Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Пиллачилик иқтисодиёти ва бошқаруви
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
12.7. Пиллачилик иқтисодиёти ва бошқаруви.
Пиллани қайта ишлаш жараёнида ип, ундан эса ипаклик газламалар ишлаб чиқарилади. Бу маҳсулотлардан инсонлар учун ўта юмшоқ, силлиқ ва чидамли кийим-кечаклар тайёрланади. Узок йиллар давомида улардан самолёт, космик кемаларга парашют, электр симларида изолятор, тиббиётда, жаррохликда тикиш ипи сифатида ва бошқа тармоқларда турли мақсадларда фойдаланиб келинган. Пилла ипидан энг чиройли ва нафис атлас, адрас, шойи, духоба, гилам ва бошқа хил матолар тўқилади. Бир центнер хом-пилладан 100-150 метргача ипак газлама тўқилади. Тайёрланган кийимларнинг чакана баҳоларда қиймати 500-650 минг сўмга тенг. Пилланинг етилиши жуда мураккаб жараён. Унинг уруғи саноат технологияси асосида олинади ва ривожлантирилади. 20-30 кун ичида қуртнинг оғирлиги 10-14 марта кўпаяди. Бунинг учун қурт яшил тут барги билан интенсив озиқлантирилади. Қуртлар1-2 ёшида ҳар 2-3 соатда, 3-4 ёшда ҳар 3-4 соатда, 5 ёшида эса – ҳар 4-5 соатда такрор озиқлантирилади. Бир грамм пилла уруғи 20-30 кун ўсиш даврида 50-60 кг яшил барг истеъмол қилади ва 3-4 кг хом пиллага айланади. 1кг пилла ишлаб чиқариш учун 15-17 кг барг сарфланади. Қурт гўнги ўсимликчиликда органик ўғит, саноатда кислота олиш учун ишлатилади. Пиллани қайта ишлаш жараёнида ташкил топган кўколкалар мўйна чорвачилигида қўшимча озуқа шаклида ишлатилади. Кўколканинг тўртдан бир қисми ёғ қолган қисми эса турли хил минерал моддалардан иборат.Хом пилла ишлаб чиқаришда меҳнат ресурслари, банд бўлган бинолар ва бошқа ресурслар мавсумий фойдаланилади. Агар улар бир марта ташкил этса 20-30 кун, икки марта-40-60 кун фойдаланилади, холос. Аммо, кўпчилик хўжаликларда қўшимча тармоқ сифатида ривожлантирилади. Мамлакатимизда пиллачиликни ривожлантириш, хомашё ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун қулай шароит мавжуд. Соҳани янада ривожлантириш фақат пиллакорлар даромадини оширибгина қолмай, балки пиллани ўзимизда қайта ишлаб, хорижга ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар экспорт қилиш ҳажмини оширишвалюта талаб қиладиган маҳсулотлар олиш имконини ҳам беради. Жумладан, бир қути ипак қурти пилла ҳосили 50–52 килограмм, навдорлиги 75–78 фоизни ташкил этади. Ипакчилик ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 1,3–1,5 марта юқори бўлиб, навли пиллалар миқдори эса 93–94 фоизни ташкил этади. Сифатли пиллаларнинг ташқи бозордаги нархи 3–4 баробар юқори бўлмоқда. Пиллачилик тармоғининг энг долзарб муаммоси юқори навли рақобатбардош пилла ҳамда ипак толаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдир. Соҳадаги ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг пиллачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш, соҳа корхоналарини молиявий соғломлаштириш, фермер хўжаликларида 3 гектар ва ундан ортиқ тутзорлар ташкил этиб, уларнинг ёнида 15 қутига мўлжалланган қуртхоналар қуриш тўғрисидаги 2012 йил 3 январдаги мажлисининг 01-03-26-1 сонли баёни ҳамда 2012 йил 12 ноябрдаги «Ўзпахтасаноат» уюшмаси тизимидаги пахта заводлари ва уларнинг пахта қабул қилиш пунктларида пилла етиштириш ва аҳолига хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори фикримиз далилидир. Ушбу қарорга асосан «Ўзпахтасаноат» уюшмаси тизимидаги пахта заводлари ва уларнинг 196 та пахта қабул қилиш масканларида 50–75 қутидан ипак қурти боқиб, пилла етиштиришни йўлга қўйиш, бунинг учун қуртхоналар ёнида интенсив технологияли тутзорлар ташкил этишга 5 гектардан ер ажратиш бўйича вилоятлар ва туманлар ҳокимларига топшириқлар берилган. Ҳозирги кунда юқоридаги топшириқлар бўйича 196 та пахта қабул қилиш масканларига 70 қути ипак қурти боқиш учун «Қишлоққурилишлойиҳа» институти намунавий қуртхона лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб берди. Ушбу лойиҳада 72х12 схемадаги қуртхона баландлиги 5 метрдан иборат бўлиб, унинг ичида йиғма сўкчаклар 5 қаватдан қилиб қурилади. Қуртхонага иситиш мосламалари, эшик-ром ва хонани ёритувчи электр мосламалари ўрнатилган. Шунингдек, бинода 3 хонали инкубатория, барг сақланадиган ва тозаланадиган хоналар мавжуд. Бундай қуртхоналарда ипак қуртини боқиш ва пилла етиштириш ўзига хос агротехника қоидаларига риоя қилишни талаб этади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling