Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Менежментда бошқарув қарорларини қабул қилиш босқичлари ва даврлари


Download 1.13 Mb.
bet136/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

14.3. Менежментда бошқарув қарорларини қабул қилиш босқичлари ва даврлари.
Консенсус тамойили ҳурфикрлилик, яъни фикрлар плюрализми кучайган ҳамда ахборот оқими тобора кучайиб борган ҳолларда қўлланилади. Ўз моҳияти билан:
Консенсус – бу қарорларни ишлаб чиқиш жараёнида барча баxсли масалалар ва турли-туман фикрлар юзасидан бир битимга келиш ёки келишиш.
Консенсусга ўзаро фикр алмашиш ва маслаҳат, шунингдек, илгари сурилаётган муқобил масалаларни мақсадга мувофиқлаштиришнинг ҳар хил усулларини қўллаш ёрдамида эришилади.
“Ринги” усули япон бизнесида кенг қўлланиладиган усулдир. Бу усулга кўра мажлисларда эмас, балки сўраб чиқиш йўли билан розилик олиш воситасида ҳал этилади, бир неча босқичда амалга оширилади (14.3.1-жадвал).
Японияда “Ринги” усулини эҳтиёткорлик, авайлаш, жамоат масъулиятини олдинга сурувчи бошқарув фалсафасининг кўринишларидан бири деб ҳисоблаш одат тусига кирган. Гарчи бу усулнинг ҳаддан ташқари сермашаққат бўлгани учун япон матбуотида унинг шаънига айтилган танқидни учратиш мумкин бўлса-да, уни қўллашдан воз кечиш тўғрисида ҳеч нарса дейилмайди.
14.3.1-жадвал
Ринги” усулини қўллаш босқичлари

Т/р

Босқичлар

Изоҳ

1.

Биринчи босқич

• Бу босқичда фирма раҳбарияти қандай муаммо юзасидан қарор қабул қилиниши лозим бўлса, шу муаммо (масалан, янги маҳсулот турини ишлаб чиқаришга) доир умумий мулоҳазаларни жалб этилган мутахассислар билан биргаликда ўртага ташлайди.

2.

Иккинчи босқич

• Муаммо “пастга”, яъни лойиҳа устида иш ташкил этиладиган поғонага узатилади.

3.

Учинчи босқич

• Бу босқичда тайёрланаёттан лойиҳанинг барча жиҳатлари бўйича ижрочилар билан батафсил келишиб олинади. Аслида бу ихтилофларни, қарама-қарши нуқтаи назарларни бартараф этиш босқичидир.

4.

Тўртинчи босқич

• Муаммони ҳал қилиш учун махсус кенгаш ва конференциялар ўтказилади.

5.

Бешинчи босқич

• Бу босқичда ҳужжат ижрочилар томонидан имзоланади, ҳар ким ўз муҳрини босади ва ҳужжат фирма раҳбарияти томонидан тасдиқланади.

Қарор шахс томонидан қабул қилинар экан, унда бу шахс фазилатлари у ёки бу даражада акс этмай қолмайди. Шу нуқтаи назардан, қуйидаги кўринишдаги қарорларнинг мавжудлиги эътироф этилади:


• мўътадил, мувозанатлашган қарорлар;
• туртки берувчи (импульсли) қарорлар;
• тинч ҳолатни сақловчи (инертли) қарорлар;
• таваккалли қарорлар;
• эҳтиёткорона қарорлар;
• оқилона қарорлар.
Мувозанатлашган қарорларни, одатда мазкур муаммони обдон билган, ҳар бир ҳаракатини “етти ўлчаб бир кес” қабилида иш тутадиган, ўзининг хатти-ҳаракатларига танқидий нуқтаи назардан ёндошадиган менежерлар қабул қилади. Бундай бошқарувчилар қарорни қабул қилишдан олдинроқ у тўғрисида ўзининг таянч фикрига эга бўлган бўлади.
Туртки берувчи (импульсли) қарорларни қабул қилувчи раҳбар ранг-баранг фикр, ғояларни осонлик билан ўйлаб топадиган, аммо уларни аниқлаш, баҳолаш, текширишга имконият топа олмайдиган раҳбардир. Шу сабабли бундай қарорлар бирданига қабул қилиниб, етарли даражада асосланмаган ва ишончсизроқ бўлади.
Тинч ҳолатни сақловчи (инертли) қарорлар чуқур изланишлар натижасида қабул қилинади. Бунда қарор тезкор ғоянинг пайдо бўлишдан кўра кўпроқ аниқлик киритиш, назорат қилиш асосида қабул қилинади. Шу сабабли бундай қарорларда новаторлик, оригиналлик ва жуда созлик аломатлари ўз аксини топмайди.
Таваккалли (рискли) қарорларнинг импульсли қарорлардан фарқи шундаки, уни қабул қилувчи бошқарувчилар ўз тахминларини асослашга уринмайдилар. Улар ўзларига ишонган ҳолда ҳеч қандай хавфдан қўрқмайдилар.
Эҳтиёткорона қарорлар ўз ишига ниҳоят пухта ёндошадиган, унга танқидий нуқтаи назардан қарайдиган, турли вариантларни баҳолаб иш тутадиган менежерлар томонидан қабул қилинади. Бу қарорларда оригиналлик ва янгилик аломатлари ўз аксини топмайди.
Қайд қилинган қарорлар, одатда тезкор бошқарувни амалга ошириш мақсадида қабул қилинади, стратегик ва тактик бошқарув мақсадида эса иқтисодий таҳлилга, оптималлаштиришга асосланган оқилона қарорлар қабул қилинади.
Қарор қабул қилишдаги асосий масала фақат муқобил вариантни танлаш эмас, балки бошқарув олдида қўйилган мақсаднинг оқилона ечимини топишдан иборат. Шу сабабли қарорни ишлаб чиқиш жараёни, айрим унсурлар мазмуни хилма-хил ва анча мураккабдир. Қарорни ишлаб чиқиш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади (14.3.2-расм).
Келтирилган чизма тахминий бўлиб, вазиятга ва ҳал қилинаётган ҳолатнинг хусусиятларига кўра ўзгариши мумкин.


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling