Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиш қонуни
- Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни
- Ижтимоий борлиқнинг ижтимоий онгдан бирламчи эканлигини белгиловчи қонун
13.4.1-расм. Иқтисодий қонунлар тизимидан фойдаланишнинг асосий элементлари ва босқичлари
Кўрсатилган чизманини таҳлил этиш жараёнида учта узаро боғлиқ ва кетма-кет, иқтисодий қонунлар тизимидан фойдаланилган ҳолда ечиладиган масалаларни кўриб утиш зарур: мавжуд қонунларни, уларнинг у ёки бу босқичда намоён бўлиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда чуқур ва ҳар томонлама билиш; иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш мақсадларини белгилаш ва уларни ҳал этиш йўлларини аниқлаш; хўжалик юритишнинг бозор иқтисодиёти шароитида ривожлантириш ва унга мос шакл ва услубларини қўллаш. Умумий фалсафий ва иқтисодий қонунлардан тўғри фойдаланилган ҳолдагина иқтисодиётни муваффақиятли бошқариш мумкин. Умумий фалсафий қонунлар таъсири амалиётда иқтисодий ривожланиш қонуниятлари ва йўналишларини аниқлаш шаклида намоён бўлади. Ишлаб чиқаришни бошқаришдаги турли-туман ижтимоий муносабатлар умумий фалсафий, ҳам иқтисодий қонунларга бўйсунади. Умумий фалсафий қонунлар, бу аввало, қуйидаги материалистик диалектика қонунларидир: 1. Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиш қонуни. Предмет ва ҳодисаларнинг миқдор ва сифат жиҳатларини ўзаро боғлиқлиги, таъсирини тавсифлайди. 2.Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни. Ҳаракатлантирувчи куч, ўз-ўзидан ҳаракат қилиб амалга ошувчи ривожланиш манбаини кўрсатади. 3. Инкорни инкор этиш қонуни. Секин ривожланиш ва такомиллашиш йўналишини белгилайди. Эскирган нарсани инкор этмай, ривожланишга эришиб бўлмайди, чунки инкор натижасида янги нарса учун жой яратилади. Шунинг учун инкор янги билан эски боғланган вақтдир. Бозор муносабатлари шароитида менежмент эски буйруқбозлик шакл ва услубларини инкор этиб, уларни илмий асосланган янгилари билан алмаштиради. 4. Ижтимоий борлиқнинг ижтимоий онгдан бирламчи эканлигини белгиловчи қонун. Меҳнат жамоасининг, алоҳида меҳнаткаш ҳаётининг бирламчи эканлигини кўрсатади. Бошқарувни умумлаштириш зарур бўлган ижтимоий, жамоа, шахсий манфаатларни аниқлашда бу қонуннинг амал қилишини ҳисобга олмай амалга ошириб бўлмайди. 5.Ишлаб чиқариш кучларининг ижтимоий-иқтисодий муносабатларга нисбатан белгиловчи эканлигини ифодаловчи қонун. Бу қонун бошқарув учун катта аҳамиятга эга. Айнан бошқарув воситасида ишлаб чиқаришнинг икки томони ишлаб чиқарувчи кучлар ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар алоқаси юз беради. Юқорида санаб ўтилган умумий фалсафий қонунлар менежмент методологияси асосини ташкил этади. Улар менежментда марказий категориялар бўлиб, унинг концепцияси бирлигини мустаҳкамлаш, барча категориялар ўртасидаги боғлиқликни аниқлашга имкон яратади. Иқтисодиётни бошқариш тизимида иқтисодий қонунлар етакчилик қилади. Инсонлар меҳнатини эркин бирлаштирувчи ва тартибга солувчи бошқариш тизими мақсадларни аниқ белгилаш, уларни амалга ошириш йўлларини излаш, улар эришилган натижаларига баҳо бериш, иқтисодий самарадорлигида акс этувчи иқтисодий қонунлар талабларини аниқ ҳисобга олиш лозим. Жамият эҳтиёжларини мумкин қадар кам ресурслар сарфлаб иложи борича тўлиқ қондириш қонуни. Жамиятдаги барча иқтисодий ва ижтимоий жараёнлар, уларни амалга ошириш бу қонун асосида йўлга қўйилади. У қуйидагиларда ифодаланади: -ишлаб чиқаришнинг объектив йўналиши, унинг халқ фаровонлигини оширишга, шахснинг ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилганлиги; -инсонлар хўжалик фаолиятининг асосий сабаблари, умумхалқ иқтисодий манфаат-ларининг етакчилиги; -ишлаб чиқариш самарадорлигинининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти. 2. Қиймат қонуни ёки нарх қонуни. Товарларнинг пулда ифодаланган қиймати нарх деб аталади. Нарх бозор барометридир, яъни агар талаб ва нарх юқори бўлса, ишлаб чиқариш кенгаяди. Талаб ва нарх пасайганда ишлаб чиқариш қисқаради. Талаб ҳажми ва таркиби таклиф ҳажми ва таркибига тенг бўлган ҳолдаги нарх мувозанат нархи дейилади. Ишлаб чиқариладиган ҳар бир товар тури, ҳажми уларга бўлган ижтимоий эҳтиёжларга тенг бўлиши, яъни тўлов қобилиятига эга талабга тенг бўлиши керак. Талаб қонуни. Унинг мазмуни шундан иборатки нарх қанча юқори бўлса, талаб шунчалик кам бўлади. Талаб ҳаридорнинг тўлов қобилиятини ифодалайди. Бунда талаб эластиклиги коеффисиенти қандай аниқланишини кўриб чиқамиз: Таклиф қонуни. У нарх ортиши билан таклиф ортишини ифодалайди. Таклиф-бу бозордаги товар ва хизматларнинг ҳажмидир. Бунда таклиф эластиклиги коеффисиенти қуйидагига тенг: 5. Рақобат қонунининг моҳияти шундан иборатки, рақобат шароитида зарар келтирмай энг яхши натижага эришиб бўлмайди, чунки барча товар ишлаб чиқарувчилар даромадининг ошиши тартибини ўрнатиб бўлмайди. 6. Истеъмолчи нуқтаи назаридан энг сўнгги нафлилик қонуни. Нафлилик - товар ва хизматлар истеъмолидан қониқишни билдиради. Умумий нафлилик маълум товар ва хизмат бирлигидан қониқишни билдиради; сўнгги нафлик - шу товар ва хизматнинг яна сотиб олишдан қониқишни билдиради(3.9, 3.13). Шундай қилиб, бозор муносабатлари шаклланаётган шароитда иқтисодий қонунлардан фойдаланиш имкониятлари ҳар томонлама кенгайиб боради. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling