Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Замонавий ишлаб чиқариш тизимида менежментни роли, объекти, субъекти. мақсади ва вазифаларига қўйиладиган асосий талаблар


Download 1.13 Mb.
bet126/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

13.3. Замонавий ишлаб чиқариш тизимида менежментни роли, объекти, субъекти. мақсади ва вазифаларига қўйиладиган асосий талаблар.

Агробизнес корхоналарида ишни ташкил этишда хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари ва иннавацион технологияларни амалиётда жорий этиш йўли билан амалга ошириш ишлари изчил олиб борилмоқда. Бу фаолиятни ташкил этишда менежментнинг бошқарувининг ҳиссаси каттадир.


Менежмент (инг. management- бошқармоқ, идора қилмоқ, ташкил қилмоқ) – бу:

  • ишлаб чиқариш, тижоратни бошқариш бўйича, маълум мақсадларни кўзловчи амалий фаолият;

  • бошқарув, назарияси, фани бошқарув тамойиллари, усуллари, восита- лари ва шаклларининг мажмуаси;

  • мамлакатимизнинг ҳозирги замон амалиётида корхона, акциядорлик жамиятининг раҳбарлик қилувчи таркибидир.

Менежмент меҳнати ҳамкорлик билан узлуксиз боғлиқдир. Ҳар қандай бошқарув тизими қўйилиши ва ечиши керак бўлган масаладан қатъий назар иккита тизимни бирлашишини билдиради: бошқарилувчи (бошқарув объекти) ва бошқарувчи (бошқарув субъекти).
Менежмент объекти деганда ишлаб чиқариш жараёнлари элементлари мажмуасини кўз олдимизга келтириш мумкин. Бунга техник, иқтисодий ва ижтимоий элементлар киради. Масалан, техник элементлар ўз ичига асосан техникани, ишлаб чиқариш технологиясини, иқтисодий элементлар-режалар, молия, моддий рағбатлантиришлар, ижтимоий элементлар-ходимлар ва улар ўртасидаги муносабатлардир. Бу эса бир бутун тартибга солинган ўзаро боғлиқ элементлар бирлашмаси бўлиб, бир бутун тизимни ташкил қилади.
Менежмент субъекти – бу барча ишлаб чиқариш савиясидаги мажбурият ва ҳуқуқларга эга мунтазам, вазифавий бошқарувчилардир.
Менежмент объекти ва субъекти ўртасидаги ўзаро алоқа ва ўзаро боғлиқлик амалиётда баъзида шундай намоён бўладики, агар бошқарувчи тизимининг кўлами кенгайтири-ладиган бўлса, менежмент объектининг ўлчамини кўпайишига олиб келади.
Шундай қилиб, менежментнинг объекти ва субъектининг асосий элементлари ўзаро боғлиқ турли бўлинмалар ва хизматларнинг ишлаб чиқаришдаги жамоаларидир.
Менежментнинг амалий томонлари бир қатор аниқ вазифаларни ҳал этишга, жумладан, иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтишига, фойда олишга, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга, аҳоли ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга, кишилар маънавий даражаларини ўстиришга қаратилгандир.
Менежментнинг мақсади – кўзланган натижаларга эришиш учун талаб этиладиган куч-ғайратни ва ташкилий ҳаракатларни ўз ичига қамраб олиши лозим. Амалдаги ҳолатдан кўзланган мақсад учун корхона барча имкониятларидан оқилона фойдаланишга, тадбиркор бўлишга, ўзининг молиявий кўрсаткичлари ва иш фаолиятини мақсадли амалга оширишга интилади.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling