Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Паррандачилик иқтисодиёти ва бошқаруви


Download 1.13 Mb.
bet117/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

12.6. Паррандачилик иқтисодиёти ва бошқаруви.
Чорвачилик махсулотлари ишлаб чикаришда паррандачилик иктисодий жихатдан энг самарали тармок хисобланади. Хозирги даврда ишлаб чикаришни жадал негизга ўтказиш паррандачиликда хам тез суръатлар билан амалга оширилмоқда. Хусусан кайта ташкил этилган йирик паррандачилик фабрикалари тўла саноат типидаги корхоналардир. Иктисодий жихатдан мустакил холда ташкил этилган паррандачиликнинг самарадорлиги тез ўсмоқда, техника, технология ва ишлаб чикаришнинг ташкил этиш муттасил такомиллашиб бормоқда.
Паррандачиликда махсулотларни саноат асосида ишлаб чикаришда асосий вазифа тармокнинг биологик имкониятларидан кенг ва тўлиқ фойдаланиб кам мехнат ва маблаг сарфлаб, кўпроқ аҳоли ва бозор талабини қондирадиган тухум ва парранда гўшти бройлер ишлаб чикаришдир.
Паррандачилик фабрикаларида асосан четдан ташиб келтириладиган озиқалардан фойдаланилади, чунки уларнинг ўз хўжаликларида озика етиштирилмайди. Паррандачилик тармоғи, паррандаларни такрор ишлаб чикаришни таъминлаш, махсулот етиштириш бўйича шартнома топшириқларини бажариш ва табиий - иктисодий масалаларни хисобга олган холда тухум етиштириш, тухум-гўшт етиштириш ва наслдор паррандачилик йўналишлари бўйича ихтисослашган.
Тухум етиштириш йўналишидаги паррандачилик фермалари товукчилик фермаларидагина ташкил этилади. Товуқ тухуми озиқ-овқат учун мазали, иктисодий самарадор, товуқ бокиш учун озика базаси қулай бўлган ҳудудларда кенг тарқалган. Бошка тухум, яъни ўрдак, курка, гоз тухумини етиштириш товуқ тухумини етиштиришга нисбатан киммат. Урдак ва курка тухумига 3-4 баробар, ғоз тухумига - 10 баробар кўп озиқа бирлиги сарфланади.
Шунинг учун ўрдак, гоз ва курка фермалари тухум йўналишида бўлмай, уларда гўшт етиштириш учун жўжалар бокилади. Гўшт етиштириш йўналишидаги фермаларга асосан ўрдак, гоз ва курка фермалари ихтисослашган. Бу йўналишдаги хўжалик фермалари товар гўшт (ўрдак, гоз ва курка жўжаларидан бройлер) етиштириб берадилар.
Тухум-гўшт етиштириш йўналишидаги фермалар асосан паррандачилик хўжаликларига хосдир. Мазкур йўналишдаги фермалар гўшт ва тухум етиштириб беради. Паррандачиликда наслчилик ишларининг асосий йўналиши инкубаторлар учун товар махсулот сифатида тухум ва инкубациядан ўрдак, гоз ва курка жўжалари чикаришдан иборатдир.
Паррандачилик ферма ва хўжаликлари махсулот етиштиришгагина эмас, балки айрим ишлаб чикариш жараёнларига, масалан, гибридлар яратиш ва кўпайтириш, гўшт учун жўжа чикариш ва уни семиртиришга бокиш, тухум учун товуқ боқиш ва парранда сўйиш ва кайта ишлашга хам ихтисослашиши мумкин. Ҳар бир туман ва худуд олдида турган вазифага мувофиқ, табиий-иктисодий шароитларга караб, хозирги даврда қуйидагича ихтисослашган паррандачилик фермалари ташкил этилган:
• илмий-тадкикот муассасалари кошида наслчилик-генетик тажриба хўжаликлари - бу хўжаликлар янги сермахсул гибрид паррандалар етиштириб беришади;
• давлат синов-назорат станциялари - булар гибрид паррандаларни ўрганиб, наслчилик заводларига тавсия киладилар;
• наслчилик заводлари - булар паррандаларнинг янги зотларини яратиш билан шугулланадилар;
• наслчилик репродуктор хўжаликлари - асосан саралаш ишлари олиб боради ва махсус паррандачилик хўжаликлари галасини тўлдириш учун она паррандалар гибридларидан танлаб берадилар;
• паррандачилик хўжаликлари - булар парранда гўшти ва тухум етиштириш билан шугулланадилар;
• паррандачилик фабрикалари - булар саноат асосида гўшт ва тухум етиштириш билан шуғулланадилар. Улар йирик шаҳарлар атрофида жойлашиб, жами талаб килинадиган озикани сотиб олиш билан ишлаб чикаришни ташкил этадилар;
• паррандачилик ишлаб чикариш бирлашмалари - буларда асосан бир неча хўжалик кооперацияси тамойили асосида иш кўришади;
• инкубатор-паррандачилик станциялари - булар наслчилик хўжаликларидан олинган тухумларни инкубация килиш билан шуғулланадилар.
• паррандачилик товар махсулотларини етиштирувчи хусусий фермалар - булар гўшт ва тухум етиштириш билан шугулланадилар.
Шуни хам айтиш керакки, ихтисослашган наслчилик корхоналари ўз вазифаларига караб, селекция-генетика ҳудудий станцияларига, илмий муассасаларнинг тажриба хўжаликларига, паррандачилик наслчилик заводлари ва репродуктор-хужаликларига бўлинадилар.
Янги ташкил этилган селекция-генетика худудий станциялар ва илмий муассасаларнинг тажриба хўжаликлари паррандаларнинг янги зотларини яратиш билан чегараланиб қолмай, паррандачилик наслчилик заводларидаги янги технологик усуллар ва техник жихозларни бошка фермаларга жорий килиш, наслчилик ишларига услубий раҳбарлик килиш билан хам шугулланадилар. Паррандачилик репродуктор хўжаликлари икки хилда бўлади. Биринчиси наслчилик заводларидан олинадиган маълум йўналишдаги аждод шаклларидан гибрид паррандаларнинг ота-она шаклларини яратади ва иккинчи хил репродуктор хўжаликларини ана шундай шаклдаги жўжалар билан хўжаликларни таъминлайди. Замонавий паррандачилик фабрикалари факатгина бир хил махсулот етиштиришга ихтисослашган бўлиб, саноат асосида тухум ва парранда гўшти етиштиради. Улар мамлакатнинг йирик саноат марказлари, катта шахарлар, курортлар атрофида жойлашган бўлади. Бундай махсус паррандачилик корхоналари ҳам ўз ишлаб чикаришини саноат асосида ташкил этади. Шу билан бирга катта ер майдонига эга бўлиб, ўзларида кўпайтирилаётган паррандаларни озиқа билан таъминлайдилар.
Бундай корхоналар кўпинча сут йўналишидаги корамолларга хам эга бўладилар. Уларни шахарлар яқинида, улардан узоқроқда, донли экинлар етиштириладиган ҳудудларда хам жойлаштирилиши яхши натижа беради. Махсус фабрикаларда паррандачиликнинг ихтисослашган ферма - цехлари бўлиб, улар ширкат хўжаликлари паррандачилик фермаларига нисбатан иктисодий жихатдан анча самарали, махсулотларининг таннархи арзон ва рентабеллик даражаси юкори.
Паррандачилик станциялари ўз инкубаторларида жўжалар етиштириб, улар билан ширкат ва хусусий хўжаликларнинг товар фермалари, цехлари, ишчи ва хизматчилар хўжаликларини таъминлайдилар. Паррандачилик хўжаликларида тузиладиган технологик лойиҳалар учун тугадиган товуқларни катакларда асрашда 50, 100, 250, 300, 400, ва 500 минг бош; саноат ишлаб чикариш галасини чукур тўшамада саклашда 100 минг бош микдорда парранда бокиш тавсия этилади.
Махсус лойиха билан қурилаётган бройлер фабрикаларида 1 млн., 2 млн., 3 млн. бош жўжа боқиш мўлжалланган. Урдак гўшти етиштириладиган йирик хўжаликлар учун 500 мингдан 1 млн. бошгача жўжа боқишга мўлжалланган лойиҳалар мавжуд. Ғоз ва курка бокиш учун жўжалар 100-250 минг бошгача, ширкат хўжаликлар фермалари учун эса 30 минг бошгача парранда саклаш максадга мувофиқдир.
Паррандачиликнинг асосий махсулотлари - тухум ва парҳезли парранда гўшти аҳоли учун ўта фойдали озиқ-овқат ҳисобланади. Тухум таркибида инсон организмида 100 % ҳазм бўладиган оқсил ҳамда витамин, мой ва бошқа моддалар бор, у энг юқори калорияли парҳез таом ҳисобланади. Парранда, айникса жўжа гўшти таркиби ҳам инсон организми учун тез ва тўлароқ ҳазм бўлувчи мой, оқсил, витамин ва бошқа моддаларга бой. Ғоз ва ўрдак гўштларида инсон организми учун фойдали мой, оқсил ва бошқа моддалар ҳам мавжуд. Улар катта калория бўйича чўчқа ва қорамол гўштларидан юқори. Паррандалар тез кўпаювчи ва етилувчи ҳайвондир. Товуқ, ўрдак, курка, ғоз 5-7 ойлик бўлиши биланоқ тухум бера бошлайди. Бир товуқдан йилига максимум 300 дона тухум ва ундан жўжа очириб гўшт учун боқилса, тирик вазнда 4 ц. гўшт олиш мумкин. Жўжалар жадал озиқлантирилса 50-55 кунда 1,5-2,0 кг, ўрдаклар эса 3-3,5 кг оғирликка эга бўлади. Паррандачиликнинг бошқа ҳайвонларга нисбатан самарадорлиги шундаки, уларга сарфланадиган озуқалар бирлигига анчагина кўпроқ фойдали маҳсулот ишлаб чиқарилади. Масалан, 1 кг жўжа гўшти ишлаб чиқариш учун 3,5-4 кг, ғоз ва ўрдак гўшти учун 4,5-5 кг озуқа бирлиги сарфланади; 1кг чўчқа гўшти ва мол гўштларига эса мос равишда ўртача 6,5-8,5 кг сарфланади; 1кг тухум оқсилига мол гўшти оқсилига нисбатан 4-5 марта кам озуқа бирлиги сарфланади.
Паррандачиликнинг қолдиқ маҳсулоти - гўнгдан ўсимликчилик тармоқларида, айниқса, ёпиқ майдон сабзавотчилигида фойдаланиш уларнинг ҳосилдорлигини сезиларли даражада оширади. Паррандаларни сўйишдан олинган пардан ёстиқ, кўрпа ва бошқалар тайёрланади.
Паррандачиликни тезроқ ривожлантириш асосан тармоқда саноатга хос технологияни кенг жорий этиш йилларидан бошланган. Паррандаларнинг бош сони ва маҳсулдорлигини оширишда кескин ўзгариш бўлган. Масалан, паррандаларнинг бош сони 1990 йилда 1960 йилга нисбатан 4,7 марта, ҳар бир товуқдан олинган тухум эса қишлоқ ўжалиги корхоналарида қарийб 2 марта, аҳоли жон бошига тухум ишлаб чиқариш эса 1,7 марта кўпайган.
Аммо, 1990 йилда аҳоли жон бошига 120 дона тухум ва 3,3 кг парранда гўшти ишлаб чиқарилган, холос. Бу кўрсаткич белгиланган тиббий меъерларга нисбатан 3-4 марта кам эди. 2000 йилда 1990 йилга нисбатан паррандалар сони қарийб 3 марта, ҳар бир товуқдан олинган тухум - 13% га, ишлаб чиқарилган тухум миқдори қарийб 2 марта, паррандалар гўшти эса 5 марта камайган.
Мустақиллик йилларида Республикада паррандачиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди. Таҳлил этилаётган даврда паррандалар сони 20540,4 минг бошдан 56276,3 минг бошгача ёки 2,7 мартага ошган. Барча тоифадаги хўжаликларда тухум ва парранда гўшти етказиб бериш шу даврда мос равишда – 2,5 ва 2,9 мартага ошган бўлса, фермер хўжаликларида – 7,6 ва 11,4 марта, деҳқон ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликларида – 2,3 ва 2,6 мартага ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда – 2,3 ва 3,2 мартага кўпайган. Бу ерда асосий ўсиш суръати фермер хўжаликларида бўлиб, кейинги йилларда паррандачиликка ихтисослашган ҳамда кўп тармоқли фермер хўжаликлари шаклланаётганлигининг амалдаги исботидир.
Истиқболда паррандачиликни тиклаш, тезроқ ривожлантириш объектив заруриятдир. Уни фақат деҳқон ва фермер хўжаликларида эмас, балки йирик паррандачилик фабрикаларида шунингдек кўп тармоқли фермер хўжаликларида ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. Бундай тажриба иқтисодий ривожланган мамлакатларда барқарор амалга оширилмоқда, ҳамда юқори ижтимоий-иқтисодий самара бермоқда.
Кўпчилик хўжаликларда, айниқса, паррандачилик фабрикаларида тухум ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг рентабеллиги бозор иқтисодиёти қонунлари талабларига жавоб беради. Аммо парранда гўштларини етиштиришда ва сотишда бу кўрсаткични оптимал ташкил топиш имкониятларидан оқилона фойдаланишга эришилган эмас.
Кўпроқ, сифатлироқ ва арзонроқ паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш учун қуйидаги омиллардан ва имкониятлардан тўлароқ фойдаланиш зарур:
1.Таркибида 15-20 та моддалар мавжуд бўлган омухта емлардан фойдаланиш;
2.Хўжаликларнинг ихтисослашишини ҳисобга олиб элита ҳамда гибрид парранда зотларини кўпайтириш зарур. Охирги йилларда Ўзбекистон паррандачилик фабрикаларида ва бошқа хўжаликларда “Леггорн”, “Корниш”, кросслардан «Кўнғур-хайсекс», «Ломони-браун» каби товуқ зотларидан фойдаланиш юқори самара бермоқда;
3.Инкубация жараёнида соғлом жўжа ва бошқаларни олиш учун илғор (прогрессив) усуллардан кенг фойдаланиш керак. Инкубацияланадиган тухумлар махсус картон қоғозларда ва флейгаларда жойлаштирилади, 8-120С иссикликда, нисбий намлиги 75-80% омборхоналарда, узоғи билан 5-6 кунгача сақланади. Инкубациялашдан олдин тухумларни формалдегид йод, азон, марганцовка ва бошқалар каби махсус моддалар билан зарарсизлантирилиши улардан фойдаланиш коэффициентини оширади;
4.Ёш жўжа ва бошқаларни махсус клеткаларда ҳамда тўшамаларда сақлашнинг ҳам прогрессив усулларидан фойдаланиш лозим. Айниқса уларни озиқлантириш белгиланган меъёрларда ва муддатларда амалга оширилиши, микроклиматни сақлаш алохида ахамиятга эга;
5.Зооветеринария хизматининг прогрессив усулларидан фойдаланишни ташкил этиш лозим;
6.Тухум, гўшт, жўжа ва паррандачилик маҳсулотларини эркин, шартнома баҳоларида сотиш, паррандачиликда банд бўлган ишчи ва хизматчиларга кафолатланган меҳнат ҳақи тўлашнинг амалга оширилиши ҳам муҳим тадбир бўлиб ҳисобланади


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling