Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet119/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Пиллачилик, Хитойда мелоддан олдин 3 мингинчи йилларда, Ўзбекистонда эса мелоднинг 5–6 асрларидан бошлаб ривожланди. Унинг уруғини тайёрлаш ва бошқа жараёнларнинг оддий усулларда бажарилишига қарамасдан пилла ишлаб чиқариш ҳажми бўйича республикамиз жахон мамлакатлари ичида етакчи ўринлардан бирини эгаллаган.
Мамлакатимизда пиллачилик тармоғини Айниқса, Президентимизнинг 2018 йил 20 августдаги "Республикада пиллачилик тармоғидаги мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳам пиллачиликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим ҳужжат бўлди.
ривожлантириш, пилла етиштириш ва уни қайта ишлаш жараёнига замонавий ва инновацион технологияларни жорий этиш, ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилиш ҳажмларини ошириш борасидаги амалий ишлар бугун ўз самарасини бермоқда.
Кўпчилик хўжаликлар ҳам пилла ишлаб чиқариш ва сотишдан зарар кўрадилар, улар ҳар бир кг пилла етиштириш учун меъёрга нисбатан 1,5-2 марта ва ундан ортиқ тут баргини сарфлайдилар. Пиллакорларнинг меҳнат унумдорлиги ва унга ҳақ тўлаш ҳам бозор иқтисодиёти қонунлар талабларига мос келмайди.
Кўпроқ, сифатлироқ ва арзон пилла ишлаб чиқариш учун қуйидаги омиллар ҳамда имкониятлардан тўлароқ фойдаланиш зарур:
1. Тут баргларида мавжуд комплекс модда ва бошқаларни саклаш ва янада кўпайтириш учун ишлаб чиқариш ва тайёрлашнинг прогрессив усулларидан фойдаланиш зарур. Бу мақсадда тут дарахтларини плантация майдонларида ўстирилиши, уларни экологик тоза сув билан ёмғирлатиб суғориш, интенсив технология асосида ҳосидорлигини ошириш лозим. Натижада ҳар кг пиллага илғор мамлакатлар масалан, Японияда, сарфланган озуқа даражасига эришиш мумкин. Охирги йилларда Японияда 1 кг пиллага Ўзбекистонга нисбатан 2 марта барг кам сарфланади. Бу ўта долзарб муаммони амалга ошириш мавжуд тут дарахти майдонларини кенгайтирмасдан ялпи пилла миқдорини камида 2 марта кўпайтиришга имконият яратади;
2. Озуқа ресурслари сифатини май-сентябр ойларигача таъминлаш 2-3 марта пилла етиштиришга, тармоқ билан банд меҳнат ресурсларидан, бинолардан ва бошқа воситалардан фойдаланиш коэффициентларини оширади;
3. Қуртларни аста-секин махсус биноларда боқишни ташкил қилиш ҳам прогрессив жараён ҳисобланади. Натижада пиллачиликда банд оилаларнинг турмуш маданияти яхшиланади;
4. Серҳосил ва сифатли пилла навларидан фойдаланиш, уларни қайта ишлашни қишлоқ хўжалиги корхоналарида ёки қишлоқ туманларида ташкил этиш ҳам алохида аҳамият касб этади;
5. Пилла ва уни қайта ишлаш жараёнида махсулотларни эркин, келишилган шартнома баҳоларида сотиш, ишчи ва хизматчиларга гарантияли меҳнат ҳаки тўлашни амалга оширишга эришиш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги "2017-2021 йилларда пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра, йилига икки ва ундан кўп марта пилла ҳосили етиштириш белгиланган. Қарор ижросини таъминлаш учун вилоятдаги пиллани қайта ишлаш корхоналарига янги интенсив тутзорлар барпо қилиш мақсадида 521 гектар ер ажратилди. Ҳозиргача ушбу майдонларнинг 93 гектарида интенсив тутзорлар барпо қилинди. 2018 йил куз ҳамда 2019 йилнинг баҳор ойларида яна 423 гектар майдонда интенсив янги тутзорлар яратилади. Ушбу тутзорларда 10-25-50 қути ипак қурти парваришланадиган қуртхоналар ташкил қилинмоқда. Бугунгача барча туманларда 29 та қуртхона қурилди. Бу қуртхоналарда 2019 йилги мавсумдан бошлаб уч марта ипак қурти парваришланади.
Албатта, бу каби илғор технологияни вилоятимиз пиллачилик соҳасида ҳам жорий қилиш режалаштирилган ва бу борада ишлар олиб борилмоқда. Вилоятимиздаги қайта ишлаш корхоналарида пиллани тайёрлаш, хомашёсини қайта ишлаш, ипак толаси, ипак калава ва тайёр маҳсулот ҳолида хорижга экспорт қилиш жараёнларига босқичма-босқич ўтиш режалаштирилган.


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling