Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet99/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Хўжаликнинг ялпи даромади – маҳсулот сотишдан олинадиган ялпи пул тушумидан фарқ қилади. Ялпи даромад таркибига хўжалик аъзолари истеъмолига йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар киритилади.
Мисол учун: режалаштирилаётган йилда таннарх баҳосида маҳсулот қиймати 379 612,0 минг сўмни, маҳсулот сотишдан ялпи фойда 117 324,0 минг сўмни ташкил этгани ҳолда ялпи маҳсулот қиймати 496 936,0 минг сўмни ташкил этиши режалаштирилган. Ундан 327 280,0 минг сўмлик меҳнат ҳақидан ташқари барча ишлаб чиқариш харажатлари чегириб ташланганда ялпи даромад қиймати 169 656,0 минг сўмни ташкил этиши лозим
“Қишлоқ хўжалик корхоналарининг ялпи даромади” жадвалини тўлдиришда бизнес - режанинг “Деҳқончилик маҳсулоти ишлаб чиқариш”, “Чорвачилик маҳсулотларининг таннархи”, “Қишлоқ хўжалик маҳсулотини сотиш” жадвалларидан фойдаланиб, ўсимликчилик ҳамда чорвачилик тармоқлари бўйича алоҳида ялпи маҳсулот қиймати таннарх бўйича ҳисобланади ва улар умумлаштирилади.
Молиявий натижаларнинг кутилаётган режаси – хўжаликнинг маҳсулот ишлаб чиқаришдан ялпи пул тушуми, сотилган маҳсулотнинг таннархи, сотишдан ялпи фойда, асосий фаолиятдан бошқа даромадлар ва харажатлар, давр харажатлари, молиявий фаолиятдан даромадлар ва харажатлар, умумхўжалик фаолияти ва бошқа фойда шаклларининг кутилаётган режа кўрсаткичларини ўз ичига олади.
Масалан: жорий йилда маҳсулот сотишдан 316 080,0 минг сўмлик ялпи пул тушуми режалаштирилган бўлиб, сотилган маҳсулот таннархи 198 756,0 минг сўмни, маҳсулот сотишдан ялпи фойда 117 324,0 минг сўмни ташкил этиши режалаштирилган. Бундан ташқари 20 540,0 минг сўмлик давр харажатлари ва 2 365,0 минг сўмлик асосий фаолиятдан бошқа даромадлар, 8 590,0 минг сўмлик фоиз харажатлари, 4 424,7 минг сўмлик ягона ер солиғи ҳисобига йилнинг соф фойдаси 81 404,3 минг сўм бўлиши кўзда тутилган.
“Молиявий натижа” жадвалини тўлдиришда - маҳсулотларни сотишдан олинган даромад ва харажатларнинг суммаси “Қишлоқ хўжалик маҳсулотини сотиш” жадвалидан олинади. Бизнес - режани маҳсулот сотишдан тушган тушуми режадаги кутиладиган даромадлар графасига, сотилган маҳсулот иш ва хизматларнинг ишлаб чиқариш таннархи режадаги кутиладиган харажатлар графасига, натижаси сотишдан тушган ялпи молиявий натижа режадаги кутиладиган даромадлар графасига, маъмурий харажатлар режадаги кутиладиган харажатлар графасига қўйилади, қолган бандлар бўйича хўжаликда қўшимча оладиган даромади ва харажати бўлса тўлдирилади. Бизнес - режада: пеня, жарима ва ноқонуний тўловлар режалаштирилмайди(3.18, 3.29,3.30,

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling