“Агробанк” атб бошқаруви йиғилишининг 2022 йил “11” апрелидаги 22/4-сонли қарори билан


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/25
Sana22.04.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1379956
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
2022 Кредит сиёсати

I Боб. Умумий қоидалар 
1-§.Асосий тушунчалар 
2-§. Кредит сиёсатининг мақсади ва стратегияси 
3-§. Кредитлаш кўлами 
4-§. Ваколатлар 
5-§. Амалдаги меъёрлар ва йўриқномаларга риоя этилиши 
1-§.Асосий тушунчалар 
Банк-“Агробанк” Акциядорлик тижорат банки. 
Кредит-барча турдаги кредитлар, факторинг, лизинг, кафолатлар, 
аккредитивлар, овердрафт кредитлар, кредит карта ва кредит риски билан боғлиқ 
бошқа амалиётлар. 
Кредит сиёсати-кредитлаш жараёнида юзага келувчи таваккалчиликни 
бошқаришда банк раҳбарияти томонидан қабул қилинадиган чоралар ва услубларни 
белгиловчи ҳамда банк раҳбарияти ва ходимларини кредитлар портфелини самарали 
бошқаришга доир кўрсатмалар билан таъминловчи ҳужжат. 
Кредит 
таваккалчилиги-қарздор 
томонидан 
банк 
олдидаги 
мажбуриятларини шартнома ёки қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган муддат ва 
шартларда бажарилмаслиги (лозим даражада бажарилмаслиги) оқибатида юзага 
келиши мумкин бўлган йўқотиш (зарар) ва/ёки режалаштирилган даромадни 
олмаслик таваккалчилиги. 
Кредит шартномаси–кредит ажратиш бўйича банк ва қарз олувчи ўртасида 
тузиладиган шартнома. 
Кредит қўмитаси-Бош банкда тузилган кредитлаш бўйича қарор қабул қилиш 
ваколатига эга доимий фаолият кўрсатувчи коллегиал ишчи гуруҳ. 
Кредит комиссиялари-кредитлаш бўйича қарор қабул қилиш ваколатига эга 
доимий фаолият кўрсатувчи коллегиал ишчи гуруҳлар. 



Кредит ходимлари-вазифаси кредитлаш фаолияти билан боғлик банк 
ходимлари. 
Андеррайтерлар гуруҳи-банкнинг ўз ваколатлари доирасида кредитлар 
бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатига эга Андеррайтерлари. 
Андеррайтер-банкнинг қарз олувчининг тўлов қобилиятини ўрганиш ва 
таҳлил қилиш бўйича ва ўз ваколатлари доирасида кредитлар бўйича қарорлар қабул 
қилиш ваколатига эга мутахассиси. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling