Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet112/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

12.1.1-жадвал
Ўзбекистонда асосий чорва маҳсулотлари ишлаб чиқариш таҳлили



Маҳсулот турлари

Йиллар

2018 йилда 2015 йилга нисбатан,%

2015

2016

2017

2018






Барча тоифадаги хўжаликлар

1.

Барча турдаги
ялпи гўшт (тирик вазнда), минг тонна

1564,2


1672,9


1787,8


1906,3


121,2


2.

Сут, минг тонна

6766,2

7310,9

7885,5

8431,6

124,6

3.

Тухум, млн. дона

3441,7

3873,7

4388,1

4950,0

143,8

4.

Жун, минг тонна

28,7

31,1

32,4

34,4

119,8

5.

Пилла, минг тонна

24,7

25,0

25,4

26,1

108,8

6.

Қоракўл тери, минг дона

1022,3


1116,9


1062,1


1061,3


103,8




Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.

12.1.1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, барча тифадаги хўжаликларда гўшт (тирик вазнда) етиштириш миқдори 2015 йилда 1564,2 минг тонна бўлган бўлса 2018 йилга келиб 1906,3 минг тонна ёки 342,7 минг тонна кўп етиштирган. Солиштирилаётган йилларда сут етиштириш 124,6 фоизга, тухум 143,8, жун 119,8, пилла 108,8, ва қоракўл тери 103,8 фоизга ортган. Бундан кўриш мумкинки чарвочилик маҳсулотларини етиштирувчилар тамонидан олдинги йилларга нисбатан кўп маҳсулот етиштирилиши олиб борилаётган иқтисодий сиёсатни тўғри қабул қилганлиги деб хулоса қилиш мумкин.


12.2. Чорвачиликнинг асосий тармоқлари ва уларнинг хусусиятлари.
Иқтисодиётнинг барқарор ривожланишида қишлоқ хўжалиги, хусусан чорвачилик муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимизда аҳолининг чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, бозорларда гўшт, сут, тухум, балиқ ва бошқа маҳсулотлар сероблигини таъминлашга устувор вазифалардан бири сифатида ёндашилмоқда.
Чорвачилик – мамлакат қишлоқ хўжалигининг муҳим таркибий қисмидир. Чорвачилик тармоқларининг мақсадга муво-фиқ, самарали жойлаштирилиши республикада меҳнат тақсимо-тининг ижобий ҳал этилишига бевосита таъсир этади. Ҳудудларнинг табиий, иқтисодий шароитларини ҳамда бозор талабларини эътиборга олган ҳолда чорвачиликнинг қорамолчилик, қўйчилик, балиқчилик, асаларичилик, ондатрачилик тармоқларининг жойлаштирилиши ва ривожлантирилиши зарур. Чунки бу тармоқларда озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноати корхоналари учун гўшт, сут, жун, тери, асал ва бошқа маҳсулотлар етиштирилади.
Чорвачиликнинг ривожланиши натижада саноат тармоқларининг ривожланиши ҳам таъминланади, чорвачилик тармоқларида инсон саломатлиги учун зарур, оқсил моддаларга бой бўлган турли хилдаги маҳсулотлар ҳам етиштирилади. Республикада аҳоли жон бошига гўшт, сут етиштириш ва истеъмол қилиш тиббий меъёрлар даражасидан паст. Чорвачилик тармоғининг бугунги ҳолати инсон организми учун зарур миқдор ва меъёрларни таъминлаб бера олмайди. Шунинг учун республика ҳукумати мамлакатнинг барча соҳаларида чорвачиликни ривожлантиришга қаратилган йирик дастурлар ишлаб чиқиб, уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Бундан ташқари, чорвачиликда деҳқончилик ва чорвачиликнинг айрим соҳалари ривожланишини таъминлайдиган маҳсулотлар ҳам етиштирилмоқда. Чорва чиқиндиси – гўнг тупроқ унумдорлигини оширади, ўсимликлар учун органик ўғит ҳисобланади. Талаб катта бўлган чорвачилик маҳсулоти сут эса аҳоли томонидан истеъмол қилинишидан ташқари янги туғилган ёш ҳайвонларга ҳам берилади.
Ҳозирги даврда ривожланган мамлакатларда чорва чиқиндиси – гўнгдан биогаз-биоенергия олиш йўлга қўйилган бўлиб, гўнг арзон энергия манбаи ҳисобланади.
Чорвачилик тармоқларида ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 46,6 фоизга яқини етиштирилмоқда. Унинг 90 фоиздан ортиғини деҳқон хўжаликлари етказиб бермоқда.. Чорвачилик тармоқларида етиштирилаётган маҳсулотларнинг асосий қисми республика аҳолиси талабларини қондириш мақсадида ички бозорларда сотилмоқда.
Чорвачиликнинг тармоқ тузилмасини аниқлашда маҳсулот бозорининг ҳолати, муассасанинг бу бозорда тутган ўрни (бозор ҳажми, рақобатнинг мавжудлиги ва даражаси, мазкур муассаса ишлаб чиқарган маҳсулотнинг рақобатдошлиги) энг муҳим омиллардан ҳисобланади.
Чорва ҳайвонлари иқтисодиёти қуйидаги гуруҳлари ва турлари бўйича ўрганилади:
1. Қорамолчилик- гўшт ва сут йўналиши бўйича;
2. Қўйчилик- гўшт, жун, тери йўналиши бўйича;
3. Эчкичилик- жун ва тивит, сут йўналиши бўйича;
4. Чўчқачилик- бекон, ярим ёғ, ёғлик гўшт йўналиши бўйича;
5. Паррандачилик- тухум ва гўшт бройлер йўналиши бўйича;
6. Йилқичилик- гўшт ва сут, иш ҳайвонлари ҳамда спорт йўналиши бўйича;
7. Туячилик- гўшт, жун ва сут йўналиши бўйича;
8. Пиллачилик бўйича;
9. Асаларичилик бўйича;
10. Қуёнчилик бўйича;
11. Ҳовуз балиқчилиги бўйича;
12. Мўйначилик бўйича ва бошқалар;
Чорвачилик тизими моддий-техник, технологик ва ташкилий-иқтисодий элементлардан ташкил топади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling