“Агробанк” атб бошқаруви йиғилишининг 2022 йил “11” апрелидаги 22/4-сонли қарори билан


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/25
Sana22.04.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1379956
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25
Bog'liq
2022 Кредит сиёсати

мото транспорт воситалари ноликвид ҳисобланиб, кредит таъминоти сифатида гаровга олинмайди. 
***ўзи юрмайдиган қишлоқ хўжалик техникалари (омоч, култиватор, ўғит сепгич, тойлаб 
зичлагич, тиркама ва шу кабилар) фақат ўзи юрар техника билан бирга комплект сифатида гаровга 
олинади. Ишлаб чиқарилиб, фойдаланиш муддати 5 йилдан ошган махсус техника ва ўзи юрар қишлоқ 
хўжалик техникалари ноликвид ҳисобланиб, кредит таъминоти сифатида гаровга олинмайди.
****) янги қурилаётган уй-жойнинг қиймати лойиха смета суммаси бўйича, маҳаллий ишлаб 
чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситалари унинг чакана нархи 
бўйича қайта баҳоланмасдан олиниши мумкин.
*****) SWIFT тизими орқали юборилган мажбуриятномани таъминот сифатида қабул қилиш 
бўйича банкнинг Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта операциялари департаментининг ижобий 
хулосаси асосида олинади. 
122.Учинчи шахс кафиллигини қарз олувчига ажратилаётган кредит 
миқдорининг 25 фоизигача қабул қилиш тавсия этилади(Тадбиркорлик фаолиятини 
қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кредитнинг 50 фоизигача 
бериладиган кафиллик бундан мустасно). 
123.Таваккалчиликларни камайтириш мақсадида кредит таъминоти учун 
суғурта компаниясининг кредит қайтармаслик хатаридан суғурта полиси қарз 
олувчига ажратилаётган кредитнинг кўпи билан 50 фоизигача қабул қилиш тавсия 
этилади. Бунда, тегишли суғурта компанияси томонидан аввал тақдим этилган 
полислар бўйича тўловларнинг ўз вақтида тўланганлигига жиддий эътибор қаратиш 
лозим. 
124.Қуйидаги йўналишларга кредитлар ажратишда тўлиқ (100%) учинчи 
шахслар кафиллиги ёки суғурта компаниясининг суғурта полиси таъминот сифатида 
қабул қилишга рухсат этилади: 
а)жисмоний шахсларга ажратиладиган истеъмол кредитлар


30 
в)кластерларга, Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита 
уруғчилик хўжаликлари ва фермер хўжаликларига пахта, ғалла ҳосилини 
етиштиришни молиялаштириш учун ажратиладиган кредитлар; 
г)оилавий 
тадбиркорлик 
ва 
ҳунармандчиликни 
ривожлантиришга 
ажратиладиган кредитлар; 
д)кичик бизнес субъектлари учун ажратиладиган модулли кредитлар; 
е) хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда кўп қаватли уй-жойларга 
хизмат кўрсатадиган бошқарув сервис компанияларига ажратиладиган кредитлар 
бўйича таъминотга маҳаллий ҳокимият кафиллиги қабул қилиниши мумкин. 
125.Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш 
бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, фармон ва фармойишлари 
ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, баённомалари ва топшириқларига асосан 
қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан сувни тежайдиган технологияларни жорий 
этиш мақсадида ҳамда мева-сабзавот ҳосилини етиштиришни молиялаштириш учун 
ажратиладиган кредитлар 25 фоиздан кам бўлмаган мулк гарови, 20 фоиздан ортиқ 
бўлмаган кафиллик ва 75 фоиздан ортиқ бўлмаган суғурта ташкилотларининг кредит 
қайтармаслик хатаридан суғурта полиси таъминоти асосида ажратилади.
126.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 январидаги 
ПҚ- 3459 сонли қарорига асосан “Ўзагросервис” АЖ тизими корхоналаридаги 
техника ва агрегатларни сотиб олиш учун ажратиладиган кредитлар таъминот 
сифатида сотиб олинаётган техникалар гарови ҳамда пахта ва ғалла етиштирувчи 
кластерларнинг кафиллиги ёки суғурта ташкилотларининг кредит қайтармаслик 
хатаридан суғурта полиси асосида ажратилиши мумкин. 
127.Жисмоний шахсларга БҲМнинг 200 баробаридан юқори миқдорда 
ажратиладиган кредитлар ликвидли мол-мулклар гаров таъминоти асосида 
ажратилади. 
128.Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши 
ҳамда ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 
“Ўздонмаҳсулот” АК, “Ўзагросервис”АЖ ва “Ўзагролизинг” АЖ ҳамда уларнинг 
тизимидаги корхоналар, шунингдек пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари, 
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги корхоналарга улар тегишли бўлган 
тизим ташкилотларининг кафилликлари асосида бериладиган кредитларга мазкур 
Сиёсатнинг 122–бандидаги талаблар қўлланилмайди.
129.Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги
ПФ- 6262- сонли Фармонларини ижросини таъминлаш мақсадида ўсимликларни 
биологик ҳимоя қилишда хизмат кўрсатувчи корхоналарига 50,0 млн. сўмгача кредит 
ажратишда кредит таъминоти сифатида кредит қайтмаслик хатари суғурта полиси 
асосида кредит ажратилиши мумкин. 


31 
130.Қарз олувчи томонидан гаров сифатида тақдим этилаётган мол-мулклар 
қиймати баҳолаш бўйича махсус лицензияга эга мустақил баҳоловчилар томонидан 
баҳоланиши лозим. 
Баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш ҳисоботи баҳолаш санасидан бошлаб, 
180 кун муддат ичида қабул қилиниши мумкин. Ушбу муддатдан ошган баҳолаш 
ҳисоботларини гаров баҳосини аниқлаш учун асос сифатида қабул қилишга рухсат 
этилмайди. 
131.Мустақил баҳоловчи компаниянинг хулосаси асосида гаровга таклиф 
этиладиган мол-мулкларнинг ҳақиқатда мавжудлиги, кредит суммасига етарлилиги 
филиал бошқарувчиси ҳамда масъул ходим томонидан ўрганилиб, натижаси бўйича 
бошқарувчи, қарз олувчи ва гаровга қўювчи тарафларидан уч (ёки икки) томонлама 
имзоланган ҳолда баҳо белгиланади ва келишув далолатномаси филиалда тегишли 
тартибда расмийлаштирилади. 
Ушбу далолатномада баҳолашни амалга оширган мустақил баҳоловчи 
лицензиясини, гаровга олинаётган мол-мулкларнинг махсус тавсифлари (эгалари, 
ишлаб чиқариш (қурилиш) йиллари, жорий ҳолати), сўралаётган кредит суммасига 
етарлилиги аниқ кўрсатилиши шарт. 
Гаров мулкини баҳолашда банк ва гаровга қўювчи гаров баҳоси бўйича 
келишувга эришилмаганда банк мулкни гаровга қабул қилишни рад қилишга ҳақли. 
132.Мустақил баҳоловчиларга нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади: 
а)баҳоловчи кредитни ҳужжатлаштиришда, қарор қабул қилишда ва кредит 
берилишида иштирок этмайди; 
б)баҳоловчига қарздорнинг кредитга лаёқатлилиги таъсир ўтказмайди ва унга 
таянмайди; 
в)баҳоловчи баҳолаш натижаларига нисбатан ҳақиқий ёки потенциал, жорий 
ёки тахминий манфаатлар тўқнашувига эга эмас; 
г)баҳоловчи баҳоланадиган кўчмас мулкдан манфаатдор эмас; 
д)баҳоловчи қарз олувчи/гаровга қўювчига алоқадор ва/ёки ўзаро алоқадор 
шахс эмас; 
е)баҳоловчи баҳолаш ҳақида ҳаққоний, аниқ, шаффоф ва объектив ҳисобот 
беради; 
ё)баҳоловчига тўланадиган мукофот пули баҳолаш натижаси билан боғлиқ 
бўлиши мумкин эмас. 
133.Гаровга олинаётган мулкларга нисбатан гаров ҳуқуқи мулк амалдаги 
қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилганидан сўнг банк томонидан 
кредит таъминоти сифатида қабул қилиниши мумкин. 
134.Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонуни талабларига 
асосан бирламчи бозордан уй-жой ва транспорт воситаларини олиш чоғидаги ипотека 
ва гаров тўғрисидаги шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди. 


32 
Ушбу ҳолатларда банк томонидан гаров мулкига мустақил равишда 
www.garov.uz сайтига ёзув киритиш орқали тақиқ қўйилиши шарт. 
135.Транспорт воситаларини, қишлоқ хўжалик техникалари ва махсус 
техникаларни гаров сифатида расмийлаштиришда уларнинг ликвидлилиги, янги 
техникаларнинг амортизация нормалари биринчи навбатда ҳисобга олиниши, бошқа 
техника ва технологиялар, машиналар бўйича эса уларнинг яроқлилик ҳолатига ҳамда 
сўраладиган кредит муддатига асосланиш лозим. 
136.Кредит бўйича қарзни қарздорнинг ликвидли мол-мулки ҳисобига 
қайтариш тўғрисидаги банк ва қарз олувчи ўртасидаги ёзма битим кредит ҳамда фоиз 
тўловлари юзасидан қарз тўлиқ қайтарилгунга қадар тузилиши мумкин. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling