“Агробанк” атб бошқаруви йиғилишининг 2022 йил “11” апрелидаги 22/4-сонли қарори билан
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
2022 Кредит сиёсати
- Bu sahifa navigatsiya:
- V Боб. Кредит портфелини бошқариш
- 1-§. Кредит портфелининг диверсификацияси ва концентрацияси
2-§. Кредитларни таснифлаш
147.Кредит портфелини (кредитларни) таснифлаш Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро стандартлари, Банкнинг ички меъёрий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. 148.Кредитларнинг таснифи мунтазам равишда қайта кўриб чиқилиши ҳамда зарур бўлганда улар қайта таснифланиши лозим. Активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиранинг етарлилиги ва зарур ҳолатларда қўшимча заҳира ташкил қилишнинг таҳлили ойда 1 мартадан кам бўлмаган даврийликда амалга оширилади. 149.Кредитларни амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ таснифлаш ҳамда заҳира яратиб бориш банкнинг Кредитларни бошқариш департаменти томонидан амалга оширилади. 150.Кредит қўйилмаларининг таснифи бўйича “умидсиз” деб топилган кредитларни банкнинг баланс ҳисобидан чиқарилиши банк Бошқарувининг қарорига асосан (Бош офиснинг тегишли тармоқ тузилмалари ва Юридик хизмат департаментининг хулосалари, тегишли Кредит комиссияларининг қарорлари ҳамда Кредит қўмитаси қарори) амалга оширилади. 151.Банк активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш заҳираси шу актив валютасида шакллантирилиши лозим. 152.Банклараро хорижий кредит йўналишлари бўйича берилган кредитларга заҳиралар кредит йўналиши валютасида банкнинг ўз валюта маблағлари ҳисобидан ташкил этилади. 34 V Боб. Кредит портфелини бошқариш 1-§. Кредит портфелининг диверсификацияси ва концентрацияси 2-§. Кредит портфелининг аудити 3-§. Кредит портфелининг умумий ҳажмига чекловлар 4-§. Кредит таваккалчилигини бошқариш 5-§. Кредитларнинг турлари 1-§. Кредит портфелининг диверсификацияси ва концентрацияси 153.Кредит портфелини бошқариш юзасидан чора-тадбирлар банк Бошқаруви ҳамда Кредит қўмитаси ва Кредит комиссиялари томонидан амалга оширилади. 154.Кредит рисклари концентрациясини муайян чегараларда сақлаш мақсадида банкнинг кредитлар диверцификацияси мониторинги ва назоратини амалга оширишни талаб этади. Кредит қўйилмаларини самарали тақсимлаш орқали, кредит портфелининг диверсификацияси амалга оширилиб, банк таваккалчилик даражаси минималлаштириб борилиши лозим. 155.Кредит портфели диверсификацияси қуйидаги тўпланувларни ўз ичига олиши лозим: 1) битта қарз олувчи/контрагент/инсайдер; 2) ўзаро алоқадор қарз олувчилар/контрагентлар/инсайдерлар гуруҳлари; 3) бизнес йўналишлар ва кредит маҳсулотлари; 4) иқтисодий тармоқлар; 5) географик ҳудуд ёки филиал; 6) таъминот тури; 7) валюта тури; 8) молиялаштиришнинг битта манбаси; 9) муддатлари бўйича; 10) бошқа йўналишлар. 156.Кредит қўйилмаларининг диверсификацияси доимий равишда мониторинг қилиб борилиши ҳамда раҳбариятга мунтазам равишда ҳисоботлар тақдим қилиб борилиши лозим. 157.Банк кредит портфелининг умумий ҳажми ҳамда концентрациясини банкнинг тасдиқланган бизнес-режа параметрлари асосида белгиланади. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling