Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 1.13 Mb.
bet104/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Назорат ва муҳокама учун саволлар:

  1. Агробизнес корхонасида самара ва иқтисодий самарадорлик тушунчаси нима?

  2. Иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини вазифасини айтинг?

  3. Агробизнес корхонасининг иқтисодий самарадорлигини қайси йўллар билан ошириш мумкин?

  4. Агробизнес корхонасининг рентабелликни қайси йўллар билан ошириш мумкин?

  5. Агробизнес корхонасида фойда нима ва уни қандай тақсимланади?

  6. Агробизнес корхонасида Фойда нормаси қандай кўрсаткич?

  7. Маҳсулот таннархини фойда миқдорига таъсири қандай?

  8. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш хўжаликларнинг фаолиятига қандай таъсир этади.

  9. Агробизнес корхонасида маҳсулот етиштиришнинг иқтисодий кўрсаткислари ва уни ҳисоблаш йўлларини айтинг

10. Агробизнес корхонасининг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўлларини кўрсатинг?

11 БОБ. ЎСИМЛИКЧИЛИК ТАРМОҚЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ
Таянч иборалар: хўжалик юритиш шакллари, бошқарув тизими, маъданий экинлар, ёпиқ майдонларда, ўсимликчилик, жон бошига, майдонлар кенгайтирилди, дончилик, шоли етиштириш, барқарор ривожланиш, кетегория, туркумлар бўцйича ривожланиш, агротехник тадбирлар, шудгорлаш, органик ўғит, мелиоратив ҳолат, шўр ювиш, озиқабоб донлар, ҳосилдорлик, импорт ҳисобига, параметр, техника, лойиҳа, тўйимли озуқа, ғўзапоя, соноат маҳсулотлари, пахта тозалаш, селлекция-уруғчилик, интенсив ривожланиш, сабзавотчилик, эритувчи углевод, сабзавот экинлари
11.1.Ўсимликчиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти ва уни ўрганиш хусусиятлари.
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришида амалга оширилган кенг миқёсли иқтисодий ислоҳотлар деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида туб ўзгаришларга олиб келди. Деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг ўзбек халқининг менталитетига мос ва жаҳоннинг илғор тажрибасига асосланган хўжалик юритиш шакллари – деҳқон ва фермер хўжаликлари ташкил этилди. Маҳкамавий бошқарув тизими бартараф этилиб, унинг ўрнига бозор усуллари татбиқ этила бошланди. Бу эса ўз навбатида қайта ишловчи тармоқларни деҳқончилик маҳсулотлари хом-ашёси билан, аҳолини эса деҳқончилик маҳсулотлари билан тўла таъминлашга асос яратди. Шунингдек, деҳқончилик маҳсулотлари экспорти борасида ҳам етакчи соҳалардан бирига айланди. Энг асосийси қисқа муддатда мамлакатда деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда катта ютуқларга эришилди. Деҳқончилик маҳсулотлари жаҳон халқларининг энг йирик табиий ва иқтисодий бойлигидир. Жаҳон олимлари томонидан ер юзида 500 мингга яқин ўсимликларнинг мавжудлиги аниқланган. Ўсимликларнинг 23 минг туридан жаҳон халқлари турли хил мақсадлар учун фойдаланадилар. Уларнинг 6 минг ёки 26,1 фоизи маданий экинлар гуруҳига киради, шу жумладан 400 тури ёки 6,6 фоизи Ўзбекистонда учрайди. Ўсимликлардан 120 тури ёки 30 фоизи очиқ ва ёпиқ майдондарда ривожлантирилади. Бу маҳсулотлардан аҳоли истеъмолида озиқ-овқат, чорвачиликда ем-хашак, саноатда натурал хом ашё сифатида фойдаланилади

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling