Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
10.4. Фойдани максималлаштириш.
Фойда ва фойдалилик – барча корхоналар каби фермер хўжалиги корхоналари фаолиятининг энг асосий ва якуний кўрсаткичидир. Ҳозир амалда қўлланилаётган Низомга кўра, хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти молиявий натижаларини шакллантиришда фойданинг қуйидаги кўрсаткичлари қўлланилади: 1. Маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда. Бу маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафаввут сифатида аниқланади. ЯФ=ССТ-Ит; Бунда:ЯФ – ялпи фойда; ССТ – Сотишдан олинган соф тушум; Ит – Сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи. 2. Асосий фаолиятдан кўрилган фойда. Бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тафаввут ва плюс асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадалар ёки минус бошқа зарарлар сифатида аниқланади. АФФ=ЯФ-ДХ+БД-БЗ Бунда: АФФ – асосий фаолиятдан олинган фойда; ДХ – давр харажатлари; БД – асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар; БЗ – асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар. 3. Умум хўжалик фаолиятидан олинган фойда ёки зарар. Бу асосий фаолиятдан олинган фойда суммаси плюс молиявий фаолиятдан олинган даромадлар ва минус кўрилган зарарлар сифатида аниқланади. УФ=АФФ+МД-МХ Бунда: УФ – умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда; МД – молиявий фолиятдан олинган даромад; МЗ – молиявий фаолиятдан кўрилган зарарлар. 4. Солиқ тўлангунгача олинган фойда. Бу умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда плюс фавқулодда (кўзда тутилмаган) вазиятлардан кўрилган фойда ва минус зарарлар сифатида аниқланади. СТФ=УФ+ФФ-ФЗ Бунда: СТФ – солиқ тўлангунгача бшлган фойда; ФФ – фавқулодда вазиятлардан олинган фойда; ФЗ – фавқулодда вазиятларда кўрилган зарар. 5. Йилнинг соф фойдаси. Бу солиқ тўлагандан кейин хўжалик юритувчи субъект, яъни корхона (фирма) ихтиётирида қоладиган ҳамма хўжалик субъекти мустақил тасарруф этадиган фойда. Уни солиқлар тўлангунга қадар бўлган фойдадан, даромаддан солиқни ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқлар ва тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда аниқланади. СФ=СТФ-ДС-БС Бунда: СФ – соф фойда; ДС – даромад (фойда)дан тўланадиган солиқлар; БС – бошқа солилар ва тўловлар. Хўжалик юритувчи субъектлар, яъни корхона (фирма)лар томонидан улар хўжалик фаолиятини амалга ошириш натижасида олинадиган даромадларнинг манбалари қуйидагилар: а) сотишдан олинган соф тушум; б) асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар (операция даромадалари); с) молиявий фаолиятдан олинган даромадлар; д) фавқулодда даромадлар. Корхона даромадининг асосий манбаси – маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан келиб тушадиган пул тушумидир. 6. Соф пул тушум – умумий пул тушумидан қўшилган қиймат, акциз солиғи ва экспорт божи олиб ташлангандан қолгани(3,4). 7. Асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинадиган бошқа даромадларга ундирилган ёки эътироф этилган қарзлар.ю ҳисобот йилида олинган ўтган цилги фойда, ошхоналар ва ёрдамчи хизмат даромадлари, асосий воситаларни тугатишдан келган даромадлар, давлат субсидиялари, ҳолисона моддий ёрдам ва бошқа даромадлар киради. 8. Молиявий фаолиятдан олинган даромадаларга – олинган даромад трансферти, қимматли қоғозлар бўйича даромадлар, мол-мулкни узоқ муддатли ижарага беришдан олинган даромадлар (лизинг тўловини олиш), валюта счётидаги ижобий курс тафовутлари, қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан олинган ва бошқа даромадлар киради. 9. Фавқулодда фойда – бу кўзда тутилмаган, тасодифий тусга эга бўлган, ҳодиса ёки хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолияти доирасидан четга чиқадиган тусдаги операциялар натижасида пайдо бўладиган ва олиниши кутилмаган фойдалар.. 10. Сотилган маҳсулот рентабеллиги (РСМ) ёки ялпи фойда бўйича рентабеллик (РЯФ) Бунда: РСМ – сотилган маҳсулот рентабеллиги. Сотилган маҳсулот рентабеллиги сотилган маҳсулотнинг ҳар бир сўми қанча ялпи фойда келтирганини кўрсатади. 11. Соф фойда бўйича рентабеллик (РСФ). Бунда: РСФ – соф фойда бўйича рентабеллик. Соф фойда бўйича рентабеллик ҳар бир сўм сотилган маҳсулот корхона учун қанча соф фойда келтиришини ёки сотилган маҳсулот таркибида қанча соф фойда келтиришини ёки сотилган маҳсулот таркибида қанча соф фойда борлигини ифода қилади. Юқорида келтирилган молиявий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари корхона фаолиятини таҳлил қилиш, тадбиркорликни мақбул ва самарали йўлларини белгилаш.ю инвестицияларни жалб қилиш имконини беради. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling