Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Ўсимликчиликнинг асосий тармоқлари ва уларнинг хусусиятлари
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11.3. Ўсимликчилик тармоқлари ишлаб чиқариш ва агротехник тадбирларнинг иқтисодий самарадорлиги.
11.2 Ўсимликчиликнинг асосий тармоқлари ва уларнинг хусусиятлари.
Жаҳондаги пандимия шароитида учраб турган озиқ-овқат инқирози тобора чуқурлашаётган бир даврда республика ҳукумати тамонидан деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасининг ошиш, тиббий меъёрлар даражасида ўсимликчилик маҳсулотлари истеъмоли даражасига эришиш, саноатни ўсимликчилик маҳсулотлари хом ашёси билан таъминлаш бўйича ислоҳатлар олиб борилмоқда. Бозор иқтисодиёти қонунлари механизмлари ва категориялари талабларини ҳамда маданий қишлоқ хўжалиги экинларининг ботаник, агротехник ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олиб улар қуйидаги туркумлар буйича ҳисоб-китоб қилинади ва ривожланиш натижалари баҳоланади: 1. Бошоқли ва дуккакли дон экинлари маҳсулотлари; 2. Техника экинлари маҳсулотлари; 3. Картошка экини маҳсулотлари; 4. Сабзавот экинлари маҳсулотлари; 5. Полиз экинлари маҳсулотлари; 6. Озуқа экинлари маҳсулотлари; 7. Мевали дов-дарахтлар маҳсулотлари. Юқорида келтирилган маданий экинлар ўз навбатида кичик гуруҳларга бўлинади. Масалан, дон экинлари озиқ-овқатга, ем-хашакка ва бошқа мақсадларга фойдаланилиши бўйича, техника экинлари – тола, шакар, ёғ берувчи ва бошқа турларга бўлиниб ҳисоб-китоб қилинади, охирги натижалари баҳоланади. 11.3. Ўсимликчилик тармоқлари ишлаб чиқариш ва агротехник тадбирларнинг иқтисодий самарадорлиги. Деҳқончиликда агротехник тадбирларнинг иқтисодий самарадорлиги деҳқончилик тармоқлари ишлаб чиқариши иқтисодий самарадорлигига катта таъсир кўрсатади. Деҳқончилик тармоқлари ишлаб чиқаришида агротехник тадбирларни ўз вақтида мажмуавий қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Деҳқончилик тармоқлари ишлаб чиқаришида ерларни сифатли ҳайдаш, улар мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва тупроқ унумдорлигини ошириш ва сув таъминотини тўғри ташкил этиш керак. Деҳқончилик барқарорлигини таъминловчи энг муҳим омиллардан бири ерларни кузги шудгорлашдир. Кузги шудгорлашни сифатли ўтказилиши нафақат ресурсларни тежаш (ер ва сувдан оқилона фойдаланиш ҳисобига), балки суғориладиган майдонлар маҳсулдорлигини ошириш имкониятини ҳам яратади. Шудгорлашни сифатли бўлиши учун аввал ҳайдаладиган майдон яхшилаб тайёрланиши лозим. Бунинг учун аввало далалар ўсимликлар қолдиқларидан далани узунаси ва кўндалангига 15-20 см чуқурликда чизеллаш ёрдамида обдон тозаланиши лозим. Шудгорлаш давомида ҳайдов тракторининг юриши боис далада юзага келадиган паст баландликларни камроқ бўлишлиги учун далани аввал тенг бўлакларга бўлиб кейин ҳайдовни амалга оширган маъқул. Шундай қилинганда дала бир текисда ҳайдалади, келгусида суғориш суви тўпланиб қоладиган чуқурликлар ва юрмайдиган баландликлар бўлишини олди олинади ва сувдан самарали фойдаланишга замин яратилади. Ерларни кузги шудгорлаш октябрнинг иккинчи ярми ва ноябрнинг бошларида бошланиб, ер музлайдиган давргача тугалланиши лозим. Шудгор чукурлиги унумдор оч бўз тупроқли далаларда 35-40 см, ўтлоқ тупроқли ерларда 30-35 см бўлиши керак. Дастлабки ярим метр чуқурликда гипсли қатламлар жойлашган ерларда шудгорнинг чуқурлиги 25-30 сантиметрдан ошмаслиги лозим. Бундай далаларда шудгорлаш билан ерларни 40-45 см чукурликкача ағдармасдан юмшатиш юқори самара беради Далалардан мунтазам юқори ҳосил олишга имконият яратувчи омиллардан бири-“тупроқ унумдорлигини ошириш” учун ерларни шудгорлашдан олдин ерга маҳаллий ўғитлар солишдир. Тупроққа солинадиган органик ўғитлар тупроқдаги микроорганизмлар фаолияти натижасида ўсимлик учун керакли бўлган N, P, K, Ca, S ва бошқа элементларнинг минерал бирикмалари ва чиринди моддаларни кўпайтиради. Органик ўғитлар солинганда тупроқнинг физик-кимёвий ва кимёвий хоссалари, сув ва ҳаво режимлари яхшиланади, тупроқдаги фойдали микроорганизмлар (азот ҳосил қилувчи бактериялар ва бошқалар) фаолияти фаоллашади. Органик ўғитлар сифатида турли ҳайвонлар ва паррандалар гўнглари, кўк ўғитлар, маиший оқава сувлар чўкиндилари, сомон ва бошқалар ишлатилади. Етарли даржада органик ўғит (одатда 15-60 тонна/га) солиб ишлов берилган майдонларда экинлар ҳосилдорлиги ортади, бу миқдор ғаллада камида 6-8, сабзавотларда 60-100, картошкада 50-60 центнерни ташкил қилади. Органик ўғитлар етарли бўлмаган шароитларда кўк ўғитлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Кўк ўғитларни ишлатиш асосида тупроқ унумдорлигини ошириш Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ҳудудида қарийб 3 минг йиллардан бери маълум. Сидератлар ишлатилганда тупроқнинг физик, физик-кимёвий хусусиятлари яхшиланади, унинг ютувчанлик қобилияти ва нам сиғими ошади, тупроқдаги микрофлоранинг фаоллиги ортади, ҳайдов қатлами таркибида органик моддалар миқдори кўпаяди, ўсимлик қолдиқлари минераллашгандан сўнг тупроқ таркибидаги азот миқдори кўпаяди. Буларнинг барчаси тупроқ унумдорлигини ва экинлар ҳосилдорлигини ошишига олиб келади. Республика шароитида сидератларнинг шабдор ва нўхот каби турлари аввалдан кўп тарқалгандир. Авваллари ёз охирларида шабдорни пахта, нўхотни шоли далаларига экиш русм бўлган. Куз охирларигача яхшигина ривожланган сидератлар тупроққа қўшиб ҳайдаб юборилган. Охирги йилларда буғдойдан бўшаган ва кузги экинлар ҳосили йиғиб олиган далаларга шабдордан ташқари жавдар, хантал ва рапс каби оралиқ экинларни экиш анча кенг тарқалмоқда. Мазкур оралиқ экинлар ёки кеч куз, ёки баҳорда тупроқ билан бирга ҳайдаб юборилади ва улар кўк ўғит сифатида ер унумдорлигини оширишга хизмат қилади. Сидератлар қўлланилган майдонларда кузги буғдой ҳосилдорлигини 6-8 центнергача ошиши кўплаб тадқиқотчилар томонидан тасдиқланган. Оралиқ экин сифатида хантал экилган далаларда кейинги йилда пахта ҳосилдорлиги 2,8, шабдор ва хантал аралаштириб экилган далаларда кейинги йилда пахта ҳосилдорлиги 4,5 ц/га гача ошган. Экин майдонларидан юқори ҳосил олишга замин яратувчи тадбирлар орасида ирригация ва мелиорация йўналишидаги тадбирлар муҳим аҳамиятга эгадир. Суғориладиган майдонларда олиб бориладиган мелиоратив тадбирларни тўғри танлай ва амалга ошириш учун экин даласининг жорий мелиоратив ҳолатини аниқ билиш ўта муҳимдир. Мелиоратив ҳолатни белгиловчи омиллардан бири - ерларнинг шўрланганлик даражасини аниқлаш тадбирларни тўғри белгилашга имконият яратади. Ернинг шўрланганлик даражасини аниқлаш учун тупроқнинг фаол қатламидан бурғу ёрдамида тупроқ намуналари олиниб кимёвий таҳлил қилинади. Бундай ишлар одатда ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари таркибидаги гидрогеологик-мелиоратив экспедициялар томонидан амалга оширилади. Ўз даласининг ҳолатини аниқ билишни истаган ҳар бир фермер ушбу экспедициялар билан ҳамкорлик асосида иш олиб бориши яхши натижаларни беради. Мелиоратив ҳолати тўғри аниқланиб, шўр ювиш ва ерларни текислаш каби тадбирлар тўғри танланган майдонларда шўр ювишга ишлатиладиган сувлар миқдори аниқ белгиланиши ва қимматбаҳо сув ресурларидан оқилона фойдаланишга имкон яратилади. Натижада юзага келиши мумкин бўлган салбий таъсирларнинг (ер ости сувлари сатҳининг керагидан ортиқ кўтарилиб кетиши каби) олди олинади ва келгуси йил ҳосилига мустаҳкам замин яратилади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling