Аграр тармоқ мамлакат иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири сифатида ўзига хос тарзда ривожланмоқда


Бошкарма рахбарларининг асосий функционал вазифалари


Download 62.92 Kb.
bet6/9
Sana31.01.2023
Hajmi62.92 Kb.
#1142986
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҳисобот

Бошкарма рахбарларининг асосий функционал вазифалари

  1. Куйидагилар бошкарма бошлигининг асосий функционал вазифалари хисобланади:

Бошкарма фаолиятини умумий бошкариш, конун хўжжатларида Бошкармага юклатилған вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президента, Вазирлар Махкамасининғ карорлари билан тасдикланған Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танкидий ва чукур тахлил килиш;
Бошкарма, унинг таркибий ва худудий бўлинмалари фаолияти билан боғлик бўлган прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора- тадбирларни ишлаб чикиш ва кабул килиш;
Бошкарма фаолияти сохасига кирадиган масалалар бўйича тегишли вилоят ташкилотлари ва идоралар билан хамкорлик килиш, Республика Кишлок хужалиги вазирлиги ва унинг Хайъатида, вилоят хокимлиги йиғилишларида масалаларни кўриб чикишда катнашиш;
Ўзбекистон Республикаси Кишлок хужалиги вазири хамда вилоят хокими ва уларнинг уринбосарлари топширикларини бажариш;
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, ўлар ўртасида вазифаларни таксимлаш, Бошкарманинг бошка мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Бошкарма фаолиятининг алохида участкалариға рахбарлик килиш учун ўз ўринбосарлари ва бошка мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;
Бошкарма фаолиятини режалаштирилишини ташкил этиш, Бошкарма ва ўз ўринбосарларининг чораклик иш режаларини тасдиклаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Кишлок хужалиги вазирлиги буйруклари, Хайьат карорлари хамда вилоят хокимлиги карорлари ва топшириклари ижросини ташкил этиш ва мониторинғини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Бошкарма фаолиятида ижро интизомини мустахкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг хужжатлари ва топшириклари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизомини мустахкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслахатчиларининг, Вазирлар Махкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошкаруви органлари хамда барча даражалардаги хокимликлар рахбарларининғ шахсий жавобгарлиғи тўгрисида”ги 2017 йил 11 апрелдағи ПК-2881-сонли карори ва Вазирлар Махкамасининғ 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли карорига мувофик топширикларнинг ўз вактида ва сифатли бажарилиши учун таркибий ва худудий бўлинмалар рахбарларининғ шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Бошкарма ва туманлар Кишлок хужалиги булимлари ходимларини тизимли кайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Бошкарма тизимида кадрларни танлаш, саралаш ва жой-жойига кўйиш, ўларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Бошкарманинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Ўзбекистон Республикаси Кишлок хужалиги вазирлиги номенклатурасига кирадиған бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек Бошкармага ишга кабул килинаётған бошка кадрларнинғ профессионаллиги ва ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлокий фазилатларга эга бўлишини таъминлашга каратилган чораларни амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги ва озик-овкат хавфсизлиғини таъминлаш масалалари бўйича бўйруклар кабул килиш, зарур холларда бошка вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли карорларни кабул килиш;
Бошкарма рахбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чикиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги 2014 йил 5 мартдаги ПК-2142-сонли ва “Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинғ шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 3 августдаги ПК-3170-сонли карорлари талабларига мувофик ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан максадли ва окилона фойдаланишни таъминлаш;
ўз ўринбосарлари ва туманлар Кишлок хужалиги булимлари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар рахбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танкидий тахлил килиш, Бошкарма Хайъат мажлисларида уларнинг шахсий хисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Бошкарма ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини хал этиш, ўзининг ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларнинғ эғаллаб тўрған лавозимда колиши максадга мўвофиклиги масаласини кўриб чикиш бўйича таклифларни киритиш, ўларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;
Вазирлар Махкамасининғ 2016 йил 2 мартдағи 62-сон карори билан тасдикланған давлат бошкарўви органлари ва махаллий ижро этувчи хокимият органлари ходимларининғ одоб-ахлок намунавий коидалари асосида Бошкарма бошлиги томонидан тасдикланадиган Бошкарма ходимларининғ одоб-ахлок коидалари талабларига Бошкарма ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;
хукукни кўллаш амалиётини ва конун хўжжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чикиш ва амалга ошириш оркали “Коррупцияга карши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конуни талабларига мувофик Бошкарма тизимида коррупция ва бошка хукукбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниклаш, тахлил килиш, бартараф этиш;
Бошкарма, унинг таркибий ва худудий бўлинмаларида иш фаолиятининғ замонавий шаклларини жорий этишни таъминлаш;
“Жисмоний ва юридик шахсларнинғ мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси конуни, Вазирлар Махкамасининғ 2018 йил 7 майдаги 341-сон карори билан тасдикланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мўрожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий Низомда белгиланган муддат ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар мeрожаатларини кўриб чикиш, ахоли билан тўғридан-тўғри ва очик мулокотни йўлга кўйиш, шу жумладан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини сайёр кабулларини ўтказиш бўйича самарали ишлар ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳалқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш, Бошкарманинг раҳбар ва ходимларини уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва маҳфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Бошкарманинг таркибий ва худудий бўлинмаларининг Низомлари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар уставларини ўрнатилган тартибда тасдиқлаш;
Бошкарма марказий аппарати ходимлари, таркибий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
Бошкарма, туманлар бўлимлари, идоравий мансуб ташкилотлар мансабдор шахслари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва топшириқлар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини ўрнатилган тартибда назорат қилиш;
Бошкарма марказий аппарати, худудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотларнинг тасдиқланган тузилмалари ва штатлар жадвалига ходимларнинг чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш.

  1. Куйидагилар Бухоро вилоят Кишлок хужалиги бошкармаси бошлигининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Бошкарма бошлиги вақтинча бўлмаганида тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Бошкариманинг мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, тузилмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
мутасаддилик килинадиган таркибий тузилмаларнинг чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Бошкарма хайъати қарорлари, бошкарма бошлигининг буйруқ ва топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Бошкарма бошлигига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрлар заҳирасини шакллантириш;
ҳизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва “Хорижий ҳизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, ҳизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Бошкарма ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари бўйича Бошкарма фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, конун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чикиш ва уларни Бошкарма бошлигига киритиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича Бошкарома бошлигига таклиф киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора- тадбирлар кўриш;
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида Бошкарма бошлиги томонидан тасдиқланадиган вилоят Кишлок хужалиги бошкармаси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан қайд қилинган қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
“Коррупцияга қарши кўрашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конуни талабларига мувофиқ Бошкарма тизимида коррупция ва бошқа хуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, хуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш;
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси конуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддат ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шу жумладан жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини сайёр қабулларини ўтказиш бўйича самарали иш ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳалқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда конун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

  1. Қўйидагилар Бошкарма марказий аппарати таркибий тузилмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

таркибий тузилмалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, ушбу тузилмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
тегишли таркибий тузилмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўзваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
прогноз кўрсаткичлар ижросини тизимли таҳлил қилиш, таркибий ва худудий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларини кўриш бўйича таклифларни Вазирнинг мутасадди ўринбосарларига (шу жумладан биринчи ўринбосарга) киритиш;
Бошкарма марказий аппарати таркибий тузилмаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустахкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириклари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустахкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий тузилмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
таркибий тузилмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вактида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий тузилмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиклаштириш, Бошкарма худудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;
Бошкарма таркибий тузилмалар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чикиш ва уларни кўриб чикиш учун Бошкарма бошлигига киритиш;
таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Бошкарма бошлигининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий тузилмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Бошкарманинг таркибий тузилмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчаликхизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2014 йил 5 мартдаги ПК.-2142-сон ва “Хорижий ҳизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 3 авгўстдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофик амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблаглардан максадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
таркибий тўзилмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танкидий тахлил қилиш, йигилишларда уларнинг шахсий хисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ намунавий қоидалари», шунингдек Кишлок хужалиги вазирлигининг бу борадаги намунавий коидалари асосида Бошкарма бошлиги томонидан тасдикланган Бошкарма ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан қайд қилинган қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий тузилмаларда коррупция ва бошқа хуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир, чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси конуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддат ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабулларини тизимли ўтказиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳалқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

  1. Қўйидагилар Бошкарма тизимидаги туманлар Кишлок хужалиги булимлари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Туман булими фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Вазирлик ҳужжатлари билан ушбу тузилмага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
унинг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
туман булими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустахкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида сифатли бажарилиши учун ҳудудий бўлинма ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Бошкарма хайъати қарорлари, Бошкарма бошлиги, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бўйруқлари ҳамда топшириқлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарор ва фармойишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Туман булими фаолияти соҳаси ва ваколатига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий бўлинманинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ҳудудий бўлинма фаолиятининг алоҳида тармоқларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
туман булими фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳудудий бўлинма ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
туман булимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бўлинма кадрлар заҳирасини шакллантириш;
туман булими ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш, шў жўмладан улар эгаллаб тўрган лавозимда колиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ намунавий қоидалари» шунингдек Кишлок хужалиги вазирлигининг бу борадаги намунавий коидаларига асосида тасдиқданадиган Бошкарма ходимларининг одоб-ахлоқ коидалари талабларига туман булими ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофик ҳудудий бўлинмада коррупция ва бошқа хуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, хуқуқни куллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
прогноз кўрсаткичлар ижросини тизимли тахлил қилиш, ҳудудий бўлинма томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлашга қаратилган кўшимча чора-тадбирларини кўриш бўйича таклифларни Бошкарма бошлигининг мутасадди ўринбосарларига (шу жумладан биринчи ўринбосарга) киритиш;
туман булими ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
туманлар булимлари фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддат ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чикиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очик мулокотни йўлга қўйиш, жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабулларини тизимли ўтказиш бўйича самарали иш ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳалқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофик фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;
Туман булими ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш;
давлат сирини ёки қонун билан кўрикланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг химоя қилинишини таъминлаш.

Бошкарма, бошкарма бошлигининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, Бошкарманинг таркибий ва туманлар булимлари раҳбарларининг жавобгарлиги



  1. Бошкарма бошлиги:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг ўз вактида ва сифатли бажарилиши;
Бошкармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил қилиш, Бошкарма фаолиятини режалаштириш, шунингдек, унинг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;
қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги соҳасига оид муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, чора-табирлар режалари, “йўл ҳариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш;
кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, Вазирлик ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шароитларни яратиш, меҳнат интизоми, қонунчилик талабларини қўпол равишда бузган ходимларни интизомий ва бошқа жавобгарликка тортиш;
хорижий мамлакатларнинг қишлоқ хўжалиги органлари ва ҳалкаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил этиш, илғор тажрибани тизимли ўрганиш ва жорий қилиш;
қишлоқ хўжалиги органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулокотни йўлга қўйиш, фуқаролар қабулини тизимли ўтказиш;

  1. Бошкарма бошлигининг биринчи ўринбосари:

пахта ва техник экинлар, шунингдек, бошоқли дон, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш бўйича агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш;
сувдан фойдаланиш соҳасида Сув хўжалиги вазирлиги билан вазирлик ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини ошириш ҳамда агрокимёвий тадбирларни амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашнинг илғор агротехнологиялари, ресурс тежовчи ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш;
контрактация шартномаларининг тузилиши ва бажарилиши мониторингини ташкил этиш ва қишлоқ хўжалигида давлат ҳаридларини шакллантириш;
Бошкарма бошлигининг ўринбосарлари:
боғдорчилик, узумчилик, чорвачилик, паррандачилик, наслчилик иши, асаларичилик, балиқчилик ва пиллачиликни ривожлантириш;
барқарор баҳоларда аҳолини йўл давомида ва узлуксиз таъминлаш учун зарур ҳажмларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат заҳираларини шакллантирилишини таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг чуқур қайта ишланишини таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чикаришини иқтисодий таҳлил қилиш, меъёрлар ва баҳоларни шакллантириш;
аграр соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, аграр тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, давлат-хусусий шериклиги механизмларини такомиллаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
қишлоқ хўжалиги бозорлари конъюнктурасини ўрганиш бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсўлотларига бўлган талабини ўрганиш, аграр соҳа экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
қишлоқ хўжалигига инвестицияларни жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланишни мониторинг қилиш;
қишлоқ хўжалигида инновациялар ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;
қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи инфратузилмани ривожлантириш, тармоқ моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган, мутасаддилик қилинадиган қисмида Вазирликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Бошкарма фаолиятини ташкил этиш


  1. Download 62.92 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling