппаратга ахборот тақдим этади;
уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида ишда аниқланган камчиликлар ва қоидабўзарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;
ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Бошкарманинг марказий аппаратига тақдим этади;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммолари, шу жумладан аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал этишга қаратилган таклифларни Бошкарма марказий(бошкарув) аппаратига тақдим этади;
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида ахборот беради;
ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида маълумот беради.

  1. Бошкарма марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг туманлар булимлари ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Вазирнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Агар келишмовчиликлар бартараф этилмаса улар юзасидан қарор бевосита Бошкарма бошлиги томонидан қабул килинади.



3 Бошкарманинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги


  1. Бошкарма ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

  2. Бошкарманинг туманлар булимлари ўз ваколати доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Бошкарманинг туманлар булимлари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл ҳариталари”ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.

  1. Бошкарманинг фаолиятига вилоят хокимининг Кишлок ва сув хужалиги масалалари буйича уринбосари мутасаддилик қилади.



Download 62.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling