Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Менежментнинг асосий тамойиллари ва уларни агробизнесда қўллаш
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Агробизнес корхоналарида менежментнинг асосий тамойилларига қуйидагилар киради
13.5. Менежментнинг асосий тамойиллари ва уларни агробизнесда қўллаш.
Тамойил – бу фаолият юритишнинг асосий қоидаси, етакчи ғоядир. Илмий адабиётларда одатда бошқарув тамойиллари деганда иқтисодиётга раҳбарлик қилишда асосланиладиган асосий қоида, йўл-йўриқ, хулқ меъёрлари тушунилади. Бошқарув тамойиллари иқтисодиёт қонунлари таъсири натижасида бошқарув усулларига боғлиқ ҳодисалар моҳиятини акс эттиради. Бошқарув механизмини қуйидагича ифодалаш мумкин: усуллар услублар тамойиллар Қонунлар 13.5.1-расм. Бошқарув механизмлари Агробизнес корхоналарида бошқарув тамойиллари ўзаро бир-бирига боғлиқ ва биргаликда қўлланилиши лозим. Агробизнес корхоналарида менежментнинг асосий тамойилларига қуйидагилар киради: 1. Бошқарувда яккабошчилик ва коллегиаллик тамойили. Яккабошчилик тамойили бевосита ишлаб чиқаришда ходимларнинг ягона раҳбар буйруқларига қатъий бўйсунуши талаб қилинади. Юқори даражадаги раҳбар қуйи бўғин раҳбари ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этмаслиги лозим. Бу тамойилни амалга оширишнинг асосий шарти ҳар бир ижрочининг ҳуқуқ, бурч, мажбуриятларини қатъий белгилаб қўйишдир. Ягона бошчилик коллегиаллик, қабул қилинадиган қарорлар ошкоралиги билан қўшиб олиб борилиши керак. Коллегиаллик интизом, раҳбар, ягона шахс иродасига сўзсиз бўйсуниш билан бирга амалга ошиши керак. Демократия, ошкоралик ҳар бир кишига ўз фуқаролик қарашларини намоён қилиш, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда фаол қатнашиш учун имкон яратади. 2. Илмийлик тамойили. Бошқарув тамойиллари орасида валюнтаризмни инкор қилувчи ҳар бир раҳбар иқтисодий қонунларни, жамият ривожланишининг объектив йўналишларини, бу соҳада миллий ва чет эл тажрибасини тақозо қилувчи ўринни эгаллайди. 3. Режалилик тамойили. Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришни режали бошқариш-бизнес ва стратегик режани тузиш иқтисодий сиёсатларни амалга оширишнинг муҳим шартидир. Бу тамойил ишлаб чиқариш ривожланишининг узоқ муддатга мўлжалланган йўналишларини белгилайди. 4. Бошқарув шакл ва усулларини такомиллаштириб бориш тамойили. Бозор иқтисодиёти шароитида бошқарувнинг уч шакли мавжуд, жумладан: хусусий, жамоа ва давлат бошқаруви. Бошқарувнинг хусусий шаклида мулкдор якка ўзи қарор қабул қилади ва бутун иш учун жавобгар бўлади. Бошқарувнинг хусусий шаклини ижобий томони мулк эгасининг ишлар боришини ўзи тўлиқ назорат қилиш имкониятига эгалиги бўлса, камчилигини эса сармоянинг унча катта бўлмаслиги ва бир кишини бошқарувнинг турли вазифаларини бажаришга мажбурлигидир. Бошқарувнинг жамоа шаклида икки ёки ундан кўп жисмоний ва ҳуқуқий шахслар бошқарув қарорларини биргаликда қабул қиладилар ва корхона ёки акционерлар жамияти фаолияти учун жавобгар бўладилар. Шерикчилик нисбатан малакали бошқарув қарорларини қабул қилиш, бошқарувнинг хусусий шакли камчиликларини бартараф этишга имкон яратади. Бошқарувнинг жамоа шаклини афзаллиги шерикларни акция сотиш йўли билан қўшимча сармоя жалб қилиш имкониятига эга бўлишидадир. Давлат бошқарув шакли давлат ёки маҳаллий мулк бўлган корхоналарда амалга оширилади. Давлат бу корхоналар фаолияти учун тўлиқ жавоб беради. 5. Кадрлар танлаш ва жойлаштириш тамойили. Бозор иқтисодиёти шароитида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш тамойили муҳим аҳамият касб этади. Бозор муносабатлари бошқарув кадрларига қатъий талаблар қўяди, уларнинг ишбилармонлик сифатларини, ишлаб чиқариш олдида турган масалаларини белгилайди. 6. Шахсий ташаббус тамойили. Бозорда ишбилармон, омилкор, шахсий фойда учун ҳаракат қилувчи, тадбиркор кишилар фаолият юритиши керак. 7. Жавобгарлик ва таваккалчилик тамойили. Тадбиркор ўз фаолияти учун жавобгар бўлиши, бунда маълум таваккалчилик ҳам ҳисобга олиниши, яъни тадбиркорнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўлиши керак(3.13). Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling