Аграр тармоқ мамлакат иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири сифатида ўзига хос тарзда ривожланмоқда


Бошкарманинг хайъати, бошқа кенгаш


Download 62.92 Kb.
bet8/9
Sana31.01.2023
Hajmi62.92 Kb.
#1142986
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҳисобот

4. Бошкарманинг хайъати, бошқа кенгаш,
маслахат, эксперт органлари

  1. Бошкармада раҳбар, (хайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, унинг фаолияти асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат хайъат тузилади.

Хайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Узбекистон Республикаси Кишлок хужалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.

  1. Хайъатга қўйидаги вазифалар юкланади:

Бошкарма фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Хукумати қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Бошкарма тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда, таркибий ва туманлар бўлимлари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботларини мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;
Вазирлик фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;
жойларда Бошкарма фаолияти соҳасидаги долзарб масалалар мухокама қилинишини таъминлаган ҳолда, хайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Бошкарма марказий аппарати ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Бошкарма номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чикиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, УзбекситоН рсеупбликаси Кишлок хужалиги вазирлиги хамда вилоят хокимлиги буйрук, карор ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Бошкарма раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустахкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат Бошкарма ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга хақлидир.

  1. Хайъат мажлисига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.

  2. Хайъат, агар унинг мажлисида хайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул килинади.

  3. Хайъат қарорлари Бошкарма бошлигининг бўйруқлари билан амалга оширилади.

  4. Бошкарма бошлиги ва хайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Бошкарма бошлиги юзага келган келишмовчиликлар ҳақида вилоят хокимининг Кишлок ва сув хужалиги масалалари буйича уринбосарига ахборот берган холда мустақил равишда қарор қабул қилади. Хайъат аъзолари ҳам вилоят хокимгиги Кишлок ва сув хужалиги масалалари буйича котибиятига ўз фикрини хабар қилиши мумкин.

  5. Хайъат фаолияти тартиби унинг хайъат томонидан тасдиқланадиган регламенти билан белгиланади.

  6. Бошкармада кенгаш, маслахат ва эксперт органлари тузилиши мумкин.

  7. Бошкарма хузурида тузиладиган кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар Бошкарма бошлиги томонидан тасдиқланади.



Download 62.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling