Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Сабзавотчилик, боғдорчилик иқтисодиёти ва бошқаруви


Download 1.13 Mb.
bet110/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

11.6. Сабзавотчилик, боғдорчилик иқтисодиёти ва бошқаруви
Сабзавот экинлари 14 та ботаник оилага мансуб 80 га яқин турни ўз ичига олади, шундан ХХ асрдан бошлаб 40 га яқини Ўзбекистонда экилади. Улар морфологик ва биологик белгилари, ҳосилдорлиги, сотиш баҳолари бўйича кескин фарқ қилади. Шунинг учун сабзавотчиликнинг ривожланиш даражаси, айниқса, уларни таҳлил қилиш ва баҳолаш ўта мураккаб ҳисобланади. Ер юзида, шу жумладан Ўзбекистонда маданий экинлардан сабзи, шолғом, лавлаги 2 минг йилдан, пиёз ва бодринг 4 минг йилдан бери экилади. Сабзавотчиликнинг биологик хусусиятларини ҳисобга олиб, очиқ ва ёпиқ майдонларда ўстириш усуллари қўлланилади. Кўпчилик сабзавотлар нисбатан сермеҳнат ресурслар потенциалига, айниқса қуёш нурига ва сувга талабчан экинлар таркибига киради. Бу тармоқни интенсив ривожлантириш меҳнат, суғориладиган ер ва бошқа ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширади. Кўпчилик экинлардан 2 марта ҳосил олиш имконияти тармоқнинг самарадорлигини кескин оширади.
Сабзавотларни ҳўл ҳамда қайта ишланган шаклда жаҳон бозорларида сотиш республиканинг валюта фондини кўпайишига ва унинг халқаро алоқаларини янада кенгайтиришга шароит яратади. Кўпчилик ҳўл сабзавотлар, биокимёвий жиҳатидан таркибида сув кўп бўлган маҳсулотлар гуруҳига киради. Саримсоқ таркибида 64-65 фоиз, сабзида 85-86 фоиз, помидорда 93-94 фоиз, бодрингда 95-96 фоиз сув мавжуд. Шунингдек бу сабзавотлар таркибида оқсил кам бўлади. Мос равишда, саримсоқ таркибида 6-7 фоиз, сабзида 1,1-1,2 фоиз, помидорда 1,0-1,1 фоиз, бодрингда 1,0 фоиз оқсил моддалари мавжуд.
Уларда юқори даражада калория ҳам ҳосил бўлмайди. Сабзидан - 502, помидордан - 215, бодрингдан - 14 калория 1 кг саримсоқдан 1325-1330 калория иссиқлик ажралади. Кўпчилик ҳўл сабзавотларда клетчатка ҳам кам ҳосил бўлади. Шундай бўлишига қарамасдан сабзавот маҳсулотлари инсон организми учун ўта зарур бўлган биологик актив моддалар, витаминлар ферментлар, минерал тузларларга бойдир. Баъзи сабзавотлар, айниқса пиёз, саримсоқ, шивит, петрушка ва турп таркибида фитоцидлар кўпдир. Уларни истеъмол қилиш одам организмини турли хил инфекциялардан тозалайди, юқумли касалликлардан ҳимоя қилади. Кўпчилик сабзавотлар таркибидаги ҳар хил витаминлар, кислоталар, эфир мойлари, хушбўй моддалар иштаҳани очади, ёғ ва оқсилли маҳсулотларни инсон организмида тўлароқ ҳазм бўлишига ёрдам беради. Витамин С кўпроқ сабзавотларни истеъмол қилиш организмни кам қонлиликдан муҳофоза қилади, атеросклерозни сусайтиради. Сабзавот маҳсулотлари қуруқ моддасининг асосий қисмини углеводлар - крахмал, сахароза, глюкоза, клетчатка ҳамда пектинли моддалар ташкил этади. Сабзавотларнинг инсон саломатлигига бевосита таъсирини ҳисобга олиб Ўзбекистонда аҳоли жон бошига йил мобайнида қуйидаги ҳажмда сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилган: Жами – 110-115 кг, шу жумладан помидор – 25, бош пиёз – 18, сабзи – 18, карам – 20, лавлаги – 5, бодринг – 5, саримсоқ – 5, бошқа сабзавотлар – 14, кўкат сабзавотлар -5 кг.
Сабзавотларни ҳўл истеъмол этиш унинг самарадорлигини кескин оширади. Бироқ, сабзавотлар таркибида кўп сув бўлиши ва эрувчан углеводларнинг борлиги учун уларни узоқ муддатларга сақланса, нобудгарчилик кўпаяди ва сифат белгилари пастлашади. Шунинг учун уларни узоқ жойларга ташишда қийинчилик туғилади, консервалаш зарурияти туғилади.
Ўзбекистоннинг иссиқ иқлим шароитида консервалашнинг энг оддий ва самарали усули қуритишдир. Қуритилганда сабзавот таркибидаги сувнинг кўп қисми буғланади, сабзавот вазни 7-10 баравар камаяди, кам харажат қилиб узоқ сақлашга ва ташишга шароит яратилади. Сабзавотларни консервалашда яна бир кенг амалга оширилган усул –ачитиш ва тузлашдир. Бу жараёнда сут кислотаси ва этил спирти ҳам ҳосил бўлади, натижада ачитилган сабзавотларнинг мазалилиги ва хушбўйлиги ортади. Бодринг, помидор, лавлаги, пиёз, саримсоқ, карам каби сабзавот турларини сиркалаш, уларни йил давомида истеъмол қилиш имкониятини туғдиради. Сабзавотларни консерва заводларида турли хилларда қайта ишлаш, уларни қопқоғи герметик ёпиладиган идишларга жойлаш, 100-120 градус ҳароратда стериллаб консервалаш ҳам маҳсулотларни йил давомида истеъмол қилиш, узоқ жойларга ташишга, самарали фойдаланишга қулай шароит яратади. Сабзавотларнинг поялари ҳамда уларни қайта ишлашда ташкил топган қўшимча маҳсулотлари чорвачиликда озуқа сифатида фойдаланилади.
Мустақил ривожланиш йилларида ялпи сабзавотнинг тахминан 85-90 фоиз и республика аҳолиси томонидан истеъмол қилинади, ички бозорларда сотилади, уруғлик учун фойдаланилади. Унинг сифат белгилари жиҳатидан истеъмолга лойиқ бўлмаган қисми чорвачиликда озуқа учун фойдаланилади. Сабзавотчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уни сотишнинг юқори самарадорлигини ҳисобга олиб, уни истиқболда кўпайтириш имкониятларидан тўлароқ ва тезроқ фойдаланиш долзарб муаммолардан биридир.
Охирги йилларда сабзавотчилик тармоғи асосий маҳсулотларининг рентабеллик даражаси шаҳарлар атрофида жойлашган хўжаликларда, бозор иқтисодиёти қонунлари талабларига мос равишда ўзгармоқда. Бу ютуққа одатда эркин ва шартнома баҳоларининг кўтарилиши ҳисобига эришилмоқда.
Сабзавотларнинг сувга талабчанлиги, илдиз системаларининг тупроқда юза жойлашиши ва кам ривожланганини ҳисобга олиб, уни ўз вақтида ва белгиланган меъёрда суғоришни ташкил этиш, масалан, бош пиёзни 18-20 марта 500-600 м.куб ҳажмида; саримсоқни 7-10 марта 500-600 м.куб ҳажмида; помидорни 15-16 марта 600-700 м.куб ҳажмида; бодрингни 12-14 марта 550-600 м.куб ҳажмида муддатларда суғорилса ҳосилдорлик юқори ва сифатли бўлади. Сабзавот экинларини табиий ва сунъий унумдорлиги юқори участкаларга жойлаштирилиши лозим.
Кучли шўрланаган ерларда ҳосилдорлик кескин пасайиб кетади. Сабзавот экинлари тупроқдан ҳосил билан бирга кўп миқдорда озуқа моддаларини олиб чиқишини, ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш даврида озуқа моддаларига бўлган талабнинг кескин тафовутини ҳисобга олиб, уларни озиқлантириш илмий асосланган миқдорларда ва муддатларда амалга оширилиши зарур. Сабзавотчиликда минерал ўғитлар билан маҳаллий ўғитлар (чириган гўнг, сидератлар) бирга қўлланилса, уларнинг самарадорлиги юқори бўлади. Сабзавот экинларининг озиқланишида молибден, марганец, бор, мис, рух, кобальт каби микроэлементлардан фойдаланиш хам катта аҳамиятга эга. Улардан фойдаланиш экинлар ҳосилдорлигини 15-20 фоизга оширади, сифатини яхшилайди, касалликларга чидамлилигини оширади. Айрим сабзавотлар кўчат шаклида экилади. Уларни ўз вақтида тайёрлаш ва сифатини кўтариш мақсадида ёпиқ майдон сабзавотчилигини ташкил этиш зарур.
Сабзавот экинларини бошқа, уларга мос экинлар билан алмашлаб экишни амалга ошириш лозим, илғор хўжаликлар тажрибаси шуни кўрсатадики бедапоядан бўшаган ерлар полизлар, шунингдек, дуккаклилар, карам, пиёз учун энг самарали ўтмишдош ҳисобланади. Сабзавот экинлари кўпи билан 3-4 йилда оралатиб экилиши керак. Сабзавот экинларининг ҳосилдорлиги ва сифатини ошириш учун энг муҳим омил давлат стандарт (ГОСТ) реестридан ўтказилган сифатли, тоза, соғлом унувчанлиги юқори нав, элита, 1 синф уруғларини экиш мақсадга мувофиқдир;
Товар маҳсулотларини эркин ва шартнома, бозор иқтисодиётининг қиймат, талаб ва таклиф қонунлари талаблари асосида ташкил топган баҳоларда сотиш деҳқончилик тармоғини ривожланишига олиб келади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling