“Агробанк” атб бошқаруви йиғилишининг 2022 йил “11” апрелидаги 22/4-сонли қарори билан
Автоматлаштирилган андеррайтинг (скоринг)-
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
2022 Кредит сиёсати
- Bu sahifa navigatsiya:
- Якка тартибдаги (индивидуал) андеррайтинг
- Онлайн кредит
- Ишончли кредитлар
- Муаммоли кредитлар
- Муддати ўтган қарздорлик
- Ҳаракатсиз кредитлар (NPL)
- СВИФТ (SWIFT)
Автоматлаштирилган андеррайтинг (скоринг)-банк тизимида кредит
конвейери орқали ажратиладиган экспресс кредитлар тоифасига кирувчи кредитлар, шунингдек модулли кредитлар ажратилишида потенциал қарз олувчи ва/ёки биргаликда қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини аниқлаш усули. Якка тартибдаги (индивидуал) андеррайтинг- юридик ҳамда жисмоний шахсларга кредитлар ажратилишида потенциал қарз олувчи ва/ёки биргаликда қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини аниқлаш усули. Онлайн кредит-масофадан туриб, банкнинг мобил иловалари, сайти ёки бошқа иловалари орқали расмийлаштириладиган кредит. Кредит карта- алоҳида банк пластик картаси орқали ўз эгасига ушбу картага киритилган лимит доирасида маблағ ишлатиш ҳуқуқини берувчи кредитлаш шакли. Ишончли кредитлар- банк ҳисобварағида мунтазам пул оқими мавжуд бўлган, яхши обрў ва кредит тарихига эга қарз олувчиларга таъминотсиз ажратиладиган кредитлар. Муаммоли кредитлар-сифати “қониқарсиз”, “шубҳали” ва “умидсиз” деб таснифланган кредитлар. Шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар-шартнома ва/ёки унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган кредитлар. Муддати ўтган қарздорлик-қарздор томонидан шартнома ёки қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган муддат ва шартларда бажарилмаган (лозим даражада бажарилмаган) банк олдидаги мажбуриятлар. Ҳаракатсиз кредитлар (NPL)- кредит таснифи “қониқарсиз”, “шубҳали”, “умидсиз” бўлган 90 кундан ортиқ муддати ўтган кредит ва (ёки) фоиз қарздорлиги мавжуд кредитлар. СВИФТ (SWIFT) - банклараро маълумот узатиш ва тўловларни амалга ошириш имконини берувчи халқаро электрон алоқа тизими. NCI-банкнинг автоматлашган амалиётлар тизими. КАТМ-кредит ахборот таҳлили маркази. 2-§. Кредит сиёсатининг мақсади ва стратегияси 1.Сиёсатнинг асосий мақсади–ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг кредитларга бўлган эҳтиёжини қондириш, кредитлаш жараёнида қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга риоя этиш, таваккалчиликларни самарали бошқариш ва банк 5 ликвидлилигини таъминлаш орқали минимал таваккалчиликлар асосида максимал фойда олишдан иборат. 2.Мамлакатни ривожлантириш ва иқтисодиётни модернизация қилиш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш ва чуқурлаштиришда иштирок этиш ҳамда банк ликвидлилигини таъминлаш ва банк даромадлилигини ошириш мақсадида, қуйидагилар кредит сиёсатининг асосий йўналишлари деб белгиланади: а)банкнинг инвестициявий фаоллигини янада ошириш ва кредит портфелининг умумий ҳажмида узоқ муддатли кредитлар миқдори ва улушининг узоқ муддатли мажбуриятларга мутаносибликни сақлаган ҳолда ўсишини таъминлаш; б)кредитлаш жараёнида асосий эътиборни иқтисодиётнинг стратегик тармоқларини ривожлантириш, жумладан агросаноат комплекси тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, замонавий хорижий технологиялар ҳамда ускуналар сотиб олишга қаратилган юқори самарали инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга қаратиш; в)юқори самарали инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун ички ва ташқи инвесторлар, шу жумладан ҳалқаро молиявий институтлар ҳамда хорижий банклар кредит йўналишлари маблағларини жалб қилиш; г)занжирли ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш орқали юқори қўшилган қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмини ошириш мақсадида пахта хом-ашёсини бирламчи қайта ишлаш, тўқимачилик ва бошқа йўналишлардаги кластер корхоналарини (кейинги ўринларда - кластер) молиявий қўллаб-қувватлаш; д)ички истеъмол бозорини маҳаллий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш, уларга ажратилаётган кредитлар ҳажмини ошириш; е)аҳоли тадбиркорлигини, шу жумладан шахсий томорқа ерларидан самарали фойдаланишни молиявий қўллаб-қувватлаш; ё)ҳудудларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларни молиялаштиришда гўшт, сут, тухум, мева-сабзавот, узум, полиз ва дуккакли экин маҳсулотлари ишлаб чиқариш, уларни сақлаш ва қайта ишлаш лойиҳаларига устуворлик бериш; ж)ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хусусий тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш жараёнларини молиявий қўллаб- қувватлаш. 3.Банкнинг cиёсатни амалга ошириш жараёнидаги вазифалари қуйидагилар: а)кредитлашни банкнинг ички сиёсатлари ва тартибларига амал қилган ҳолда амалга ошириш; б)кредитлаш механизмларини изчил такомиллаштириб бориш; в)кредит рискларини аниқлаш, баҳолаш, назорат қилиш ва бошқаришнинг адекват услубларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш; 6 г)халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг кредитлари ва инвестицияларини жалб этиш ҳисобига кредит амалиётларини кенгайтириш; д)ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хусусий тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш жараёнларини молиявий қўллаб- қувватлаш; е)қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи субъектларга комплекс хизмат кўрсатиш, шу жумладан кредит бериш; ё)кластерларга кўрсатилаётган банк хизматлари кўлами ва сифатини янада ошириш, молиявий барқарор янги кластерларни банкка жалб қилиш, уларга айланма маблағларни тўлдириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кредитлар ажратиш; ж)ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга, агросаноат мажмуаси тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилашга, замонавий чет эл технологиялари ҳамда ускуналарини жалб этишга йўналтирилган фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, шу асосда юқори сифатли, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни, шунингдек ички истеъмол бозорини маҳаллий озиқ-овқат товарлари билан барқарор тўлдириб боришни қўллаб- қувватлаш. 4.Сиёсатнинг стратегияси қуйидагилардан иборат: а)кредит портфели таваккалчиликларини самарали бошқаришни таъминловчи тизимни шакллантириш; б)таваккалчиликларни самарали бошқариш орқали кредит портфели ҳажмининг сифатли ўсиб боришига эришиш; в)кредит портфелининг сифатини яхшилаш ҳисобига даромадлиликни ошириш ва ликвидлиликни таъминлаш; г)банкнинг стратегик мақсадларига мос, иқтисодий жиҳатдан истиқболли, рентабелли лойиҳаларни молиялаштиришга қисқа ва узоқ муддатли кредитлар бериш; д)активлар ва мажбуриятлар муддатларини мутаносиблигини таъминлаш мақсадида жалб этилган ресурслар миқдори ва муддатларидан келиб чиққан ҳолда кредитлаш; е)банк мижозлари билан узоқ муддатли, ўзаро манфаатли муносабатларнинг ривожланишига кўмаклашиш; ё)хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида “револьвер” кредитларидан, очиқ кредит линияларидан ва бошқа қисқа муддатли кредитлардан фойдаланишни кенгайтириш; ж)ўзлаштирилмаган ресурсларни бошқа банкларга қайта молиялаш орқали хорижий кредит линиялари маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш; з)кредитлашни банкнинг бошқа ички сиёсатлари ва тартиботларига ҳамда Марказий банк томонидан белгиланган пруденциал нормативлар талабларига риоя қилинган ҳолда амалга ошириш. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling